Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.66K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
#Муносабат
Бугун ижтимоий тармоқ орқали https://www.facebook.com/groups/Potrebitel.Uz/posts/5014272801933354/ Чилонзор тумани 4-мавзеси ҳудудида дарахтлар кесилаётгани ҳақида маълумотлар чоп этилган. Бу борада туман ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чилонзор тумани назорат инспекциясидан олинган маълумотларга кўра, кеча айни манзилда яъни туманнинг Бунёдкор кўчаси йўл ёқасидаги дарахтлар экололог мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилган.
Кўрик жараёнида касалланган ва шамол ҳамда ёғингарчиликлар бўлганда одамларнинг ҳаётига, йўлдаги автоуловларнинг ҳаракатига хавф соладиган дарахтлар аниқланган. Мутахассисларнинг берган кўрсатмалари асосида қуриган ва касалланган айрим дарахтлар кесилган. Бу ҳудудда манзарали дарахтлар кўчатлари экилиши режага киритилган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Коммунал_соҳа

🌿Чилонзор тумани бўйлаб ҳар кунлик ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

***

🌿Работы по уборке и благоустройству продолжается во всех махаллях и на улицах Чиланзарского района.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилда ўтказилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Перепись населения в Республике Узбекистан будет проводиться в 2023 году.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса:

➡️ фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (810 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача);

➡️ мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Бу йил октябрдан ҳаво ҳарорати пасайди, иситиш мавсуми қачон бошланади?
АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назиров шу ҳақдаги саволга жавоб берди.
“Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 5 кунгача об-ҳаво 8 даражадан паст бўлса, марказий иситиш тизими ишга туширилади. Шу сабабли ҳозир ўртача ҳаво ҳароратимиз 16-18 даража бўлса, кечаси 10-9 даражагача тушмоқда. Шунинг учун бу масалада, норматив меъёрлар келгандан кейин, яъни беш кун давомида кечаси ҳарорат 8 даражадан паст бўлса, қозонхоналар ҳокимларнинг махсус қарорлари билан ишга туширилади”, деди у.
Вазирлик матбуот хизмати Кun.uz’га маълум қилишича, қонунчиликда белгиланган тартибда иситиш мавсуми бошланиши учун юқоридаги об-ҳаво кузатилмаган тақдирда иситиш мавсумини бошлаш ёки тугатиш ҳудудий вилоят ҳокимлари қарор ва фармойишлари орқали амалга ошади.
Маълумот ўрнида, 2019 йилда Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 25 октябр, 2020 йилда эса 15 октябрдан бошланган. 2021 йил 7 апрелда эса иситиш мавсуми тугаб, 2021-2022 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик бошланган. Ҳудудларда иситиш мавсуми бошланиши ва тугаши иқлим шароитидан келиб чиқиб турли муддатларда амалга оширилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Кексалар_ҳафталиги_Чилонзорда

Эзгу ниятлар ва савоб ишлар қилган инсонлар қаримайди

25-Хонтўпи сайлов округи депутати Обид ота Аҳмедов яқинда 81 ёшни қаршилади. Узоқ йиллар туман ҳокимлигида турли лавозимларда хизмат қилиб келган отахон ҳалиям жуда тетик. Халқ дарди билан юрган одамга яратган сиҳат-саломатлик ва куч-қувват беради. Обид ота ҳам шундай.
Учта маҳаллани ўзида бирлаштирган катта округ депутати бўлгани учун доимо халқ билан бирга. Туман ҳокимлигида ҳам маҳкамада фаолият олиб бораётган барча ходимларнинг энг яқин маслаҳатгўйи, десак янглишмаймиз.
Кунлар совиши билан бошланадиган турли респиратор касалликларнинг олдини олиш учун ўз вақтида чора кўриш мақсадида Обид ота ўз округига қарашли Шарқ тонги маҳалласи аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этишда бош-қош бўлди.
- Малакали мутахассисларни маҳаллага жалб қилишда ёрдам берганлиги учун туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Раънохон Носировага раҳмат, -дейди Обид ота Аҳмедов. Тиббий кўрик ўтказган шифокор ва ҳамшираларимиз барча аҳолининг саломатлигини текшириб, керакли тавсияларни берди.
Доимо яхши ният билан савоб ишларга бош қўшувчи, барчамизни дуо қилиб яхши йўлларга ундовчи шундай нуроний отахонларимиз доимо соғу-саломат бўлишсин!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кексалар_ҳафталиги_Чилонзорда
Хонадонларимиз файзи ва барчамизнинг ҳаётимизда катта ўрин тутувчи кексаларга ҳурмат кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кўмак бериш, шунингдек, уларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган “Кексалар ҳафталиги” Чилонзор туманида ҳам ўзига хос тарзда ўтказилмоқда.
Жумладан, бугун туманимиздаги йирик маҳаллалардан бири Мевазор маҳалласида кекса отахонлар учун дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Барча кекса отахонларимизни бир дастурхон атрофига тўплаган ушбу тадбирда нуронийларимиз маданий ҳордиқ чиқаришлари учун санъаткорлар ижросида классик куй ва қўшиқлар ҳам ижро этилди.

Лавҳамизда тадбир жараёнлари
📣 Ҳурматли тумандошлар ва ОАВ вакиллари, блогерлар!

⚡️ Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати жорий йилнинг 8 октябрь куни соат 12-00да туманда жойлашган 163-умумтаълим мактабининг мажлислар залида Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Гулнора Муродова, ушбу жамғарманинг Чилонзор туман бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чилонзор туманидаги Халқ қабулхонаси масъуллари иштирокида Пенсия ва нафақалар тўлаш тизимидаги янгиликлар ва бу борадаги қонунчиликдаги ўзгаришлар юзасидан Очиқ мулоқот ўтказади.
⚡️ Мазкур йўналишда саволларингиз, таклиф ва мурожаатларингиз бўлса, туманимиздаги 163-сонли умумтаълим мактабининг мажлислар залига келишингиз ва масъуллардан батафсил маълумотлар олишингиз мумкин.
(Мўлжал: Роҳат меҳмонхонаси рўпарасидаги кўчадан кирилади, Баркамол авлод маркази ёнида)
👉 Барча ОАВ вакиллари ва блогерларни, фаол фуқароларимизни Очиқ мулоқотга таклиф этамиз.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi