Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
Янги даврда парламент чинакам халқ уйи, унинг қуйи палатаси эса ғоялар генераторига, соғлом рақобат, баҳс ва мунозаралар майдонига айланиши керак.

Ўтган сайловларда сиёсий партияларнинг дастури ҳам, ғоялари ҳам бир-биридан фарқ қилди, турли сиёсий мафкуралар кураши яққол кўзга ташланиб турди. Хусусан, сайловлар жараёнида кўплаб дебатлар ташкил этилганини халқимиз ва халқаро кузатувчилар алоҳида эътироф этди.

Президентимиз парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди.

Бунинг учун парламентдаги мухолифатга кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш, 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш, ҳар чоракда “Ҳукумат соати” ва парламент сўрови доирасида камида биттадан масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар беришни таклиф қилди.

Сайловлардаги соғлом рақобат, мухолиф фикрлар кураши парламентга кўчиб ўтса, бу албатта халқ манфаатларига мос қонунлар ишлаб чиқилишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Парламент назорати, аввало, сиёсий назоратдир, унинг оқибати ҳам сиёсий масъулият билан боғлиқдир. Президент Қонунчилик палатасига Ҳукумат аъзоси ҳисоботини эшитиб, унинг якунларига кўра, ушбу раҳбарни истеъфога чиқариш тўғрисида Президентга таклиф киритиш ҳуқуқи берилганини эслатиб ўтди.

Facebook|Instagram|X
#Байроғим_билан_фахрланаман

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Давлатимиз байроғи қабул қилинган сананинг 33 йиллиги муносабати билан бугун туманимизда туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан байроғимизни улуғлаш ва шарафлаш мақсадида маҳаллалардаги Ёшлар етакчилари томонидан кўчаларда, йўловчи ташиш транспортларида тумандошларимиз ҳамда туманимиз меҳмонлари кўксига байроқ тасмалари тақилди. 🇺🇿🇺🇿🇺🇿

🇺🇿🇺🇿🇺🇿Шунингдек, бу тадбирларда "Катта Хирмонтепа", "Шуҳрат", "Тирсакобод", "Бешқўрғон" маҳаллалари етакчилари фаол иштирок этди.🇺🇿🇺🇿🇺🇿

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Янгиланган Конституцияга кўра, Давлат бюджети ижроси устидан назоратни амалга ошириш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига киради. Бу муҳим ваколат депутатларимиз зиммасига катта масъулият ҳам юклайди.

Биринчи галда палатанинг Давлат бюджети ижросини назорат қилиш механизмларини янада кучайтиришнинг вақти-соати келгани таъкидланди.

Жумладан, Ҳукуматнинг давлат бюджетига доир барча ҳисоботларини палатага фақат Бюджет кодексида белгиланган аудит хулосаси билан биргаликда киритиш амалиётига ўтиш керак.

Бундан ташқари, давлат бюджети ижросини назорат қилишда парламент қўмиталари ролини ошириш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ҳозирги вақтда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг харажатлари устидан парламент назорати деярли сезилмаётгани, янги сайланган депутатлар ушбу масалага алоҳида ёндашишлари зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Жойларда аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда парламентнинг фаол иштирок этиши муҳим.

Масалан, бу йил ҳудудларни ривожлантириш, ижтимоий ва инфратузилма объектларини қуриш, маҳаллаларни обод қилиш бўйича инвестиция дастурларига 30 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

Бироқ, ана шу дастурни қабул қилишда қайси депутат қатнашди, унинг ижроси бўйича кимдан ҳисобот талаб қилди, деган саволлар очиқ қолмоқда.

Шу муносабат билан Президент инвестиция дастурларини тайёрлашда депутатлар ҳам албатта иштирок этадиган, уларнинг фикри инобатга олинадиган тизим яратиш ташаббусини илгари сурди.

Бундан ташқари, туман ва шаҳарларнинг молиявий имкониятларини ошириш мақсадида келгуси йилдан ер, мол-мулк ва айланма солиқларини тўлиқ, даромад солиғининг эса камида 50 фоизини туман ва шаҳарнинг ўзида қолдириш таклиф этилди.

Facebook|Instagram|X
Кейинги йилларда палата фаолиятида жамоатчилик иштироки янада кучайди.

Хусусан, янгиланган Конституциямизда 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар ўз таклифларини қуйи палатага киритиш ҳуқуқига эга экани кафолатланди.

Фуқароларнинг ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент Қонунчилик палатаси ҳузурида Жамоавий ташаббуслар бўйича парламент комиссиясини ташкил этишни таклиф қилди.

Facebook|Instagram|X
Ўтган даврда парламент дипломатияси ва парламентлараро алоқалар ташқи сиёсатимизнинг таъсирчан ва прагматик воситасига айланди.

Ўтган беш йилда Ўзбекистон Парламентлараро иттифоқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти парламент ассамблеяларига аъзо бўлди, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг хотин-қизлар форуми, Марказий Осиё давлатлари иккинчи парламентлараро форуми каби халқаро тадбирларга мезбонлик қилди.

Давлатимиз раҳбари халқаро парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида қуйи палатада қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш ҳамда иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш ва “яшил” иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича парламент комиссиялари ташкил этишни таклиф қилди.

Янги тузилаётган парламент комиссияси ташаббусни қўлга олиб, қонунларимизни Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига тўлиқ мослаштиришни келгуси йилда якунига етказишига ишонч билдирилди.

Facebook|Instagram|X
Бугунги мажлис мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сана – давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги билан бир кунда ўтаётганлигида рамзий маъно мужассамлиги таъкидланди.

Миллий давлатчилигимиз, мустақиллигимиз ва эркимиз рамзи бўлган байроғимиз ўтган даврда йирик халқаро илм-фан, маданият ва спорт тадбирларида ва шоҳсупаларида баланд хилпираб, барчамизнинг қалбимиздан чуқур жой олиб, миллий ғуруримиз тимсолига айланди.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари депутатларни, улар орқали кўп миллатли бутун халқимизни бугунги катта байрам билан самимий қутлади.

Facebook|Instagram|X
#Инвестиция

Хитойлик инвесторлар билан музокаралар олиб борилди

Чилонзор тумани ҳокимлиги Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими маъсуллари томонидан Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган “XINGJI TECHNOLOGY INVESTMENT CO.,LTD.” компанияси вакиллари қабул қилинди.

Қабул жараёнида “XINGJI TECHNOLOGY INVESTMENT CO.,LTD.” компанияси вакиллари билан келгусида Чилонзор туманида истиқболли йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Музокаралар мобайнида ушбу лойиҳаларни амалга ошириш юзасида мавжуд шарт-шароитлар ва имкониятлар тўғрисида батафсил тушунтирилди. Икки томонлама берилган таклифлар ўрганиб чиқилган ҳолда Хитойлик инвесторлар томонидан ушбу лойиҳалар бўйича ўз таклифларини берилишига келишиб олинди.

“XINGJI TECHNOLOGY INVESTMENT CO.,LTD.” компанияси билан икки томонлама учрашувлар ва музокаралар давом эттирилади.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi