Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.74K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.41K links
Download Telegram
#9май
#Ижтимоий_соҳа

Қаҳрамонлар унутилмайди...

Куни кеча туманимизда жойлашган 232-умутаълим мактабининг бошланғич синф ўқувчилари шаҳримиздаги “Ғалаба боғи”га саёҳат уюштиришди.

Уруш йиллари, фронт ортидаги қийинчиликлар ва ўзбек ўғлонларининг ғалабага қўшган улкан ҳиссаси ҳақидаги сўзларни тинглар экан, кичик болажонларнинг кўзлари фахр туйғуси билан порлади.

Саёҳат давомида бўлиб ўтган ҳарбийлар билан учрашув эса узоқ вақтгача ўқувчилар ёдида сақланиши аниқ.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#9май

🇺🇿9-май Хотира ва қадрлаш куни олдидан Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан туманда истиқомат қилувчи 2-жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда уруш қатнашчиларига тенглаштирилган отахон ва онахонларимиз ҳолидан хабар олинмоқда.

🇺🇿Бугун ҳам туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Абдурахмонов ва туман ҳокими ўринбосари И.Мамараимов бошчилигидаги бир қатор масъуллар Кўтарма маҳалласида яшовчи уруш қатнашчисига тенглаштирилган Татьяна Пулянова, Яккатут маҳалласидаги уруш фахрийси Валентин Харченко ва Боғзор маҳалласида яшовчи Антонина Коломенцованинг хонадонида бўлишди.

🇺🇿Уларга Президентимизнинг байрам муносабати билан йўллаган табриги, совғаси ва Президент фармони билан ажратилган 12 миллион сўмлик пул мукофоти топширилди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi