Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.62K subscribers
55.2K photos
6.17K videos
26 files
8.95K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясига келди.
Москва шаҳридаги "Внуково" аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Ҳукуматининг расмий шахслари кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун кечқурун Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан музокаралар бўлиб ўтади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в Российскую Федерацию с рабочим визитом.
В столичном аэропорту Внуково главу нашего государства встречали официальные представители Правительства России.
В соответствии с программой пребывания сегодня вечером в Кремле пройдут переговоры с Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
🌆 Ўзбекистонда биринчи Smart City — "ақлли шаҳар" қайси ҳудуд бўлади? У ерда нима ишлар қилинади? — Батафсил

🌐 ШҲТ Бош котиби Владимир Норов янги демо-базалар яратиш ҳақида гапирди — Батафсил

💼 БАА мутахассислари Ўзбекистонда меҳмонхона бизнесини ривожлантирмоқчи. Қандай қилиб? — Батафсил

⚖️ Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади. У нима ва нега керак? — Батафсил

〰️〰️〰️〰️

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️(+93) — Тошкент шаҳри ва вилоятида аҳоли орасида яна коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда инфекция юқтирганлар 6755 нафарга етди.

🦠 Янги беморлар: 51 нафари — карантин марказидаги фуқаролар, 37 нафари — Тошкент шаҳрида (35 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 2 нафари аҳоли орасида), 5 нафари — Тошкент вилоятида (3 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 1 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи, яна 1 нафари аҳоли орасида).

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Нега коронавирус юқтирган 350 киши ўзининг касал эканини сезмаган?

АҚШлик машҳур доктор Меҳмет Ўз коронавирусни жуда тушунарли қилиб таърифлади:

"Бу вирусдан қутулиш йўқ, ўртоқлар. Унга ҳар биримиз истисносиз чалинамиз. Ҳатто кўпчилик чалиниб ҳам улгурган-у, ҳали ўзи билмайди. Тузалиб ҳам бўлгандир. Организми вирус билан яшашга аллақачон кўниккан ёки вирус у танада ҳаёт тополмай бошқа танага ўтган. Бу мавзуда энг яхши мисол "Даймонд Принцесс" кемаси. Ундаги 3700 йўловчидан 700 тасида вирус аниқланган. Аммо шулардан 350 нафари касаллигини сезмаган ҳам. Ёши кексалигига қарамай ётоққа тушмай яшамоқда.

❗️Нега бундай? Чунки ўша 350 кишининг иммунитети жуда кучли. Яъни бу касалликда энг муҳим жиҳат — бу иммунитет. Орамизда иммун тизими кучли бўлганлар, спорт билан шуғулланганлар, тўғри овқатланганлар, чекмайдиганлар бу касалликни умуман сезмайдилар. Балки енгил шамоллаш каби ўтказиб яшайверадилар.

❗️Вируслар жуда тез мутацияга киришади. Вақт ўтгани сайин вирус мутация натижасида юққан одамини нобуд қилмайдиган ҳолга келади. Демак, бу вирусга қанчалик кеч дуч келсак, унинг зарари шунча кам бўлади.

Шунинг учун, имкон қадар уйдан чиқмай, гигиенага риоя қилиб, тўғри овқатланиш, бадантарбия қилиш ва карантин қоидаларига қатъий амал қилиш керак! Шуни бажарганлар, ишонинг, ҳаммадан узоқ яшайдилар!

〰️〰️〰️〰️

📌 ХУЛОСА:

▪️Карантинга амал қилинг. Вирусни қанча кеч учратсангиз, шунча омадлисиз.
▪️Гигиена. Тозаликка қатъий риоя қилинг.
▪️Мева ва сабзавотлар истеъмол қилинг.
▪️Иммунитетни кўтарувчи саримсоқ, қатиқ, йогурт каби маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг.
▪️Иммунитетни мустаҳкамловчи витамин ва қўшимча моддалар қабул қилинг.
▪️Серҳаракат бўлинг ва уйда спорт билан шуғулланинг.
▪️Чекманг!
▪️Сув истеъмолини кўпайтиринг.

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда ўтказилаётган “Ёшлар ойлиги” муносабати билан Чилонзор тумани ҳокимлиги Маданият бўлими ходимлари томонидан туман ёшларига байрам табриклари тайёрланмоқда. Биз бу самимий табрикларни ёшларга етказишни бошладик.

🎤 30-июнь- Ёшлар куни муносабати билан чилонзорлик ёшларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин РАҲМАТОВ табриклайди.
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Коронавирус юқтириш ҳолатлари давом этмоқда

♦️ Соғликни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра бугун мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 6755 нафарни ташкил қилмоқда. Энг хавотирлиси, аҳоли орасидан ҳам вирус юқтираётганлар борлигидир.
Бу борада Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан карантин қоидаларига амал қилинишини таъминлаш бўйича тузилган профилактика инспекторлари, Миллий гвардия туман бўлими ва туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимларидан иборат 8 та ишчи гуруҳ аъзолари аҳоли орасида профилактика ва тарғибот ишларини олиб бормоқда. Аҳоли саломатлигини хавф остига қўйиб, карантин қоидаларига амал қилмаётган 2544 нафар фуқарога нисбатан эса маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.

Вазият ҳамон хавотирли эканини инобатга олиб, Чилонзор тумани ҳокимлиги аҳолидан ён-атрофдаги одамлар билан ижтимоий масофа сақлаган ҳолда, имкон қадар камроқ мулоқотда бўлишни ва албатта, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, озодаликни сақлаш, қўлларни яхшилаб, қайта-қайта ювиш, кўчага чиққанда ниқобни тўғри тақиб юриш каби карантин қоидаларига мунтазам равишда қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Москва шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг музокаралари бўлиб ўтди.
Стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Президентлар халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак учрашувлар режасини, шу жумладан МДҲ ва ШҲТнинг навбатдаги саммитларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасида англашиб олдилар.

В Москве состоялись переговоры Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и Президента России Владимира Путина.
Рассмотрены вопросы дальнейшего укрепления отношений стратегического партнерства и многопланового сотрудничества.
Лидеры также обменялись мнениями по международной и региональной повестке. Согласовали график предстоящих встреч на высшем уровне, в том числе вопросы подготовки и проведения очередных саммитов СНГ и ШОС.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter