Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.3K photos
5.42K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маънавий_маърифий_тадбир

"Бешқўрғон" маҳалласида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан ижтимоий -иқтисодий шарт-шароитлари оғир бўлган маҳаллаларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президент Администрацияси ҳамда тегишли ташкилотлар масъуллари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ҳар бир маҳалла кесимида “Йўл ҳариталари” ишлаб чиқилиб, унинг ижроси доирасида ҳудудлар инфратузилмаси, аҳоли яшаш шароитлари ва маънавий-маърифий муҳитни яхшилаш борасидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, бугун туманимизнинг "Бешқўрғон" маҳалласида жойлашган 270-сонли умумтаълим мактабида маънавий-маърифий муҳитни яхшилаш йўналишида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аҳолининг маънавиятини юксалтириш мақсадида катта маънавий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туманимизга бириктирилган Республика ишчи гуруҳи аъзолари, шунингдек, Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Э.Инамджонов, туман Мудофаа бўлими мутасаддилари, туман ҳокимлиги масъуллари иштирок этди. Тадбирда масъуллар томонидан ёшларга Ватанни севиш ва унга содиқ бўлиш, эл-юрт хизматига доимо шай туриш ҳар бир инсоннинг энг олий бурчи эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир ҳарбий оркестрнинг ватанпарварлик руҳидаги куй ва қўшиқлари, ҳарбийларнинг маҳорат билан бажарган турли машқлари ижроси билан янада қизиқарли ўтди. Тадбир якунида Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари ва бошқа масъуллар мактабнинг Ёшларни бошланғич ҳарбий тайёргарликка ўқитиш фани ўқитувчиси ва «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзоларига аъзолик гувоҳномаси ва кўкрак нишонини тантанали равишда топширди.

Тадбирда туман Маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ўрганиш

Маҳаллаларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаган ҳолда маҳалланинг ўзида иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсадида ҳозирда маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра тадбиркорликка қизиққан фуқароларга кредитлар ажратилиб келинмоқда.

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ.Шакиров, Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ходжиманов ва тегишли масъуллар туманимизда ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра кредит олиб ўз фаолиятини олиб бораётган тадбиркорларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар жараёнида давлат томонидан тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилаётган кредит маблағларидан мақсадли фойдаланаётганлик ҳолатига, бу борада қай даражада самарага эришилаётганлигига эътибор қаратилди. Шунингдек, масъулларга ва тадбиркорларга жорий йилда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имтиёзлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

Бордур инсон зотида онча шараф,
Ким ямон ахлоқин этса бартараф.

(Кимки ўзидаги ёмон одатлардан воз кеча олса, ўзига шунча яхшилик ва обрў орттирган бўлади.)

Алишер Навоий

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Ўрганиш

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари туманлардаги ижтимоий объектлар ва маҳаллаларга бориб ўрганишлар ўтказмоқда ва соҳа ходимлари билан мулоқотлар олиб боришмоқда.

Шунингдек, куни-кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Хусанова Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Жумаев, туман ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар бўлими бошлиғи У.Фармонбеков, туман Халқ депутатлари кенгаши депутатлари билан биргаликда туманимиздаги 181-сонли мактабда бўлиб, мактабда олиб борилаётган таълим-тарбия жараёнлари, ўқувчиларни турли тўгаракларга жалб этиш бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида мактаб мутасаддилари, тўгараклар раҳбарлари билан мулоқотда бўлиниб, уларнинг соҳани ривожлантириш юзасидан таклифлари тингланди ҳамда таълим сифатини янада ошириш юзасидан кўрсатмалар ҳам бериб ўтилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi