Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.28K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
Самарали Ўзбекистон-Россия саммити якунига етди. Аэропортда Президент Владимир Путинни Президентимиз Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди. Давлат раҳбарлари самимий хайрлашдилар.

Плодотворный узбекско-российский саммит завершился. В аэропорту Президента Владимира Путина проводил Президент Шавкат Мирзиёев. Главы государства тепло попрощались друг с другом.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия Президентининг мамлакатимизга ташрифи якунланди, олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди

Визит Президента России в нашу страну завершился, высокого гостя проводил глава нашего государства Шавкат Мирзиёев

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Юқори амал буюк кишиларни буюкроқ,
👉👉👉 паст кишиларни эса янада пастроқ қилади.

Жан де Лабрюер

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

👆👆👆(Чилонзор туманидаги Чилонзор метро бекати Ғафур Ғулом боғи томонининг фотосурати)

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни

Хабарингиз бор, ҳар йили 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё бўйича кенг нишонланади. Болалар учун қувончли сана бўлган ушбу байрамни муносиб нишонлаш бўйича туманимиз маҳаллаларида тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Шунингдек, "Дилобод" маҳалласи еттилиги ҳам маҳалла фаоллари билан кенгаш ўтказиб, байрамни нишонлаш тадбирлари ҳақида келишиб олишди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from MIB faoliyatidan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзанд меҳри ғурурдан устун !

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тайёрланган, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, алиментга оид ижро ишлари бўйича оталар масъулиятини оширишга қаратилган ижтимоий ролик.
#Тадбиркорлар_билан_учрашув_Чилонзорда

Чилонзор туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш юзасидан тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, туман ҳокимлигида туман ҳокимлиги мутасаддилари, Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бошқармаси масъуллари, Савдо-саноат палатасининг туман бўлими раҳбари ва "Турон банк" АТБ масъуллари, банкнинг туман филиали бошлиғи билан ўтказилган учрашувда ҳам тадбиркорлар банк кредитлари тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлди.

Учрашув давомида тадбиркорларнинг мурожаатларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Тадбир очиқ мулоқот шаклида ўтказилди ва тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Kelib chiqishi  noma’lum bo'lgan  salqin ichimliklar savdosi to‘xtatildi

Tumanimizning Bunyodkor shoh ko‘chasi bo‘ylab Sanepidqo‘mita Toshkent shahar boshqarmasi Chilonzor tumani bo'limi mutaxassislari tomonidan kelib chiqishi noma’lum bo‘lgan, aholi salomatligiga xavf tig'diiradigan salqin ichimliklar savdosi to‘xtatildi.

Shuningdek, ushbu salqin ichimliklar o‘rnatilgan tartibda brakeraj qilish uchun vaqtincha olib qo‘yildi.

Eslatib o‘tamiz:

- salqin ichimlik savdosini amalga oshirayotgan sotuvchilarning salomatlik holatlarini kafolatlovchi tibbiy ko‘rik daftarchalariga ega bo‘lishlari;

- savdosi amalga oshirilayotgan mahsulotni xavfsizligi va yaroqliligini tasdiqlovchi sifat gavohnomalariga ega bo‘lishi;

- salqin ichimlik qadoqlangan sig‘imni oziq-ovqat mahsulotlari bilan kontaktda bo‘lishi uchun ruxsat etilgan materiallardan tayyorlangan bo‘lishi va xavfsizligini tasdiqlovchi hujjatlarga ega bo‘lishi;

- asosiysi mahsulot savdosi turg‘un savdo nuqtalaridan amalga oshirilishi lozim va bu amaldagi qonunosti hujjat (SanQvaM) larda belgilab qo‘yilgan.


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Депутат_маҳалла_еттилиги_фаолиятини_ўрганди
#Кўтарма_маҳалласи

Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутати Доно Маҳмудова ўзи сайланган округда жойлашган "Кўтарма" маҳалласи еттилиги билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, Ҳукумат қарорлари ижроси ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва “Маҳалла еттилиги” томонидан амалга оширилаётган ишлар, жумладан, маҳаллани ободонлаштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида қилинган ишлар, уй-жой масалалари, иш билан банд бўлмаган фуқаролар, айниқса “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларга ёрдам бериш ва тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда бошқа йўналишларда олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, депутат маҳалла аҳлидан тушаётган мурожаатларни ҳам ўрганиб, муаммоларни бартараф этишга тегишли ташкилотлар билан биргаликда кўмаклашиш чора-тадбирларини белгилаб олди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi