Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.52K subscribers
56.6K photos
6.33K videos
27 files
9.24K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ўзгараётган_Чилонзор

Ал Хоразмий маҳалласида 130 метр пиёдалар йўлаги қуриб битказилди

Олдин хабар берганимиздек, Ал Хоразмий маҳалласида “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар қизғин давом эттирилмоқда.

Жумладан, маҳаллага кириш йўлидаги катта пешлавҳа қайтадан қурилди, кириш йўли атрофидаги майдонларга гуллар ва манзарали дарахтлар экилиб, шинам яшил майдонлар ташкил этилди. Илгари чанг, тупроқ йўл бўлган пиёдалар йўлаклари бетонланиб, атрофига ёритгичлар қўйилди.

Маҳалладаги яна бир янгиликлардан бири, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси томонидан ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида ер остидан насос ёрдамида сув чиқарадиган қудуқлар қуриб берилди. Энди маҳалла ҳудудидаги яшил майдонлар мунтаззам суғорилади ва экилган дарахтлар ва гуллар қуриб қолмайди.

Бундан ташқари айни шу уюшма томонидан маҳалла ёшларини иш билан таъминлаш мақсадида ҳудуднинг ўзида енгил конструкциялар асосида маиший техникаларни ва радиотехникаларни тузатиш устахонасини қуриш ишлари ҳам бошлаб юборилган.

Бир сўз билан айтганда Ал Хоразмий маҳалласида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар натижалари ўз самарасини бермоқда. Маҳаллада ўзгаришлар катта, янгиликлар кўп ва бундай хайрли ишлар давом этмоқда.


👉🏻Каналга уланиш:
@Chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшларга_мадад

Ёшлар дафтари: 41 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, шу кунларда Ёшлар дафтарига киритилган эҳтиёжманд фуқароларга бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.

Маълумот учун айтиш жоизки, туманда 51 та маҳалла кесимида 41 нафар ёшларга ана шундай моддий мадад берилмоқда. Шунингдек, Ёшлар агентлиги туман бўлими масъуллари томонидан Хонтўпи маҳалласида яшовчи 9 нафар шу тоифадаги ёшларга 980 минг сўмдан бир марталик ёрдам пуллари тарқатилди.


👉🏻Каналга уланиш:
@Chilonzor_tuman_hokimligi
Касаллик нега айнан июнь-июль ойларида кучайиб кетаяпти. Бу кунларнинг исиб кетиши билан боғлиқми?

Бугун кунда асосан коронавируснинг қайси штамми одамларда кўп кузатилаяпти? Бунинг асосий сабаблари нимада?

Турмуш ўртоғим коронавирусга чалинди. Текширувлардан сўнг ўпкаси 80 фоизга зарарлангани маълум бўлди. Тўлиқ тузалиб кетадими? Қандай муолажаларга эътибор қаратиш керак?
〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева шу каби долзарб саволларга жавоб берди.

📹Батафсил видеода

Расмий хабарлар | Медиабанк
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.
Икки томонлама дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси юксак баҳоланди ва қўллаб-қувватланди. Халқаро кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
__

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял члена Государственного совета, министра иностранных дел Китайской Народной Республики Ван И.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-китайских отношений дружбы и всестороннего стратегического партнерства.
Высоко оценена и поддержана инициатива Узбекистана по развитию взаимосвязанности Центральной и Южной Азии. Состоялся обмен мнениями по международной повестке, в том числе по ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #qabul #XXR #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сайёр_қабул

Одамларни рози қилиш- давлатимиз сиёсатининг бош мақсади

Халқимизни кўп йиллардан буён ўйлантириб, ташвишга солиб келаётган муаммоларга ечим топилиб, юртдошларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Бу борада республикамизнинг турли ҳудудларида ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташаббуси билан халқ қабулхоналари, суд, Судьялар олий кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида Тошкент шаҳрининг барча ҳудудларини қамраб олган ҳолда сайёр оммавий қабуллар ўтказилмоқда.

Пойтахтимизнинг Учтепа туманида ўтказилган худди шундай сайёр қабулда Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлянов ҳам иштирок этиб, турли масалалар билан мурожаат қилиб келган 30 га яқин фуқарони қабул қилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 3 таси ижобий ҳал этилди, муддат талаб қиладиган 5 та мурожаат назоратга олинди. Қолган мурожаатчиларга ҳам ҳуқуқий тушунтиришлар ва қонуний йўл-йуруқлар кўрсатилди.

Бугунги кундаги “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари, катта-кичик раҳбарлар халққа хизмат қилиши керак” тамойили асосида ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммолари ҳал бўлишида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
@Chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш орқали атроф-муҳитни ифлослантириш, ноқонуний чиқиндихоналарни вужудга келтириш «иллат»га айланди. Аҳоли ва юридик шахсларнинг маиший, қурилиш, тиббий, биологик чиқиндиларни белгиланган жойларга ташламаслиги ноқонуний чиқиндихоналар пайдо бўлишига олиб келмоқда.


Ҳурматли туманимиз аҳолиси!

Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш – жиддий қоидабузарлик саналади. Бунинг учун қонунчилигимизда қатъий жавобгарлик белгиланган.

Атроф-муҳитни, маҳалламиз ва кўчаларимизни тоза тутайлик!

Лавҳамизда ҳам айни шу хусусда сўз юритилади.
Чилонзор туманида 2021 йилнинг 6 ойида қанча туғилиш қайд этилди?

🤱🏻Пойтахтда жорий йилнинг 6 ойида 30152 та туғилганлик ҳолати қайд этилган (15529 нафар ўғил, 14623 нафар қиз).

ДХА Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, Чилонзор туманида ҳам жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида 2 минг 828 нафар чақалоқлар дунёга келган.

👉🏻Каналга уланиш:
@Chilonzor_tuman_hokimligi
#Биласизми

👉🏻 Мактабгача таълим муассасаларидаги илк ёш гуруҳи (2-3 ёш) ва кичик гуруҳларнинг (3-4 ёш) ётоқхоналарида икки қаватли каравот ўрнатиш мумкин эмас.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔊Ҳурматли туманимиз аҳолиси!

💻“Очиқ бюджет” порталига кириб яшаб турган маҳаллангиздаги мавжуд инфратузилмани яхшилаш, хиёбонлар, болалар майдончалари, ички йўлларни қуриш ёки шу каби бошқа масалалар бўйича лойиҳаларингизни таклиф этиб, маҳаллий бюджетнинг тақсимланишида иштирок этишингиз мумкин.

***

🔊 Уважаемые жители нашего района!

💻Вы можете принять непосредственное участие в распределении местного бюджета через портал «Открытый бюджет». В этом портале вы можете внести свои предложения по улучшению инфраструктуры, аллей, детских и спортивных площадок, строительству внутренних дорог, ремонту школ и по другим вопросам.
#КУН_ҲИКМАТИ

👉 Ҳар доим ҳаракатда бўлинг. Зеро ҳаракатларингиз натижаси бир кун амалга ошади. Ҳаракат қилмасдан туриб ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.

👉 Агар темир ишлатилмаса, занглайди. Агар сув ҳаракатланиб турмаса, айнийди. Агар киши фикрламаса, ақлда ҳам худди шундай ҳолат юз беради.

👆 Леонардо Да Винчи