Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.03K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Президент_қарори

Мустақиллик байрами «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» шиори остида ўтади


«Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-264-сон, 18.07.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Мустақиллигимизнинг 33 йиллик шонли санаси чинакам умумхалқ байрами, озодлик ва саодат айёми сифатида кўтаринки кайфиятда кутиб олинади ҳамда мамлакатимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, юксалиш суръатларига муносиб тарзда нишонланади.

Ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.

Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланиши таъминланади.

«Она диёр — ранглар жилосида», «Ватан учун яшайлик!», «Энг улуғ, энг азиз» каби анъанавий кўрик-танловлар юқори даражада ўтказилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#БСКлар_фаолиятидан

Йўлаклар таъмирдан чиқарилмоқда

"Моҳи Нур коммунал" бошқарув сервис компанияси ходимлари томонидан БСКга бириктирилган кўпқаватли уйларнинг йўлаклари таъмирланиб келинмоқда.

Шунингдек, айни пайтда "Катта Хирмонтепа" маҳалласи 10-сонли кўпқаватли уйнинг 2-йўлагида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда, тумандошларимиздан, Бошқарув сервис компанияларига ойлик тўловларни ўз вақтида тўлашларини сўраб қоламиз, чунки компаниялар аҳолидан тушадиган ойлик тўловлар эвазига таъмирлаш ишларини амалга оширади.

Ҳурматли тумандошлар!

👉👉👉 Сизнинг ҳам тураржойингиздаги йўлаклар шундай шинам бўлишини истасангиз, ойлик тўловларни ўз вақтида тўланг ва БСК масъуллари билан ҳамкорликда тураржойингизнинг янада қулай ва обод бўлишига ўз ҳиссангизни қўшинг.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi