Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.81K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
Forwarded from Hudud Inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда жамоат транспорти фаолияти йўлга қўйилди. Метрополитен хизматидан фойдаланишдаги хавфсизлик қоидалари ҳақида - видеороликда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🚒 Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани "Ёнғиннинг олдини олиш жамияти" филиалига Чилонзор, Мирзо Улуғбек, Яккасарой тумани хонадонларида ёнғиннинг олдини олиш ва хавфсизлик масалалари бўйича чора - тадбирларни ташкил этиш учун 20 ёшдан - 30 ёшгача бўлган йигит ва қизларни ишга таклиф қиламиз.
👉 Гувоҳнома ва махсус кийим (форма) тақдим этилади.
Маълумот учун:
+998946287770 рақамига қўнғироқ қилиб боғланишингиз мумкин.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

⚡️ Истеъмолчиларни электр қуввати билан таъминлашда узулишларга йўл қўймаслик, тизимда хавфсизлик чораларни кўриш Чилонзор тумани Электр таъминоти корхонаси ходимларининг асосий мақсадидир.
👉 Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 30 та трансформатор пунктлари мукаммал , 81 та трансформатор пунктлари жорий таъмирланди.
Бугун эса туманнинг “Катта Қозиробод “ маҳалласи ҳудудидаги электр тақсимлаш пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Коронавирусдан вафот этган бемор фақатгина мутахассислар назоратида дафн этилади

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби Фурқат Санаев хабар берди.

Интернет тармоғида шифохонада вафот этган беморларнинг жасадини яқинларига топшириш жараёнига оид тарқалган миш-мишлар юзасидан шуни маълум қиламизки, бемор вафот этган тақдирда ҳеч қачон бирор шифокор уни шундай чиқариб яқинларига бериб юбора олмайди. Бундай ҳолат юз берган тақдирда ўша ходимга нисбатан чора кўрилади.

—Биринчидан, жасадни унинг яқинларига бериш жараёнига даволовчи шифокор аралашмайди. Иккинчидан, барча ишлар патологик анатомия муассасасида белгиланган тартибда бажарилади. Қолаверса, муассаса ходими жасадни ўрашдан олдин, албатта унинг юзини яқинларига кўрсатиб, аниқлик киритади. Барча жараёнлар ҳужжатда тўла акс этади, — дейди Республика патологик анатомия маркази директори, профессор Ражаббой Исроилов.

Ҳозирги кунда коронавирусдан вафот этган беморларни дафн этиш жараёнлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Республика санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари иштирокида амалга оширилади.

Вазирлик мутасадди вакили пандемияни бартараф этиш учун мамлакатимиз раҳбарияти ва соғлиқни сақлаш тизими томонидан зарур бўлган барча чоралар кўрилаётгани, шундай шароитда юртдошларимизни турли асоссиз хабарларга ишониб қолмасликка чақирган. Шунингдек, асоссиз хабарлар тарқатиб, одамлар орасида ваҳима уйғотишга уринганлар учун ҳам қонунчиликда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтган.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Шараф” маҳалласида болалар майдончаси қуриб битказилмоқда

💠 Мана юртимизда карантин тартиблари ҳам юмшатилиб, уйлар атрофи, болалар ўйингоҳларини яна болажонларнинг шўх-шодон қийқириқлари тута бошлади.
👉 Чилонзор туманидаги “Шараф” маҳалласидаги 2- ва 28- кўп қаватли уйлар оралиғида қуриб битказилаётган болалар ўйингоҳи ҳам маҳалла аҳлининг қувончига қувонч қўшмоқда.
-Маҳалламизда 9 та кўп қаватли уйлар учун 3 та болалар майдончаси мавжуд. Учаласи ҳам таъмирталаб, ўйингоҳлари эскириб қолган эди. Мана шу майдончалардан бирининг ўрнида Чилонзор тумани ҳокимлиги бошчилигида ҳомийлик маблағлари эвазига янги болалар ўйингоҳи қурилмоқда. Аҳоли бундан жуда мамнун,- дейди “Шараф” маҳалласи оқсоқоли Зейни Шукуров.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Аҳоли учун муносиб иш ўринлари яратилади

👉 Деярли 5 ойдан бери давом этган карантин даврида барча давлатларнинг иқтисодида пасайиш бўлди. Жумладан, бу давр бизнинг мамлакатимиз иқтисодига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Иқтисодий ўсишни таъминлаш, аҳоли даромадларини оширадиган иш ўринларини тезроқ ташкил этиш эса бугунги куннинг энг долзарб вазифасига айланди.
Шу боис, Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги ишсиз, ишга талабгор фуқароларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, уларга муносиб ойлик маош тўлайдиган иш ўринларини ташкил этиш масаласига асосий эътибор қаратилмоқда.
👉 Бу борада туман ҳокими Сарвар Махаметов бошчилигидаги мутасадди идоралар масъуллари тумандаги корхоналарни, уларда яратилаётган иш ўринларини ўрганмоқда.
Жумладан, туман ҳудудида қурилаётган ва кейинги йилнинг бошида ишга туширилиши мўлжалланаётган "JN MEGA PORCELAIN" чинни буюмлар ишлаб чиқариш корхонасидаги қурилиш жараёнлари ҳам ўрганилди. Бу корхона ишга туширилса туман аҳолиси учун 100 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда.
👉 Бундан ташқари,” Tashkent travel” МЧЖ га қарашли турли этикеткалар ишлаб чиқарувчи корхона қурилиши ҳам ўрганилди. Бу корхона ҳам 2021 йилнинг биринчи ярмида фаолият бошлаши режалаштирилган. Корхона ишга тушса аҳоли учун 50т а иш ўрни очилади.
Ўрганишлар жараёнида туман ҳокими корхона мутасаддиларига корхона қурилишини жадаллаштириш лозимлиги, корхонада ишчилар учун яратиладиган шарт-шароитлар ҳақида тегишли кўрсатмаларни берди.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Адлия вазирлиги фуқароларни огоҳлантирди

👉 https://xabar.uz/pzys

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий ҳимоя учун давлатимиз томонидан ажратилган маблағлар ўз вақтида манзилли етказилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☸️ Чилонзор туманида Президентимизнинг Ижтимоий соҳа обьектларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича берган топшириқларининг ижросини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи иш бошлади.
👉 Шу муносабат билан ўтказилган штаб йиғилишида сўзга чиққан масъулларнинг таъкидлашича, ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммоли масалаларга Республика ишчи гуруҳи томонидан амалий ёрдам берилади.
Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашининг навбатдан ташқари 16 сессияси бўлиб ўтди
☸️ Онлайн тартибида ўтган сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 12 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Чилонзор тумани тиббиёт бирлашмасининг пандемия даврида олиб борган фаолияти ҳақидаги масалалар муҳокама қилинди.

👉 Сессияда сўзга чиққан масъуллар карантин юмшатилаётган ҳозирги даврда аҳоли орасида санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилиш, ўз соғлигини ўзи асраш бўйича маҳаллаларда, жамаоларда кенг тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати