Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.7K photos
5.5K videos
24 files
8.33K links
Download Telegram
#Видеоселектордан ▪️“Аёллар дафтари” жорий этилди. Ушбу дафтарга, 9 та мезон асосида 433 минг нафар хотин-қиз киритилиб, электрон база шакллантирилди.

▪️Вақтинча нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй билан таъминлаш учун ҳар бир ҳудудга 10 миллиард сўмдан, отасидан айрилган муҳтож қизлар манфаати учун 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилиши айтилди.

▪️Бу маблағлар уй-жойнинг бошланғич тўловини тўлаб беришга йўналтирилади. Шунингдек, хотин-қизларга турар жой ижараси компенсацияси учун 11 миллиард сўм ажратилади.

▪️Ота-онасининг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг шартнома тўлови ҳокимлик ва олий ўқув юрти ҳисобидан қоплаб берилади. Бу янги тизим.

▪️70 мингга яқин хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш учун Халқ банки орқали 2 триллион сўм кредитлар йўналтирилади.

Ш.М.Мирзиёев.
#Кун_ҳикмати

Илонни ҳар қанча қилсанг тарбият,
Охир заҳрин сочиб, етказар заҳмат.
Нокас табиати илон кабидир,
Юзин кўрмасликка этгил ҳаракат.

Рудакий
Соғлом ҳаёт сари 5 000 қадам юрамиз!

Ҳафтанинг ҳар шанба кунида Чилонзор тумани ҳокимлиги, туман Прокуратураси ва сектор раҳбарлари томонидан мана шу шиор остида бўлиб ўтадиган юриш марафонида бу сафар ҳар галгидан кўпроқ тумандошларимиз иштирок этишди.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган мазкур тадбир бу сафар туманимиздаги Новза метро бекати олдидан бошланган бўлса, унда тиббиёт соҳаси ходимлари билан бир қаторда турли идора ва ташкилот вакиллари ва фаол фуқароларимизнинг барчаси иштирок этишди.

Жараёнлар ҳақидаги батафсил репортажимизни кейинроқ эътиборингизга ҳавола этамиз

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Чилонзор тажрибаси: Ҳокимлик ва ёшлар ўртасида ҳеч қандай тўсиқ бўлиши мумкин эмас

Бугун Чилонзор туманида барча соҳаларда бўлгани каби ёшлар билан ишлашнинг ҳам янгича ва самарали усуллари йўлга қўйилган. Туман бўйлаб мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари эса сўзимизга исбот бўла олади.

Бугун ҳам ана шундай учрашувлардан бири Чилонзор туманидаги 126-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Учрашув давомида ўқувчилар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Абдурахманов ва ҳоким ўринбосари А.Халметовга ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлари билан мурожаат қилишди.

Шу ўринда айтиш жоизки, Чилонзор тумани ҳокимлиги тумандаги барча ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳар томонлама кўмак беришга доим тайёр.

Учрашув ҳақидаги репортажимизни кейинроқ эътиборингизга ҳавола этамиз

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар❗️

Аввалроқ 1 мартдан бошлаб Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ЭҲФларни расмийлаштириш муддатлари кечиктирилганлиги учун жарималар қўлланилиши ҳақида хабар берилган эди
(Солиқ кодекси, 23-модда).

❗️Истисно тариқасида ушбу норманинг амалга оширилиш муддати жорий йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди.

🗓 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўтган даврлар учун ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш имконияти бўйича чекловлар бекор қилиниши режалаштирилмоқда, лекин шу билан бирга товарларни (хизматларни) расмийлаштирмасдан реализация қилганлик ва электрон ҳисобварақ-фактураларни ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жарималарга тортилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, товарларни (хизматларни) жўнатилган санада ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаслик, шунингдек, ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилмаган товарларни (хизматларни) сотиб олиш солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилади ва яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг 20% миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. (Солиқ кодекси, 223-модда)

🔹Шу муносабат билан, жавобгарликка тортилиш хавфининг олдини олиш учун ўз вақтида ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз.

Товарлар жўнатиш ёки хизматлар кўрсатишда ҳисобварақ-фактура, товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санасида расмийлаштирилиши лозимлигини маълум қиламиз.

🔹Электр ва (ёки) иссиқлик энергиясини, сувни, газни, коммунал хизматларни, алоқа хизматларини, темир йўл транспортини, транспорт-экспедиторлик хизматларини, қувурларда ташиш тизими орқали юкларни ташиш бўйича хизматларни реализация қилишда, шунингдек бошқа ҳолатларда товарлар (хизматлар)ни доимий (узлуксиз) равишда реализация қилишда, ҳисобварақ-фактура календарь ойининг охирги кунида маълум бир ой ичида етказиб берилган маҳсулотлар (кўрсатилган хизматлар)нинг бутун ҳажми учун бир марта расмийлаштирилади.

Бундай ҳолда, ҳисобварақ-фактура реализация қилинган ойнинг охирги санасида расмийлаштирилади ва товарлар (хизматлар) сотилган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача (яъни 9-кунни ҳисобга олган ҳолда) расмийлаштирилади.
📢 Уважаемые налогоплательщики!

Ранее сообщалось,
что с 1 марта за нарушение сроков выставления ЭСФ, предусмотренных Положением о формах счетов-фактур и порядке их заполнения, представления и приема предусмотрены штрафы (статья 223 Налогового кодекса).

❗️В порядке исключения срок внедрения данной меры перенесен на 1 апреля текущего года.

Таким образом, 🗓 начиная с 1 апреля 2021 года планируется снятие ограничений на возможность оформления счетов-фактур за прошлые периоды, но при этом к налогоплательщикам за реализацию товаров (услуг) без оформления и несвоевременного выставления электронных счетов-фактур, в порядке, установленном законодательством, будут применяться соответствующие штрафы.

❗️Напоминаем, что реализация товаров (услуг) без оформления счета-фактуры на дату отгрузки (или несвоевременное оформление), а также приобретение не оформленных счетом-фактурой товаров (услуг) признается сокрытием (занижением) налоговой базы и влечет наложение штрафа в размере 20% от суммы сокрытой (заниженной) налоговой базы (статья 223 Налогового кодекса).

🔹В связи с этим, во избежание рисков привлечения к ответственности просим своевременно оформлять и выставлять счета-фактуры в электронной форме.

Уведомляем, что счет-фактура должен оформляться (выставляться) на календарную дату отгрузки (передачи) товаров или оказания услуг.

🔹При реализации электрической и (или) тепловой энергии, воды, газа, коммунальных услуг, услуг связи, железнодорожных перевозок, транспортно-экспедиторских услуг, реализации услуг по транспортировке грузов по системе трубопроводов, а также в других случаях реализации товаров (услуг) на постоянной (непрерывной) основе счет-фактура выставляется один раз на весь объем поставленных в данном месяце товаров (оказанных услуг) на последнее число календарного месяца.

В этом случае счет-фактура выписывается последней датой месяца, в котором произведена реализация, и выставляется до 10-го числа месяца (т.е. 9-е число включительно), следующего за месяцем реализации товаров (услуг).
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги, туман Прокуратураси ва сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган “Соғлом ҳаёт сари 5 000 қадам” шиори остидаги юриш марафонида бу сафар ҳар галгидан кўпроқ тумандошларимиз иштирок этишди.

Юқоридаги репортажимизни томоша қилиш орқали кўтаринки руҳ ва қизғин кайфият билан ўтган марафон ҳароратини Сиз ҳам ҳис этишингиз мумкин.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_амалда Чилонзор тумани ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ва имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш ниятида бўлган 19 нафар ёшлар учун тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган 48 соатлик ўқув машғулотлари ўз якунига етди. Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида битирувчиларга имтиёзли кредит олиш имконини берувчи сертификатлар топширилди.
Тадбир жараёнлари лавҳамизда батафсил