Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.35K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
#Оғир_шароитда_яшовчи_оилалар_ўрганилди

Туман прокурори в.в.б. Нурали Норбоев ўзига бириктирилган оилаларнинг муаммоларини ўрганди


Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларига кўра, туман ҳокимлиги ва масъул ташкилот ва идоралар мутасаддиларига оғир шароитда турмуш кечирувчи оилалар бириктириб берилди. Чилонзор тумани прокурори в.в.б Нурали Норбоев ҳам ўзига бириктирилган оилалар ҳолидан хабар олди.

Шунингдек, туман прокурори "2-Катта Чилонзор" маҳалласида истиқомат қилувчи У.Абдураҳимова ва М.Махамадоваларнинг хонадонига бориб, уларни қийнаб турган муаммоларни ўрганди ва ушбу муаммоларни бартараф этиш чоралари белгиланди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#БСКлар_фаолиятидан

Кўпқаватли уйларнинг кириш йўлаклари таъмирланмоқда

Туманимиз аҳолмсининг аксарият қисми кўпқаватли уйларда яшайди. Аҳолидан айнан кўпқаватли уйларнинг кириш йўлакларини таъмирлаш масаласи ҳам мурожаатлар бўлади.

Шу боис, туман ҳокими томонидан Коммунал тизим масъулларига таъмирталаб йўлакларни хатлов асосида белгилаб олиб, таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича топшириқ берилган эди.

Айни пайтда барча таъмирталаб кириш йўлаклари бошқарув сервис компаниялари томонидан таъмирланмоқда. Шунингдек, “Боғтстон коммуналчи” БСК ходимлари томонидан “Боғзор” маҳалласи 32-сонли кўпқаватли уйнинг кириш йўлакларида таъмирлаш ва бўёқлаш ишлари олиб борилмоқда.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маънавият

“Янги Ўзбекистон фидойиси” китоби тақдимоти ўтказилди

Президентимиз "Ўзбекистонга қайтгач, ҳожилар жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишлари лозим"
-деб таъкидлаб ўтган эди.

Бу борада туман ҳокимлиги томонидан туманимизда яшовчи ҳожилар маънавий-маърифий тадбирларга жалб қилиниб келинмоқда.

Шунингдек, бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси, Чилонзор тумани "Нуроний" жамғармаси ҳамда Чилонзор тумани бош имом хатиби И.Ботиров ҳамкорлигида Ҳаж ва Умра зиёратларига бориб келган ҳожи ота ва ҳожи оналар иштирокида "Янги Ўзбекистон фидойиси" номли китобнинг тақдимоти ўтказилди.

Тадбир давомида ҳожиларга тарғиботчи сифатида маҳаллалардаги ёшлар тарбияси, ажримларни олдини олишда фаол бўлишлари тушунтириб ўтилди.

Тадбир якунида 70 нафардан ортиқ ҳожиларга "Янги Ўзбекистон фидойиси" номли қўлланмалар тақдим этилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Мард бўлиш учун,

👉👉👉 мардлик ҳақидаги билимни эгаллаш керак.

*****

☝️☝️☝️ Қаноатли бўлиш учун,

👉👉👉 ҳиссиётларга йўл қўймаслик керак.

*****

☝️☝️☝️ Адолатли бўлиш учун,

👉👉👉 бировларга қандай қилиб яхшилик қилишни ўрганиш керак.

Суқрот


🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 37 кун қолди

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM