Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.6K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
#Обод_маҳалла_дастури_Чилонзорда

“Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар “Дилобод” маҳалласида ҳам давом этмоқда

Айни кунларда Чилонзор тумани бўйлаб график бўйича тумандаги барча маҳаллаларни “Обод маҳалла” дастури асосида ободонлаштириш ва янада кўркам масканларга айлантириш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилган.

Хусусан, “Дилобод” маҳалласидаги кўпқаватли уйларнинг ертўла қисми, болалар майдончалари ва ички йўллар таъмирланиб, ҳудуд янада ободонлаштирилмоқда. Ҳудуд чиқиндилардан тозаланиб обод масканга айлантирилмоқда. Бундан ташқари маҳалладаги кўпқаватли уйларнинг фасад қисмлари ҳам таъмирланиб, ҳудуд кўринишига янада ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Дастур доирасида амалга оширилаётган ишларнинг сифати Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддилари томонидан доимий назоратга олиниб маҳалла ҳудудида аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан барпо этилган ноқонуний қурилма ва ўралмалар бартараф этилмоқда

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
70 мингга яқин хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш учун Халқ банки орқали 2 триллион сўм кредитлар йўналтирилиши айтилди.
9 миллион аёлни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан, жумладан, саратон скринингидан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам решения проблем и социальной поддержки женщин.
Отмечалось, что через Народный банк будет направлено 2 триллиона сумов кредитов на привлечение около 70 тысяч женщин к предпринимательству.
Поставлена задача провести углубленные медицинский осмотр, включая онкологический скрининг 9 миллионов женщин.

#Mirziyoyev #videoselektor #xotinqizlar #ijtimoiyhimoya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Видеоселектордан ▪️“Аёллар дафтари” жорий этилди. Ушбу дафтарга, 9 та мезон асосида 433 минг нафар хотин-қиз киритилиб, электрон база шакллантирилди.

▪️Вақтинча нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй билан таъминлаш учун ҳар бир ҳудудга 10 миллиард сўмдан, отасидан айрилган муҳтож қизлар манфаати учун 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилиши айтилди.

▪️Бу маблағлар уй-жойнинг бошланғич тўловини тўлаб беришга йўналтирилади. Шунингдек, хотин-қизларга турар жой ижараси компенсацияси учун 11 миллиард сўм ажратилади.

▪️Ота-онасининг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг шартнома тўлови ҳокимлик ва олий ўқув юрти ҳисобидан қоплаб берилади. Бу янги тизим.

▪️70 мингга яқин хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш учун Халқ банки орқали 2 триллион сўм кредитлар йўналтирилади.

Ш.М.Мирзиёев.
#Кун_ҳикмати

Илонни ҳар қанча қилсанг тарбият,
Охир заҳрин сочиб, етказар заҳмат.
Нокас табиати илон кабидир,
Юзин кўрмасликка этгил ҳаракат.

Рудакий