Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.25K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар❗️

Аввалроқ 1 мартдан бошлаб Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ЭҲФларни расмийлаштириш муддатлари кечиктирилганлиги учун жарималар қўлланилиши ҳақида хабар берилган эди
(Солиқ кодекси, 23-модда).

❗️Истисно тариқасида ушбу норманинг амалга оширилиш муддати жорий йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди.

🗓 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўтган даврлар учун ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш имконияти бўйича чекловлар бекор қилиниши режалаштирилмоқда, лекин шу билан бирга товарларни (хизматларни) расмийлаштирмасдан реализация қилганлик ва электрон ҳисобварақ-фактураларни ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жарималарга тортилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, товарларни (хизматларни) жўнатилган санада ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаслик, шунингдек, ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилмаган товарларни (хизматларни) сотиб олиш солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилади ва яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг 20% миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. (Солиқ кодекси, 223-модда)

🔹Шу муносабат билан, жавобгарликка тортилиш хавфининг олдини олиш учун ўз вақтида ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз.

Товарлар жўнатиш ёки хизматлар кўрсатишда ҳисобварақ-фактура, товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санасида расмийлаштирилиши лозимлигини маълум қиламиз.

🔹Электр ва (ёки) иссиқлик энергиясини, сувни, газни, коммунал хизматларни, алоқа хизматларини, темир йўл транспортини, транспорт-экспедиторлик хизматларини, қувурларда ташиш тизими орқали юкларни ташиш бўйича хизматларни реализация қилишда, шунингдек бошқа ҳолатларда товарлар (хизматлар)ни доимий (узлуксиз) равишда реализация қилишда, ҳисобварақ-фактура календарь ойининг охирги кунида маълум бир ой ичида етказиб берилган маҳсулотлар (кўрсатилган хизматлар)нинг бутун ҳажми учун бир марта расмийлаштирилади.

Бундай ҳолда, ҳисобварақ-фактура реализация қилинган ойнинг охирги санасида расмийлаштирилади ва товарлар (хизматлар) сотилган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача (яъни 9-кунни ҳисобга олган ҳолда) расмийлаштирилади.
📢 Уважаемые налогоплательщики!

Ранее сообщалось,
что с 1 марта за нарушение сроков выставления ЭСФ, предусмотренных Положением о формах счетов-фактур и порядке их заполнения, представления и приема предусмотрены штрафы (статья 223 Налогового кодекса).

❗️В порядке исключения срок внедрения данной меры перенесен на 1 апреля текущего года.

Таким образом, 🗓 начиная с 1 апреля 2021 года планируется снятие ограничений на возможность оформления счетов-фактур за прошлые периоды, но при этом к налогоплательщикам за реализацию товаров (услуг) без оформления и несвоевременного выставления электронных счетов-фактур, в порядке, установленном законодательством, будут применяться соответствующие штрафы.

❗️Напоминаем, что реализация товаров (услуг) без оформления счета-фактуры на дату отгрузки (или несвоевременное оформление), а также приобретение не оформленных счетом-фактурой товаров (услуг) признается сокрытием (занижением) налоговой базы и влечет наложение штрафа в размере 20% от суммы сокрытой (заниженной) налоговой базы (статья 223 Налогового кодекса).

🔹В связи с этим, во избежание рисков привлечения к ответственности просим своевременно оформлять и выставлять счета-фактуры в электронной форме.

Уведомляем, что счет-фактура должен оформляться (выставляться) на календарную дату отгрузки (передачи) товаров или оказания услуг.

🔹При реализации электрической и (или) тепловой энергии, воды, газа, коммунальных услуг, услуг связи, железнодорожных перевозок, транспортно-экспедиторских услуг, реализации услуг по транспортировке грузов по системе трубопроводов, а также в других случаях реализации товаров (услуг) на постоянной (непрерывной) основе счет-фактура выставляется один раз на весь объем поставленных в данном месяце товаров (оказанных услуг) на последнее число календарного месяца.

В этом случае счет-фактура выписывается последней датой месяца, в котором произведена реализация, и выставляется до 10-го числа месяца (т.е. 9-е число включительно), следующего за месяцем реализации товаров (услуг).
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги, туман Прокуратураси ва сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган “Соғлом ҳаёт сари 5 000 қадам” шиори остидаги юриш марафонида бу сафар ҳар галгидан кўпроқ тумандошларимиз иштирок этишди.

Юқоридаги репортажимизни томоша қилиш орқали кўтаринки руҳ ва қизғин кайфият билан ўтган марафон ҳароратини Сиз ҳам ҳис этишингиз мумкин.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_амалда Чилонзор тумани ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ва имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш ниятида бўлган 19 нафар ёшлар учун тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган 48 соатлик ўқув машғулотлари ўз якунига етди. Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида битирувчиларга имтиёзли кредит олиш имконини берувчи сертификатлар топширилди.
Тадбир жараёнлари лавҳамизда батафсил
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш

Сайёр қабул ва тиббий кўрик ўтказилди

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури доирасида Чилонзор туманида аҳоли саломатлиги, турли юқумли ва юқумсиз касалликларнинг олдини олиш бўйича кенг қамровли ишлар йўлга қўйилган.
Жумладан, бугун ҳам тумандаги 34- оилавий поликлиникада туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳар ва Чилонзор туманидаги Халқ қабулхоналари, Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, туман Тиббиёт бирлашмаси ва фармацевтика агентлиги ҳамкорлигида сайёр қабул ва тиббий кўрик ташкил килинди.
Бу тадбирда “Чилонзор”, “1-Катта Чилонзор”, “2-Катта Чилонзор, “3- Катта Чилонзор”, “1-Чарх Камолон”, “Новза” маҳаллалари фукароларининг саломатликлари кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикда онколог, эндокринолог, пульмонолог, кардиолог, неврапатолог, окулист, гинеколог каби тор соҳа шифокорлари фуқароларнинг соғликларини текшириб, уларга тўғри ташхиз ва тиббий маслаҳатлар, айрим фуқароларга эса даволанишлари учун тиббий муассасаларга йўлланмалар берди.
500 нафарга яқин фуқаролар иштирок этган тиббий кўрик натижасида хасталиги аниқланган 75 та фуқароларга бепул дори-дармонлар тарқатилди. 3 та фукарога Нуроний шифохонасига, 1-шаҳар клиник шифохонасининг хирургия ва микрохирургия бўлимларига ётиб даволанишлари учун имтиёзли ордер берилди. Бундан ташқари, 52та ётоқли фуқароларга бепул дори-дармон тарқатилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддилари Ангрен шаҳрида маҳаллабай ўрганиш ўтказмоқда
Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш. Ҳидоятов ва туманимиз мутасаддиларидан ташкил топган жамоа Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига тажриба алмашиш учун борди.
Ангрен шаҳар ҳокимиятида ишчи гуруҳ учун ҳудудлар тақсимланди. Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳга 1- ва 2- секторларга қарашли 25 та маҳалла аҳолисининг муаммоларини ўрганиш белгиланди.
Ангрен шаҳрида маҳаллабай ўрганишлар жараёнида бугун 7 та маҳалладаги аҳоли муаммолари ўрганилди.
Тоғли ҳудудда жойлашган Дукент, шаҳар чеккасида жойлашган "Самарчўғ", " Қорабоғ", "Қатағон" каби маҳаллалар ҳудудидаги ички кўчаларни таъмирлаш, кўп қаватли уйларнинг ташқи қисмларини бўяш, ертўлаларни тозалаш, болалар майдончалари, пиёдалар йўлакчаси, автотураргоҳ барпо қилиш, ёритиш тизимларини ўрнатиш, яроқсиз ҳолдагиларини янгисига алмаштириш, гул ва дарахт кўчатларини ўтқазиш каби ишлар ўрганилди ва керакли топшириқлар берилди. Бундан ташқари, аҳолининг ижтимоий муаммолари ҳам тингланиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати