Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.52K subscribers
56.7K photos
6.33K videos
27 files
9.25K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Бугунги кунда давлат ташкилотларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизими янги босқичга кўтарилган. Аҳолини қийнаётган масала ва муаммоларга кисқа фурсатларда ечим топиш эса ҳукуматимиз олдида турган асосий вазифалардан бири. Шу каби жиҳатларини инобатга олган ҳолда бугун 24 декабрь куни Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддилари, тўртта сектор раҳбарлари, шунингдек, ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар масъуллари иштирокида оммавий қабул ташкил этилди.
🔰Қабул давомида туманнинг кўплаб фуқаролари ўз мурожаатлари билан иштирок этди. Мурожаатчиларнинг айрим муаммолари жойида баратараф этилган бўлса, қолган масалалар юзасидан маълум муддат белгиланиб, тез фурсатларда бартараф этиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

Лавҳамизда қабул жараёнлари
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.
Ушбу йирик тадбирни ташкил этиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 20 ноябрь куни илгари сурилган эди.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в Форуме молодежи Узбекистана.
Глава государства выступит с речью и пообщается с молодежью. Ожидается, что на мероприятии будут присутствовать более 3,3 тысячи юношей и девушек, еще 26 тысяч молодых людей подключатся из студий на местах.
Инициатива проведения крупного молодежного события была выдвинута главой государства 20 ноября этого года.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ноқонуний қурилмалар буздирилиб, кўчалар тартибга келтирилмоқда
🏛Юртимизда қадимдан шаҳарсозликка алоҳида эътибор қаратиб келинган. Нимаики қурилса, аввало, аҳоли фойдаланиши учун қулай бўлиши ва албатта, белгиланган меъёрлар ва ушбу йўналишдаги қонун мезонларига қатъий амал қилинган ҳолда қурилиши лозим.
Шу боис ҳам, мамлакатимизда давлатимиз раҳбарияти томонидан қабул қилинган “Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижроси бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бу борада Чилонзор туманида ҳам тизимли ишлар изчиллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, бугун “Бешёғоч” маҳалласидаги Фурқат кўчасидаги 165-уйнинг ён томонидаги ноқонуний қурилма буздирилиб, кўчалар тартибга келтирилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
☀️ #КУН_ҲИКМАТИ

Ҳаёт тасодифий ўзгаришлар ва узлуксиз ҳаракат демакдир. Ўзгаришларни қабул қил ва мослаш. Ҳаётий жараёнларга қаршилик қилсанг бу яхшиликка олиб келмайди. Энг яхши йўл ҳаётни табиий кечишига қўйиб бермоқдир.

☀️Лао Цзи.
Бош прокурор Тошкент бозорларини айланди

👉 https://xabar.uz/1me

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашининг ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди
🇺🇿 Сессияда Чилонзор тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил 9 ойлик ижроси, 2020 йил 9 ойликда бюджет даромадлари базасини ошириш буйича амалга оширилган ишлар, туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил қўшимча манбаларининг белгиланган миқдорини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашга йўналтириш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.
👉 Бундан ташқари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чилонзор тумани кенгашининг 2020 йилдаги фаолияти ва 2021 йилдаги режалари тўғрисида, Чилонзор туманида 2020 йил иккинчи ярми бўйича “Обод маҳалла” дастури юзасидан амалга оширилган ишлар хусусида ҳам масъулларнинг ҳисоботи тингланиб, бу масалалар ҳам депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

👉 Сессияда яна Чилонзор туманида кўп қаватли уй-жой фонди, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига барқарор тайёрлаш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот, Чилонзор туманида Республика ишчи гуруҳи томонидан аниқланган долзарб муаммоларни бартараф этиш ҳамда секторлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича вазифалар ижроси юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш чоралари тўғрисидаги ва бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

✔️Сессия муҳокамасига қўйилган барча масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Чилонзор деҳқон бозори" да ташкил этилган байрамолди савдо ярмаркаси фаолияти "Тошкент" телеканали эфирларида ҳам ёритилди.
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган аёлларга кредит маблағлари ажратилди
🔰Аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши, турмуш тарзини яхшилаши ва иш билан бандлигини ошириш учун махсус ўқитиш ва микрокредитлар бериш амалиёти бушунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, бу борада Президентнинг 13.10.2020 йилдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862 қарори қабул қилинди.
🔰Айни кунларда Чилонзор туманида ҳам мазкур йўналиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туманда аёлларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганиш бўйича олиб борилган ишлар давомида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ишсиз аёллар ҳам рўйхатга олинди.
🔰Шу каби хотин-қизлардан 18 нафарининг тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида туманда жойлашган “Тошкент шаҳар хотин-қизлар тадбиркорлик маркази”да ўқитилиб, сертификатлар берилди.
🔰Бундан ташқари 3 нафар хотин-қизлар 120 млн. сўмлик кредит маблағларини олиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Марказий кўчалар бўйлаб ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда
🌿Чилонзор тумани бўйлаб ободонлаштириш ва тозалаш ишлари давом этмоқда. Бугун ҳам эрта тонгдан туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тумандаги ҳудудлар бўйлаб тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
🌿Хусусан, бугун ҳам тумандаги марказий кўчалар бўйлаб тозалаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
🌿Шу ўринда барча фуқароларимиздан Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг меҳнатини ҳурмат қилган ҳолда турли маиший чиқиндиларни махсус чиқинди идишларига ташлашлари ва туманимиз ободлигига ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қоламиз.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Газ қувурларининг соз ҳолатда эканлиги юзасидан текширув-профилактик ишлар олиб борилмоқда
⚙️Қиш мавсуми бошланиши билан ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ бўлган турли хилдаги кўнгилсиз воқеа ва ҳодисалар кўпаяди. Айни шу каби турли бахтсиз ҳамда инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида “Чилонзортумангаз” корхонаси томонидан бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
⚙️Хусусан, бугун мазкур корхонанинг назоратчи чилангар ходимлари томонидан тумандаги мавжуд газ қувурлари ва улардаги қурилмаларни назоратдан ўтказиш ишлари амалга оширилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига келди.
- Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман, – деди давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида.
Коронавирус пандемияси даврида ёшлар “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, иш билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл на Форум молодежи Узбекистана.
- Я ценю вас как главное богатство, бесценное сокровище Узбекистана, - сказал глава государства в начале своего выступления.
Отмечена активная волонтерская деятельность молодежи в рамках общенационального движения «Доброта и поддержка» во время пандемии коронавируса.
Определены задачи по обучению молодежи профессиям и бизнесу, выделению им льготных кредитов, обеспечению работой.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter