Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.86K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
#Ободлашаётган_манзиллар
#Обод_Чилонзор

Чилонзорга гуллар ярашади!

🌷Айни пайтда Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тумандаги барча кўчалар ва йўллар атрофига турли манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Ижтимоий_соҳа

⚡️Айни кунларда тумандаги барча мактаблар бўйлаб “Ифтихоримсан Ватан!” мавзусидаги иншолар танлови ўтказилмоқда.

⚡️Чилонзор тумани ҳокимлиги ва туман Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган ушбу танлов бугунга қадар 179-200-202-217-270-280-умумтаълим мактабларида ўтказилди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла_дастури
#Маҳаллабай_тизим

⚡️Бугун Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов тумандаги 2-Чарх Камолон маҳалласида маҳаллабай ўрганиш ўтказди.

⚡️Ўрганиш давомида маҳаллада “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар бўйича аҳоли вакиллар билан ҳам суҳбатлашилди. Ҳудуддаги мавжуд камчиликлар аниқланиб, қисқа фурсатларда уларни бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

⚡️Тез орада 2-Чарх Камолон маҳалласи ҳам “Обод маҳалла” дастури доирасида ободонлаштирилиб, янгича қиёфа касб этадиган бўлди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг апрель ойида ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Содиқ Азимов кўчасидаги 81 ва 83-сонли кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган аҳолидан ҳудуддаги ТП-3361-сонли тарнсформатор пунктидаги электр ҳисоблагичлар ўрнатилган шитларнинг эшиклари очиқ қолдирилганлиги ҳамда ерга ётқизилган симларнинг юзага чиқиб қолганлиги ҳақидаги мурожаат эълон қилинди.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ мутасаддилари томонидан Миробод тумани ҳудудида ўрганиш ўтказилиб, мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Маълум бўлишича ушбу ҳудудда жойлашган қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли ТП-3361-сонли трансформатор подстанцияси аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини электр энергияси билан таъминлайди. Унга кўра, электр ҳисоблагичларни ўрнатиш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан шитлар ўрнатилган бўлиб, айни вақтда уларнинг балансида. Истеъмолчиларга туман электр таъминоти корхонаси ходимларининг огоҳлантиришларига қарамай, улар томонидан беътибор қолдирилган.

Ҳозирда, Миробод ТЭТК ходимлари томонидан зудлик билан ушбу мурожаатда келтирилган камчиликлар ўз вақтида ва хавфсиз бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Яъни, трансформатор пунктидаги барча очиқ қолдирилган электр ҳисоблагичлар ўрнатилган шитларнинг эшиклари маҳкамлаб ёпиб қўйилди. Мазкур тадбиркорлик субъектларининг балансида бўлган электр ҳисоблагичлар ўрнатилган шитларнинг эгаларига техника хавфсизлиги қоидаларига асосан ушбу ҳолат бўйича қатъий огоҳлантирилди.

Айни вақтда, ҳудуддаги кабель тармоқларини чуқурлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда пойтахт истеъмолчиларига қулайлик яратиш мақсадида, «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ томонидан Тошкент шаҳридаги барча туман электр таъминоти корхоналарининг диспетчерлик хизматларига янги телефон рақамлари бириктирилганлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.

Мазкур рақамлар орқали электр энергияси таъминотида авария ҳолатлари ҳамда таъминотда муаммо юзага келган вақтда туман электр таъминоти корхоналарининг диспетчерлик хизматларига тўғридан-тўғри уланиб муаммоларни бартараф этишлари мумкин.

Юнусобод тумани + (71) 200-01-32;
Олмазор тумани + (71) 200-01-36;
Учтепа тумани + (71) 200-02-40;
Шайхонтохур тумани + (71) 200-01-46;
Миробод тумани + (71) 200-01-47;
Сергели тумани + (71) 200-01-38;
М.Улуғбек тумани + (71) 200-01-39;
Чилонзор тумани + (71) 200-01-42;
Яккасарой тумани + (71) 200-01-52;
Бектемир тумани + (71) 200-01-49;
Яшнобод тумани + (71) 200-01-48.

Бундан ташқари 1154 қисқа рақамли Сall-марказига мурожаат қилиб, шикоят, мурожаат ва таклифларингизни ҳам йўллашингиз мумкин. Қўнғироқлар бутун Республика бўйлаб қабул қилинади.


✍️«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ
Матбуот хизмати

Каналга уланиш ➡️
https://t.iss.one/toshetk
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Беш_ташаббус

⚡️Чилонзор туманида ёшларни спортга жалб қилиш ва бешта муҳим ташаббус доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

⚡️Хусусан, айни пайтда Чилонзор тумани ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан 168-сонли мактабда спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

⚡️Мусобақа доирасида баскетбол, воллейбол, стол тенниси, armwrestling, Workout, арқон тортиш ва футбол бўйича беллашувлар бўлиб ўтмоқда.

⚡️Юқорида мазкур мусобақанинг Workout ва armwrestling бўйича бўлиб ўтаётган беллашувларидан фотолавҳаларни ҳавола этамиз.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Маълумот_ўрнида

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали ҳақида биласизми?

Ушбу порталда давлат органлари ва ташкилотларининг вакант лавозимларини малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилиб борилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар бир вақтнинг ўзида битта давлат органининг учтагача бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Аризалар номзодлар томонидан https://vacancy.argos.uz порталида маълумотларни электрон шаклда тўлдириш орқали амалга оширилади.

Порталдан фойдаланиш бўйича қўлланма:
https://pdfhost.io/v/Tn8mnORk._cdr.pdf

Порталнинг расмий каналига аъзо бўлинг — https://t.iss.one/vacancy_argos

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Коммунал_соҳа

Муаммо жойида ҳал этилди

⚡️Бугун соат тахминан 13.30 лар атрофида ижтимоий тармоқлар орқали Чилонзор туманидаги “Новза” метро бекати яқинида жойлашган иссиқлик қувурининг ёрилиши натижасида атрофни сув босганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалган эди.

⚡️Мазкур ҳолат юзасидан “Тошиссиққуввати” Чилонзор тумани бўлими ходимлари томонидан зудлик билан жойига чиққан ҳолда муаммо бартараф этилди.

🙏🏻Шу ўринда, туманимиз ҳудудидаги турли камчилик ва муаммоларга бефарқ бўлмаган ҳолда, уларнинг ечимига ўз ҳиссаларини қўшаётган фуқароларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube