Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.51K subscribers
50.6K photos
5.55K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари “Гепатит-А” хасталигига қарши эмланмоқда

Чилонзор туманида жойлашган туман Марказий поликлиникаси ва 7 та оилавий поликлиникаларда болалар орасида турли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида эмлаш тадбирлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

Шунингдек, айни пайтда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандлари “Гепатит” касаллигининг А турига қарши эмланмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари “Гепатит-А” хасталигига қарши эмланмоқда

Чилонзор туманида жойлашган туман Марказий поликлиникаси ва 7 та оилавий поликлиникаларда болалар орасида турли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида эмлаш тадбирлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

Шунингдек, айни пайтда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандлари “Гепатит” касаллигининг А турига қарши эмланмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя_маҳаллада

Туманимизнинг "Оқтепа" маҳалласида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар доимо эътиборда. Шунингдек, куни кеча ижтимоий ёрдамга муҳтож, кам таъминланган 5 та оилага ҳомийлар томонидан етказиб берилган озиқ-овқат жамланмалари тарқатилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя

Маҳаллалар еттиликлари ёлғиз нуронийлар ва бетоб ётган тумандошларимиз ҳолидан хабар олмоқда


Туманимиздаги барча маҳаллаларда маҳалла еттиликлари томонидан ёлғиз қариялар, бемор ётган тумандошларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат жамланмалари тарқатилмоқда.

Шунингдек, "Яккатут", "Хайробод", "Навбаҳор" ва "Хирмонтепа" маҳаллалари еттиликлари маҳалладаги ёлғиз яшайдиган нуронийлар, бетоб ётган маҳалладошлари ҳолидан хабар олди ва уларга озиқ-овқат жамланмалари тарқатди.

Туманимиздаги барча маҳаллаларда бу каби хайрли тадбирлар давом этмоқда.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз қариялар ва бетоб тумандошларимиз ҳолидан хабар олиш ишлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, "Баҳористон", "Гулистон", "Оқ тепа", "Зарқўрғон" маҳаллалари хотин-қизлар фаоллари ва ИИОФМБ ходимлари томонидан ушбу маҳаллаларда яшовчи якка-ёлғиз қариялар, бетоб маҳалладошлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя

"Кичик Хирмонтепа" маҳалласида "Она меҳри"акцияси ўтказилди


Бугун "Кичик Хирмонтепа" маҳалласида МФЙ еттилиги томонидан ташкил этилган "Она меҳри" акцияси доирасида якка ёлғиз қариялар, бетоб ётган маҳалладошлар яшайдиган 50 та хонадонга иссиқ нон ва иссиқ овқат тарқатилди.

Совуқ кунларда иссиқ меҳр ва мурувват тарқатишга ёрдам берган 101-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларидан иборат волонтёрларга аҳоли ва МФЙ еттилиги ўз миннатдорчилигини билдирди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя

"Дўмбиробод" маҳалласи раиси Ш.Раҳматов, ҳоким ёрдамчиси О.Абдуллаев, ёшлар етакчиси
С. Қурбоналиевлар биргаликда маҳаллада яшовчи якка-ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олмоқда.

🔵
@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз қариялар ва бетоб тумандошларимиз ҳолидан хабар олиш ишлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, "Нафосат" маҳалласи еттилиги томонидан ушбу маҳаллада яшовчи якка-ёлғиз қариялар, бетоб маҳалладошлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя

"Чилонзор" маҳалласида 60 та эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат жамланмаси тарқатилди


Туманимизда Янги йил байрами арафасида эҳтиёжманд оилалар, бетоб тумандошларимиз ҳолидан хабар олиш ва уларнинг Янги йил байрамини кўнгилдагидек, шоду хуррамлик билан кутиб олишини таъминлаш учун хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг "Чилонзор" маҳалласи еттилиги томонидан маҳалладаги саховатпеша ҳомийларни жалб қилган ҳолда 60та эҳтиёжманд оилаларга 12 турдаги озиқ-овқат жамланмалари тарқатилди.

Тарқатилган озиқ-овқат маҳсулотларини олган оилалар вакиллари уларнинг ҳолидан хабар олиб, кўмак бераётган ҳомийлар ва маҳалла еттилигидан мамнунлигини билдирди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя

"Гавҳар" маҳалласи еттилиги томонидан ҳам эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож маҳалладошларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 2-гуруҳ ногирони Д. Холмирзаеванинг ҳолидан хабар олиниб, унга қиш кунларида кийиши учун иссиқ кийимлар совға қилинди.

Бундан ташқари ҳоким ёрдамчиси томонидан М.Содиқовга оиласига қўшимча даромад топиши учун субсидия асосида Ноутбук жамланмаси тақдим этилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя

Янги йил байрами арафасида туманимизнинг барча маҳаллаларида хайрия ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, "Оқ тепа" маҳалласи еттилиги томонидан ҳам ҳомийлар кўмагида эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат жамланмалари тарқатилмоқда.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя

Янги йил байрами арафасида барча маҳаллаларда эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.

Шунингдек, "Кўркам" маҳалласи еттилиги томонидан маҳалладаги кам таъминланган оилалар, кекса ва ёлғиз яшовчилар ва бетоб ётган маҳалладошлар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг хонадонига маҳалла ҳудудида фаолият кўрсатаётган "Номдор" ош маркази ҳомийлигида олиб келинган озиқ-овқат жамланмалари етказиб берилди.

👉👉👉 Маҳалладошлари ҳолидан хабар олиб, ҳомийлик ёрдамлари кўрсатаётган барча тадбиркорларга миннатдорчилик билдириб қоламиз.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмалари асосида юртимизда яшовчи барча инсонларга эътибор қаратиш, Янги йил байрамини барча кўтаринки руҳда, муносиб кутиб олишини таъминлаш йўналишида кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, юртдошларимизни Янги йил билан қутлаш ишлари олиб борилмоқда. Туман Сув тармоқлари мутасаддилари ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат жамланмалари тақдим этишмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi