Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.8K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг 2017 йилдаги Чилонзор туманига ташрифи доирасида берган кўрсатмалари асосида “Ориент керамик” корхонасини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилди. Ўтган йилнинг июль ойида ўз фаолиятини бошлаган корхонанинг умумий қиймати қарийб 14 миллион доллар бўлиб, йилига 3,6 миллион квадрат метр керамик маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятига эга.
Айни пайтда бу ерда 270 дан ортиқ ишчи ва мутахассис меҳнат қилмоқда. Корхонада янги иш ўринлари ҳам яратилмоқда. Шу боис, Чилонзор тумани ҳокимлиги ишчи гуруҳи ва бевосита туман прокуратурасининг ташаббуси билан ташкил этилган иш излаётган ёшларнинг навбатдаги саёҳати айни шу корхонада ўтди.
🟢 Ёшларнинг корхона бўйлаб саёҳати ва таассуротлари билан лавҳамиз орқали танишинг.
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️"Ўзбекистон ҳаво йўллари", "Ипотекабанк" ва Бухородаги хорижий корхона ишчилари — аҳоли орасида касаллик аниқланган жой ва шахслар ҳақида маълумот:

◽️Шайхонтоҳур туманида яшовчи Г.И. (санаторийга ётиш мақсадида тест топширган) ва З.Г. (шифохонага ётиш учун тест топширган),

◽️“Ипотекабанк”нинг Чилонзор туман филиали ходими Ф.А.

◽️“Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ ходими Ш.Д.

◽️Тошкент шаҳридаги “AMG” МЧЖ ходими К.М.

◽️Самарқанд шаҳар санитария-эпидмиология осойишталиги маркази ходими,

◽️Бухоро
вилоятидаги хорижий корхонанинг 4 нафар ишчисида,

◽️
шу худуддаги иссиқхонанинг 5 нафар ишчисида,

◽️
вилоятда яна 2 нафар фуқарода,

◽️Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи Х.Т. (Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги “F-market” дўкони сотувчиси),

◽️Сирдарё
вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Г.А.

БАТАФСИЛ: @ssvmatbuotkotibi

〰️〰️〰️〰️

⚡️⚡️Сотрудники АО «Узбекистон хаво йуллари», АКИБ «Ипотекабанк» и иностранного предприятия в Бухаре — информация о местах и лицах, у которых выявлен коронавирус:

◽️у жителей Шайхантахурского района Г.И. (сдал тест для поездки в санаторий) и З.Г. (сдал тест для госпитализации)

◽️у сотрудника Чиланзарского филиала «Ипотекабанка» Ф.А.

◽️у сотрудника АО «Узбекистон хаво йуллари» Ш.Д.

◽️у сотрудника ООО «AMG», расположенного в Ташкенте, К.М.

◽️у сотрудника Центра санитарно-эпидемиологического благополучия города Самарканда

◽️у 4 работников иностранного предприятия, расположенного в Бухарской области

◽️у 5 работников теплицы, расположенной в Бухарской области

◽️еще у двух жителей Бухарской области

◽️у жителя Пахтаободского района Андижанской области Х.Т. (продавец магазина “F-market”, расположенного в Яккасарайском районе города Ташкента)

◽️у жителя города Гулистан Сырдарьинской области Г.А.

ПОДРОБНЕЕ: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🇪🇸 Чўмилиш ҳавзаларидаги сув коронавирусга текширилмоқда

Испания ҳукумати чўмилиш ҳавзаларида оқава сувлар таркибида коронавирус бор-йўқлигини аниқлаш учун таҳлилдан ўтказишни сўради. Бу ҳақда "El Pais" газетаси маълум қилди.

💦 Таҳлил учун кўп сонли потенциал фойдаланувчилари бўлган машҳур чўмилиш ҳавзалари танлаб олинди.

🔎 Шунингдек, чўмилишга мўлжалланган дарё ва сув ҳавзалари суви етарли даражада тозаланмаган муниципалитетларда сувни регенерация (яроқлилигини тиклаш) таҳлили ҳам олиб борилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Чилонзор тумани бўйлаб обод масканлар кўпаймоқда


🌿 Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизнинг ҳар бир гўшасида "Обод хонадон- обод кўча -обод маҳалла " тамойилига кўра кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.


Шу жумладан, Чилонзор туманининг "Дўмбиробод" маҳалласи ҳамда "Гавҳар" "Лутфий" "Арнасой" кўчалари ҳудудида эрта тонгдан ишлар бошланиб, кўчалар, хонадонларнинг атрофи чиқиндилардан тозаланди.

Шу ўринда айтишимиз жоизки, туманимизнинг барча ҳудудларида ушбу дастурлар асосида ишлар қизғин давом этмоқда.


Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Times.uz
❗️Супермаркет ва бошқа йирик дўконларда санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилмоқда, ушбу объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ушбу мажмуаларга киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш талаблари белгиланмоқда.

Сўнгги ҳафталарда мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг енгил шакллари ёки касаллик аломатларсиз ўтиш ҳолатлари кўпайганлигини инобатга олиб, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бу борадаги тавсияларини эътиборга олган ҳолда фуқароларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш
ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида супермаркет ва бошқа йирик дўконларга киришда уларни бепул қўлқоп билан таъминлаш назарда тутилмоқда.

🚌 Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 2020 йил 8 июндан бошлаб “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилган эди (дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно).

📌 Бироқ, бу борадаги мониторинг натижалари автобус салонида ижтимоий масофани сақлаш билан боғлиқ карантин талабларини бузиб, тирбандлик ҳосил қилган ҳолда йўловчи ташиш ҳолатлари учраётганлигини кўрсатмоқда. Бу эса, аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳолат сифатида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

🔎 Шу муносабат билан Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Транспорт вазирлигига автобус рейсларида тирбандликка йўл қўймаслик ҳамда бошқа санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 23-24 июнь кунлари Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.
Ташрифнинг биринчи кунида олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
24 июнь куни давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади.

23-24 июня этого года Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента России Владимира Путина посетит Москву с рабочим визитом.
В первый день визита запланировано проведение двусторонних переговоров на высшем уровне. Будут рассмотрены актуальные вопросы узбекско-российского многопланового сотрудничества.
24 июня глава нашего государства примет участие в торжественных мероприятиях по случаю 75-летия Великой Победы над фашизмом.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️ Коронавирус тарқалишига йўл қўйган раҳбарларга лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий таъсир чораси қўлланилади

♨️ Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия
ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясига жамоат жойларида санитария-эпидемиология талабларига риоя этилиши устидан назорат тадбирларини (рейдларни) мунтазам равишда кучайтирилган тартибда ташкил этиб бориш юклатилди.

✔️ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли ҳудудда карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш учун шахсан жавобгар эканликлари белгиланди.

❗️Бунда тегишли ҳудудда карантин талабларини таъминламаганлиги туфайли фуқароларга коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўйган раҳбарларга лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий таъсир чораси қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Times.uz
❗️(+39) 2020 йил 23 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6500 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги беморларнинг 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

📍Ҳозирда мамлакатимизда 2031 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️ (+39) По состоянию на 10:00 23 июня 2020 года количество зарегистрированных коронавирусных инфекций в Узбекистане составляет 6500.

🦠 15 новых случаев заболевания выявлены среди граждан в карантинном центре (все из-за рубежа) 13 в Ташкенте (12 из них находились в контакте с пациентами заболевшими коронавирусом, среди граждан, находящихся на карантине, 1 среди населения) В Сурхандарьинской области было выявлено 11 человек (9 из них были в контакте с пациентами заболевшими коронавирусом, среди граждан, находящихся на карантине, 2 среди населения).

📍В настоящее время 2031 пациента в нашей стране проходят лечения в соответствии со стандартами, установленными нашими врачами. Из них 15 находятся в тяжелом состоянии и 4 находятся в критическом состоянии.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Мактаб... Бу улуғ даргоҳни эслаганда барчамиз беғубор болалигимизни қувониб хотирлаймиз. Ҳа, бугунги кунда барча мактаб битирувчилари оппоқ орзулар қанотида мустақил ҳаёт сари ишонч билан одимламоқда. Чилонзор туманида жойлашган Тошкент давлат педагогика университетининг мажлислар залида туман ҳокимлиги, туман Халқ таълими бўлими томонидан ташкил этилган битирувчилар билан мулоқотда ҳам чилонзорлик ёшларнинг қувончи чексиз бўлди.

Чунки туман ҳокими Сарвар Махаметов ва университет ректори Алишер Умаров ёшлар билан самимий мулоқот қилиб, уларнинг барча саволларига муносиб жавоб бериш билан бирга тадбир якунида туман мактабларини битирувчиларнинг 41 нафарига олтин ва 12 нафарига кумуш медалларни топширдилар. Самимий суҳбатлар ва қувончли лаҳзаларга бой ўтган тадбир тафсилоти билан лавҳамиз орқали танишинг.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди.
Куннинг иккинчи ярмида олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Эртага, 24 июнь куни давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев отбыл в Москву с рабочим визитом.
Во второй половине дня запланировано проведение двусторонних переговоров лидеров двух стран, в ходе которых будут рассмотрены актуальные вопросы узбекско-российских отношений стратегического партнерства и многопланового сотрудничества.
Завтра, 24 июня, глава нашего государства примет участие в торжественных мероприятиях по случаю 75-й годовщины Великой Победы над фашизмом.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган маблағларидан самарали фойдаланиляптими?

♻️ Давлатимиз раҳбари томонидан бюджет маблағлари ва уни сарфлаш жараёнлари шаффоф бўлиши кераклиги талаб этилмоқда. Дарҳақиқат, бюджет маблағлари – бу халқнинг пули, халқнинг ризқи. Шундай экан, иқтисодга йўналтирилган бюджетнинг ҳар сўми фойда келтириши, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилиши шарт. Айтиш жоизки, ҳозирда Чилонзор тумани ҳокимлиги тизимида маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисмидан ҳам самарали фойдаланилмоқда.

Маҳаллий бюджетнинг ортириб бажарилган маблағлари ҳисобидан "Оқтепа" маҳалласи ички кўчаларининг 9 минг 800 метр квадрат қисмидаги асфальт қопламасини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб бугунги кунда асфальтлаш ишлари жадал давом этмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати