Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.6K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
📣 Malaka toifa sinovlari ertadan boshlanadi

❗️ Xabar berilganidek, maktabgacha, umumtaʻlim va maktabdan tashqari taʻlim muassasalari pedagoglari uchun joriy yilning 29-oktabridan boshlab malaka toifa sinovlarini oʻtkazish boshlanadi hamda 16-noyabrga qadar davom etadi.

Eslatib oʻtamiz: malaka test sinovlarini bajarish uchun:

matematika, informatika va axborot texnologiyalari, kimyo, biologiya, fizika fanlari uchun — 120 daqiqa;

qolgan barcha fanlar uchun — 90 daqiqa vaqt ajratiladi.

Malaka sinovlarining:

birinchi bosqichida – mutaxassislik fani va kasb standarti boʻyicha bilim darajasini aniqlash uchun 40 ta (mutaxassislik fanidan 35 ta, pedagogning kasbiy standartlaridan 5 ta) test topshirigʻi beriladi. Har bir toʻgʻri bajarilgan test 2 ball bilan baholanadi. Test sinovlari uchun jami 80 ball beriladi;

ikkinchi bosqichda pedagogik mahoratni aniqlash maqsadida ilgʻor pedagogik uslub va texnologiyalarni (“case study” uslubi, loyihalar uslubi, hamkorlikda oʻqitish, “amaliy oʻyin”, interfaol taʼlim uslubi va boshqalar) qoʻllash boʻyicha 10 ta topshiriq beriladi. Har bir toʻgʻri berilgan javob 2 ball bilan baholanib, jami 20 ball beriladi.

👉 Malaka toifa sinovlari oʻtkaziladigan sanalar (fanlar kesimida);

👉 Malaka test sinovlari oʻtkaziladigan joy manzillari;

👉
Malaka test sinovlarini oʻtkazishga doir sinov materiallari.

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish:
Telegram 🌐 Facebook
🌐 Youtube 🌐 Instagram
🔎 Veb-sayt 😄 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Обод_хонадон_обод_кўча_обод_маҳалла
#Ал_Хоразмий_маҳалласи

"Ал Хоразмий" маҳалласи янгича қиёфага кирди

Хабар берганимиздек, туманимизда жойлашган "Ал Хоразмий" маҳалласида очилиш маросими бўлиб ўтди.

"Ал Хоразмий" маҳалласи ҳудуди 12,1 га майдонга эга бўлиб, 7 та кўпқаватли уй, 1та мактаб ва маҳалла болалари қатнайдиган 1 та МТТ жойлашган. Маҳалла яқинда тўла таъмирланиб, янги қиёфа касб этди. Шунингдек, маҳалла ҳудудига тўлиқ суғориш тизими (полив) ўрнатилди. 7 та кўпқавтли уйларнинг фасадлари тўлиқ таъмирланди. Коммунал тизимлари янгиланди, 6 та замонавий болалар ўйингоҳи қурилди. 2 та футбол майдони ва ворк аутлар қурилди.

Ҳудуддаги 126-сонли умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирдан чиқарилди. Ички йўллар тўлиқ асфалт қилинди. МФЙ идораси ҳам замонавий шаклда таъмирланиб, атрофидаги яшил майдонларга дарахтлар экилди.

Аҳоли учун 12 та ўриндиқли 3 та соябонли ўриндиқлар ўрнатилди. Амфитеатр қурилди.

Маҳалланинг расмий очилиш маросими аҳоли томонидан кўтаринки кайфиятда, шодиёналар билан ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокимлиги масъуллари ва МФЙ раиси, маҳалла фаоллари давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир маҳаллага, ҳар бир хонадонга ва қолаверса ҳар бир фуқарога қаратилаётган эътиборнинг самараси сифатида янги қиёфага кирган маҳалла ҳудуди ва унда аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар билан маҳалла аҳлини қутлади.

Маҳалла аҳли эса маҳалла ҳудудининг обод бўлганлигидан миннатдор бўлиб, давлатимиз раҳбарига ва барча ташкилотчи ижрочиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

👉👉👉 Лавҳамизда "Ал Хоразмий" маҳалласининг ҳамда ҳудудда жойлашган мактаб ва МТТнинг янгиланган қиёфаси ва очилиш маросимини кўришингиз мумкин.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
⚡️Мактаб ошхонасида рангли газланган салқин ичимликлар, шакар ва амартизаторлар қўшилган яхна чойлар, "Фаст фуд"лар, қадоқланмаган қуртлар сотилиши мумкин эмас

Давлат санитария назоратига оид Қонуности ҳужжатларидан амалдаги 0017-21-сонли СанҚваН талабларига асосан Давлат умумтаълим мактабларида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг савдоси тақиқланади!

Туман СЭО ЖСХдан олинган маълумотларга кўра туманимиздаги 131-сонли давлат умумтаълим мактаби ошхонасида мазкур хизматнинг Санитария бўлинмаси мутахассиси томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида мактаб ошхонасида амалдаги санитария меъёрларига зид ҳолатда рангли газланган салқин ичимликлар, шакар ва ароматизаторлар қўшилган яхна чойлар, хот-дог, гамбургер ва қадоқланмаган қурт маҳсулотларининг ноқонуний савдоси аниқланди.

Мутахассис ушбу ҳолат юзасидан таълим муассасаси "Бракераж" комиссияси аъзоларига мурожаат қилди ва уларнинг фаолиятлари қониқарсиз ташкиллаштирилганлиги хусусида тегишли органларга тақдимнома киритилиши юзасидан огоҳлантириш берди.

👉👉👉 Бундай ҳолатлар бошқа мактабларда ҳам учрайди, шу боис, соҳага масъул бўлган Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда бевосита, мактаблар раҳбарларидан мактаб ошхоналарини назоратга олишларини ва ўқувчилар саломатлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавий_маърифий_тадбир
#Маърифатли_оила

"Маърифатли оила" маънавий-маърифий тадбири ўтказилди

Хабар берганимиздек, туманимизнинг "Ал Хоразмий" маҳалласида кенг қамровли тадбир ўтказилди. Шунингдек, айни шу тадбир доирасида туман Оила ва хотин қизлар бўлими ва туман Маънавият бўлинмаси ҳамкорлигида "Маърифатли оила" деб номланган маънавий-маърифий тадбир ҳам ўтказилди.

Тадбир жараёнида миллий урф-одатларимизни тарғиб этувчи кўргазмалар ташкил этилди. Туманимизда фаолият олиб борувчи фолклор жамоаси аъзолари томонидан миллий куй-қўшиқлар ва лапарлар ижро этилди. Шу билан бирга маҳаллада яшовчи хотин-қизлар билан миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизнинг аҳамиятли жиҳатлари ҳақида суҳбатлар уюштирилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi