Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.71K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёл_хотиржам_жамият_барқарор
МФЙлардаги аёллар билан ишлайдиган ходимларнинг психологик билимлари оширилди
🔷 Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг 2020 йил 21 декабрдаги кенгайтирилган йиғилишининг 2-сонли баёни ижроси юзасидан Чилонзор туманидаги 51 та маҳалла раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ва мутахассисларининг психологик билимларини ошириш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди.
🔷З та гуруҳга бўлиб ўтказилган ушбу тадбирларга малакали психолог ва мутахассислар жалб этилди.
🔷 Семинар-тренинг машғулотларида иштирокчиларга маҳаллаларда ижтимоий тушкунликка тушган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган аёллар билан суҳбатлашиш, уларнинг масаласини ҳал этишда тегишли ташкилотларнинг ўрни ва вазифалари тўғрисида тушунчалар берилди.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💎Марказий Осиёда энг йирик ҳисобланган заргарлик заводининг айнан пойтахтимиз Тошкентда қайтадан бунёд бўлганини нафақат юртимиз аёллари балки барча юртдошларимиз илиқ кутиб олдилар. Қуйидаги репортаж - мазкур “Фонон” заргарлик заводида меҳмон бўлган ОАВ ходимлари ва блогерларнинг таассуротлари ва заводнинг ишлаб чиқариш имкониятлари ҳақида.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#toshkentyoshlari2021
#молодёжьташкента2021

📍Бугун эрта тонгдан пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида Чилонзор тумани миқёсида 3 ва 5 километр масофага оммавий юриш марафони ўтказилди.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирда тиббиёт соҳаси ходимлари билан бир қаторда турли идора ва ташкилотлар вакиллари, фаол юртдошларимиз иштирок этдилар.

Мазкур лавҳамизда нафақат ёшлар, балки барча ёшдаги фуқароларни оммавий юришга жалб қилиш орқали соғломлаштиришни мақсад қилган спорт тадбири тафсилотларини кўринг.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Депутат_халқ_билан_ҳамнафас Депутатлар “Мевазор”, “2-Қатортол” ва “Яккабоғ” маҳаллалари аҳолиси муаммоларини ўрганди
🇺🇿 Депутат – халқ сайлаб қўйган вакил. У аслида ҳар доим халқ орасида бўлиши ва уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиши ва шу орқали умумманфаатига хизмат қиладиган ва барча бирдек амал қиладиган қонунларни ишлаб чиқишга ўз ҳиссасини қўшиши керак.
Сир эмас, шу пайтгача маҳаллий кенгашлар депутатлари ҳам, Олий Мажлисдаги депутатларимиз ҳам фаол бўлмаган. Афсуски, ҳанузгача ўз округи депутати кимлигини билмайдиган аҳоли вакиллари бор.
👉Айтиш жоизки, давлатимизда бошқа соҳаларда бўлгани каби депутатлар кенгаши фаолиятида ҳам ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида депутатларимиз халқ билан ҳамфикр ва ҳамнафас бўлаётганлиги қувонарли ҳолдир.
👉 Бу борада Чилонзор тумани Халқ депутатлари ҳам ўз округлари аҳолиси муаммоларини ўрганиб, уларга ҳар томонлама кўмак бериб келмоқда. Жумладан, фаол депутатларимиздан бири бўлган Зафаржон Мирзаулуғов ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мўътабар Ҳусанова билан биргаликда ўз округига тегишли “Мевазор”, “2-Қатортол”, “Яккабоғ” маҳаллаларида бўлиб, аҳоли билан бевосита мулоқотлар қилди.
👉 Маҳаллалар қарашли бўлган сектор идорасида, МФЙ идорасида ҳам бўлиб, аҳоли мурожаатлари билан батафсил танишди.
🔷 Депутатлар томонидан мазкур маҳаллаларда аҳоли дуч келаётган муаммолар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш йўллари ҳақида масъуллар билан кенгашиб олинди.
Албатта, депутатларимиз томонидан амалга оширилаётган бундай ўрганишлар аҳоли муаммоларининг тез фурсатларда ижобий ҳал этилишига, асосийси, халқимизнинг давлатимизга ишончи янада ортишига хизмат қилади.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзор тумани ҳокимлиги ва туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан ташкил этилган спорт марафони "Ўзбекистон-24" телеканали дастурларида кенг ёритилди.
#КУН_ҲИКМАТИ

Энг муҳими – қалбингда тартиб ўрнатиш. Учта нарсага амал қиламиз: нолимаймиз, айбламаймиз, ўзимизни оқлашга уринмаймиз.

Бернард Шоу
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш_ва_аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш_йили

“Ёш китобхон” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

📗Ҳар йили анъанавий тарзда юртимиз бўйлаб ўтказилиб, кўплаб ёшларнинг қизиқишларига сабаб бўлаётган “Ёш китобхон” Республика танловининг Чилонзор туман босқичи куни кеча тумандаги Coworking марказида бўлиб ўтди. Мазкур босқичда китобхонлар белгиланган ёш тоифалари бўйича 2 та шарт асосида беллашдилар. Шартлар якунига кўра ғолибликни қўлга киритган ёшлар эсдалик соғалари билан тақдирланишди.

📗Ҳар бир ёш тоифаси бўйича 1-ўринни қўлга киритган китобхонлар танловнинг Тошкент шаҳар босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритишди. Шу ўринда танловнинг кейинги босқичига йўл олган барча ёшларимизга омад тилаймиз!

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube📚
#Коммунал_соҳа

Кўпқаватли уйларнинг ертўла қисмларидаги камчиликлар бартараф этилмоқда

Чилонзор тумани ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари К.Ҳамраев ва тегишли мутасаддилар биргаликда аҳолининг фикр ва таклифларини инобатга олган ҳолда туманда жойлашган кўпқаватли уйларнинг ертўла қисмлари бўйлаб ўрганишлар олиб бормоқда.

Аниқланган камчиликлар юзасидан эса мутасаддиларга кўрсатмалар берилиб, аксарият муаммолар жойида бартараф этилди. Хусусан, “Катта Хирмонтепа” маҳалласидаги 1а-2-2а-4-5-6-7-7а-9-10-11-12-13-кўпқаватли уйлар, “Гулистон” маҳалласидаги 36-37-38-39-40-кўпқаватли уйларнинг ертўласи, қувурлар ҳамда ундаги иссиқлик тармоқларидаги камчиликлар бартараф этилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#ТАРҒИБОТ

МТТлар директорлари учун “Маънавият соати” ўтказилди

🔰Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда 2021 йил 29 январь куни бўлиб ўтган Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш бўйича ўтган видеоселектор йиғилишининг мазмун-моҳияти кенг тарғиб қилинмоқда.

🔰Жумладан, куни-кеча Чилонзор тумани Мактабгача таълим бўлими томонидан тумандаги МТТ директорлари учун ўтказилган “Маънавият соати” ҳам айни шу мавзуда бўлди.

🔰Тадбирга Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент давлат педагогика университетининг профессор-ўқитувчилари ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Доно Бобохоновалар таклиф этилди.

🔰Тадбир мазмунли маърузалар ва баҳс-мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Президентимизнинг 2020 йил 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида барпо этилган замонавий объектлар, корхоналар билан танишиш жараёнида берган топшириқлари ҳамда ижтимоий соҳа вакиллари ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаоллигини ошириш,Чилонзор туманини янада ривожлантириш ва аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш масалалари бўйича ўтказган йиғилишининг 91-сонли баёнида Чилонзор туманидаги мактаблар фаолиятини такомиллаштириш ва айрим мактабларни ихтисослаштирилган мактабга айлантириш юзасидан ҳам кўрсатмалар берилган эди.

👉Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов ва бошқа тегишли масъуллар айни шу топшириқлар ижроси юзасидан мактабларда бўлиб ва таълим муассасаларининг фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

👉 Жумладан, тумандаги 200-сонли умумтаълим мактаби фаолияти билан ҳам батафсил танишиб, ўрганишлар жараёнида мактаб раҳбарияти, ўқитувчи ва ўқувчилар билан бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида суҳбатлашди.

Лавҳамизда ўрганишлар жараёни

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube