Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.76K subscribers
49.4K photos
5.46K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Бошқарув_сервис_компаниялари_фаолиятидан

"Даниель коммуналчи сервис " бошқарув компанияси ходимлари томонидан компанияга бириктирилган кўпқаватли уйларнинг кириш йўлаклари таъмирланмоқда ҳамда иситиш тизимлари юқори босимда ювиб чиқилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Яшил_макон
#1_сектор
#Тирсакобод_маҳалласи

"Тирсакобод" маҳалласи ҳудудида жойлашган барча корхона ва ташкилотлар "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат ўтқазиш ишларида фаол иштирок этиб, ўз ҳудудларига манзарали ва мевали дарахтлар, гуллар экишди.


Сhilonzor_tumani_hokimligi
#avtomobilsizkun

🚘24-aprel, chorshanba kuni Toshkentda navbatdagi “Avtomobilsiz kun” aksiyasi o‘tkaziladi!

Bu O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Yoshlar va biznesni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida“gi Farmonida ko‘rsatib o‘tilgan.

Aksiya doirasida Toshkent shahrida joylashgan barcha respublika va viloyat ijro hokimiyati organlarining rahbar va boshqa xodimlari jamoat transporti, velosiped hamda atrof-muhitga zarar yetkazmaydigan boshqa transport vositalaridan foydalanishadi.

“Avtomobilsiz kun” jamoat loyihasiga befarq bo‘lmang va ekologik toza transport vositasini tanlang!

—————

#деньбезавтомобиля

🚘В эту среду, 24 апреля в Ташкенте пройдет очередная акция «День без автомобиля»!

Мероприятие предусмотрено Указом Президента Республики Узбекистан «О государственной программе по реализации стратегии «Узбекистан — 2030» в «Год поддержки молодежи и бизнеса» и проводится в четвертую среду каждого месяца.

В рамках акции руководители и другие сотрудники всех республиканских и региональных органов исполнительной власти, расположенных в Ташкенте, отправятся на работу на общественном транспорте, велосипедах и др. видах транспорта, не наносящих вред окружающей среде.

Не оставайтесь равнодушными к общественному проекту «День без автомобиля» и сделайте выбор в пользу экологичного транспорта!

Telegram
| Facebook | Instagram | YouTube
#Маънавият

Ажиниёз Қўсибой таваллудининг 200 йиллиги муносиб нишонланмоқда

Президентимиз ташаббуси билан Қорақалпоқ адабиётининг йирик вакили, буюк шоир Ажиниёз Қўсибой таваллудининг 200 йиллиги ЮНЕСКО доирасида халқаро миқёсда нишонланадиган юбилейлар рўйхатига киритилган.

Шу муносабат билан туманимиздаги таълим муассасаларида шоирнинг ижодиётига бағишларган бадиий кечалар ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмаси ҳамда 114-сонли умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда ҳам ўқувчилар томонидан шоир ижодига мансуб шеърлар ифодали ўқилди ҳамда ўқувчилар иштирокида қўшиқ ва рақслар ҳам намойиш этилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Озиқ_овқат_хавфсизлиги_Чилонзорда

Кунлар исиши билан озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи янада долзарблашади. Бу борада Чилонзор тумани ҳокимининг қатъий топшириғи асосида тумандаги деҳқон бозорлари, бозорлар шаҳобчалари, умумий овқатланиш тармоқларида туман СЭО ЖСХ таҳлилчилари томонидан мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, "Чилонзор деҳқон бозори" МЧЖда ВСЭЛ ходимлари иштирокида ўтказилган текширувлар натижасида хавфсизлиги кафолатланмаган ва бузилиш аломатлари бўлган 9 кг мол гўшти қиймаси, 7,5 литр сут маҳсулотлари, 8 кг ҳўл мева маҳсулотлари савдоси тақиқланиб, ўрнатилган тартибда браковка қилинди.

👉👉👉 Шу ўринда, туманимиз аҳолисидан озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилаётганда хушёр бўлишларини, маҳсулот сифатини текшириб, кафолатланган маҳсулотларнигина сотиб олишларини ва истеъмол қилишларини сўраб қоламиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Депутатлар_ва_ёшлар_учрашуви

Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутатлари ёшлар билан учрашиб, ёшларни қийнаётган муаммолар, уларнинг таклифлари, орзу-истакларини ўрганиб келмоқда.

Шунингдек, куни кеча туманимиздаги 183-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар билан ўтказилган учрашувда ҳам кенгаш депутатлари Лола Муротова, Мадамин Назиров, Рима Хидаятулиналар иштирок этди ва ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берди.


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi