Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.61K subscribers
55.5K photos
6.19K videos
26 files
8.99K links
Download Telegram
Жорий йилда Тошкент шаҳрида, кейинги йилда Хивада Халқаро гастрономик фестиваллар ўтказиш, 300 турдан зиёд таомларга эга миллий ошхонамизни бутун дунёга тарғиб қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Мутасадди вазирлик ва идораларга электрон виза тизимини янада такомиллаштириб, мобиль иловани ҳам ишга тушириш топширилди.

Умуман, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари жорий йилда 11 миллион хорижий сайёҳни олиб келиш ва туризм экспортини 2,5 миллиард долларга етказиш учун масъул ва жавобгар бўлиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Сўнг давлатимиз раҳбари соҳа вакиллари ва тадбиркорлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди. Жумладан, мулоқотда:

- туризм хизматлари кўрсатувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий имкониятларини кенгайтириш;

- туроператорларни маданий мерос объектлари ва темир йўл чипталари нархларидаги ўзгаришлар тўғрисида олдиндан хабардор қилиш;

- меҳмонхона бошқарувчиларини тайёрлаш ва меҳмонхона қуришга субсидиялар доирасини кенгайтириш;

- пенсия ёшидаги туристларга алоҳида виза тартибини жорий этиш;

- тарихий шахсларнинг уй-музейларини реставрация қилиш каби масалалар кўтарилди, таклиф ва ташаббуслар билдирилди.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари билдирилган фикр ва таклифлардан келиб чиқиб, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига:

- хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатган туроператорларга қўшилган қиймат солиғини субсидия сифатида қайтариш муддатини узайтириш ва уни қўллаш тартибини аниқ белгилаш;

- туризм компанияларига айланма маблағ учун экспортолди молиялаштиришни йўлга қўйиш;

- туристларга мўлжалланган, янги ишлаб чиқарилган “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига тўғри келадиган автобус ва микроавтобусларни божхона божи ва утилизация йиғимидан озод этиш муддатини узайтириш;

- сўнгги 3 йилда ташкил топган туркомпанияларга халқаро кўргазмалардаги павильон ижараси харажатининг 50 фоизини қоплаб беришни йўлга қўйиш;

- халқаро фестивалларда қатнашадиган ҳунармандларга павильон, юклар ва авиачипта харажатининг 50 фоизини қоплаб бериш тизимини йўлга қўйиш юзасидан таклиф киритишни топширди.

Facebook|Instagram|X
Шунингдек, тадбиркорлар томонидан илгари сурилган:

- мактаб ва коллеж ўқувчилари автобусда бир вилоятдан бошқасига саёҳат қилишида йўл-патруль хизмати ҳамроҳлиги учун тарифларни кескин камайтириш;

- ҳар йили камида 20 та ўрта бўғин менежерларини хорижда қисқа муддатли малака оширишга юбориш, янги ўқув йилидан туризм соҳасидаги олийгоҳ ва техникумларда “дуал таълим”ни жорий қилиш;

- 3-4 қаватли меҳмонхоналарга ҳам субсидия бериш, меҳмонхонаси бўлмаган 22 та туманда кичик отеллар барпо этишга оилавий хоналар сонидан келиб чиқиб субсидия ажратиш;

- халқаро тажриба асосида миллий меҳмонхона брендларини яратиш ташаббусларини ўрганиб, тегишли чораларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Шунингдек, мулоқотда тадбиркорлар томонидан билдирилган:

- хорижий давлатлардан келадиган пенсия ёшидаги сайёҳларнинг Ўзбекистонда олти ойгача визасиз бўлиши тартибини
ишлаб чиқиш;

- камида 100 нафар хорижий иштирокчиси бўлган уч кунлик бизнес тадбирни ташкил қилганларга тадбирдан олинган даромад солиғини 50 фоизга камайтириш, қўшилган қиймат солиғининг ярмини қайтариш тизимини жорий қилиш;

- Тошкентдаги Чорсу бозори ва Хивада миллий колоритга эга шарқ бозорини ташкил этиш;

- болалар оромгоҳларини хусусий шериклик асосида ривожлантириш каби фикрларни чуқур ўрганиб, уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар киритиш топширилди.

Ўз навбатида, Президентимиз соҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгашини тузишни таклиф қилди. Бу ташаббус учрашувда иштирок этган туризм соҳаси вакиллари томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.

Йиғилиш давомида мутасаддиларнинг ҳисоботлари ва режалари тингланди.

Facebook|Instagram|X
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Инсонда ҳамма нарса гўзал бўлмоғи лозим:

👉👉👉 Юзи ҳам

👉👉👉 Кийими ҳам

👉👉👉 Қалби ҳам

👉👉👉 Фикри ҳам
.

А.П. Чехов

🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
📽#Zakovat_FINAL

📺
#Chilonzor_tumani_hokimi_kubogi_uchun o’tkazilayotgan #blim_bellashuvining #final bosqichi 4️⃣-iyun kuni soat 19:00da Abulqosim madrasasida bo’lib o’tadi.

Finalga yo’llanma olgan maktab jamoalariga omad tilaymiz.

Qiziqarli va yorqin ta’surotlarga boy bo’lishi kutilayotgan
#bilimlar_jangini o’tkazib yubormang.

▶️Barcha kitobsevar yoshlarni taklif etamiz!

▶️
#Kitob_o’qing!

▶️
#Kitob_chin_do’st!

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Меҳнат_ярмаркаси_Чилонзорда

Кеча хабар берганимиздек, айни пайтда туманимиздаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида туманимиздаги иш излаётган аёллар учун меҳнат ярмаркаси ва аёлларнинг ҳуқуқий йўналишдаги мурожаатларини қабул қилиш бўйича "Сайёр қабул" давом этмоқда.

👉👉👉 Видеохабаримизда жараёнлар тасвири

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Юқори_босимда_ювиш
#Меҳржон_маҳалласи

Кўпқаватли уйларнинг иссиқлик тизимлари юқори босимда ювилмоқда

Қиш ғамини ёзда е, дейди халқимиз. Бу борада туманимиздаги кўпқаватли уйларнинг иссиқлик тизимларини юқори босим остида ювиб, тозалаш ва шу жараёнда аниқланган носозликларни бартараф этиш энг муҳим ва долзарб юмушлардан саналади.

Айни пайтда туманимизда фаолият олиб бораётган бошқарув сервис компаниялари ходимлари томонидан ўзларига бириктирилган кўпқаватли уйларнинг иссиқлик тизимларини юқори босим остида ювиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, бугун "Меҳржон" маҳалласида жойлашган кўпқаватли уйларнинг иссиқлик тизимлари ҳам "Эсма Меҳр" БСК ходимлари томонидан юқори босим остида ювилмоқда ва тизимда аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Ниҳоят, мактаб ўқувчилари интиқиб кутган ёзги таътил дамлари ҳам бошланиб кетди.

☝️☝️☝️ Хўш, Чилонзор тумани мактабларида ўқувчиларнинг ёзги таътил онларини мазмунли ўтказиш учун қандай шарт-шароитлар яратилган?

👉👉👉 Бу борада бизга туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъули Доно Мўминова батафсил маълумотлар беради.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ёзги_соғломлаштириш_майдончалари_Чилонзорда

Бугун туманимизнинг 101-сонли умумтаълим мактабида "Қуёшча" номли ёзги соғломлаштириш майдончасининг тантанали очилиш тадбири бўлиб ўтди. Спорт соғломлаштириш майдончасида рус тили, инглиз тили, қизиқарли математика, ёш дастурчи, китобхонлик, шахмат-шашка, мусиқа йўналишларида тўгараклар фаолият олиб боради.

Тумандаги яна учта мактабда худди шундай майдончалар ташкил этилмоқда.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi