Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.99K subscribers
49.3K photos
5.42K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

☝️ Ҳеч қачон бировнинг сиз ҳақингиздаги хулосасига қулоқ тутманг.
👉 Ҳатто сув устида юра олганингизда ҳам
👆 "Қаранглар, у суза олмас экан" дегувчилар топилади...

Маргарет Тетчер
#Ёшлар_билан_учрашув_Чилонзорда

Туман ИИО ФМБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Алишер Мурадуллаев ёшлар билан учрашди

Туманимиздаги 182-сонли умумтаълим мактабида туман ИИО ФМБ бошлиғи Алишер Мурадуллаев мактабнинг битирувчи ёшлари билан учрашув ўтказди.

Ёшлар билан мулоқот жараёнида Алишер Муродуллаев Ички ишлар тизимига хизматга олиш тартиби, тизим ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, тизимда ишлашнинг масъулияти ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди.

Шунингдек, яқинда мактаб таълимини битирувчи ўқувчиларга касб танлаш юзасидан ўзининг тавсияларини бериб ўтди.

Тадбир сўнгида ўқувчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Танлов

Чилонзорда "Энг яхши китобхон оила" танлови бўлиб ўтди


Чилонзор туманида жойлашган Тошкент шаҳар "Билим ахборот-кутубхона" марказида Чилонзор тумани Оила ва хотин қизлар бўлими ва кутубхона жамоаси ҳамкорлигида "ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН ОИЛА" кўрик танлови бўлиб ўтди.

3 та шарт асосида ўтказилган кўрик-танловда Чилонзор тумани маҳаллаларидан 16 та оила иштирок этди.

1-шарт: "Ўзбек адабиётини биласизми? рукни остида тест саволлари;
2 шарт: "Қизиқарли ва мантиқий саволлар;
3-шарт: "Менинг севимли китобим" рукни остида ҳар бир иштирокчи ўзи севиб ўқиган асарларидан бирига библиографик шарҳ бериб ўтди.

Танлов шартларини тўғри бажарган ва энг кўп балл тўплаган оилалар ғолиб деб топилди.

Натижаларга кўра, 1 -ўрин Мустафоевлар оиласига, 2-ўрин Қаноатовлар оиласига, 3-ўрин эса Бекмуродовлар оиласига насиб қилди.

Танлов ғолиблари Чилонзор тумани Оила ва хотин қизлар бўлими томонидан эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирланди.

Айтиш мумкинки, оилалар ўртасида ташкил қилинаётган бундай танловлар китобхонлар сафини кенгайтиришга хизмат қилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
⚡️ 5 йил стажи бор хотин-қизларга тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди

Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари лозим.

📝 Талабгорлар жорий йилнинг 1-июнига қадар (шу куни ҳам) ариза билан доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси;
меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.

БУ МУҲИМ: тавсиянома олдим, дегани ўқишга кирдим, дегани эмас. Бунинг учун сиз етарли даражада баландроқ балл тўплашингиз ҳам керак. Ушбу тавсияномани олган хотин-қизлар мабодо ўқишдан йиқилса, яна бир марта имкониятга эга бўлади ва барча йиқилган тавсияномалилар орасида 500 та ўриндан бири орқали контрактга ўқишга кириши мумкин.

Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

👉 ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
👉 тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
👉 ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.

Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда 1-7-июн кунлари кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈