Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.64K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказади ҳамда маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказади. Маънавият, маърифат, маданият, санъат ва ижод соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев проведет расширенное заседание Республиканского совета по духовности и просветительству и встречу с деятелями культуры и искусства. Будут обсуждены результативность реформ и дальнейшие приоритетные задачи в сферах духовности, просвещения, культуры, искусства и творчества.

Facebook|Instagram|Twitter
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
«ЧИЛОНЗОР ИНДУСТРИАЛ ҲУДУД» ДИРЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИ САРҲИСОБИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-201-сон қарори асосида туман ҳокимлигининг тегишли қарори билан «Чилонзор индустриал ҳудуд»ни бошқариш дирекцияси ташкил этилди ва фаолиятини бошлади ҳамда 320 га ҳудудга «Чилонзор индустриал ҳудуд» мақоми берилди.

«Чилонзор индустриал ҳудуд»ни бошқариш дирекциясига бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, “Чилонзор индустриал ҳудуд”нинг мастер режаси ва ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқиш бўйича туман ҳокими бошчилигида бир қатор хорижий корхоналар (Германиянинг ECMgroup, Туркиянинг Studio Vertebra ҳамда Сингапурнинг Surbana Jurong компаниялари) билан музокаралар олиб борилмоқда. Барча компанияларнинг тижорий таклифлари экспертиза қилиш марказига юборилди.

Мастер режа ишлаб чиқиш орқали белгиланган ҳудудни муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминлаш ҳамда мазкур ҳудудда замонавий “Моно марказ” ташкил этиш режалаштирилган.

Юқорида таъкидланган Президент қарори асосида “Индустриал ҳудуд”даги мавжуд корхоналарни ишчилари ҳамда “Бешқўрғон” ва “Тирсакобод” маҳаллалар аҳолиси учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида алоҳида жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилди.

«Чилонзор индустриал ҳудуд»ни бошқариш дирекцияси томонидан “Индустриал ҳудуд”да 15 та инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури ишлаб чиқилган ҳозирда 5 та лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 140 та янги иш ўринлари яратилди. Йил якунига қадар қўшимча яна 2 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида қўшимча 135 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда.

Белгиланган ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларини дирекция томонидан ўтказилган хатлов жараёнида тадбиркорлар томонидан 19 та мурожаатлар келиб тушди, ушбу мурожаатларнинг 4 таси Чорбоғ кўчасини асфальтлаш бўлиб, ҳозирда ушбу кўчанинг 5 300 кв.м майдонида асфальтлаш ишлари бажарилди.

Шунингдек, туман ҳокимининг тегишли топшириғига мувофиқ, "Индустриал ҳудуд"да тирбандликни олдини олиш мақсадида Чорбоғ ҳамда Бунёд кўчалари кесишмаларига светофор ўрнатилди.

"Индустриал ҳудуд"да фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг хар бирига “Индустриал ҳудуд” кичик саноат зонаси иштирокчиси мақоми берилган ҳолда гувоҳномалар расмийлаштирилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥Газ ускуналаридан тўғри фойдаланинг, ис газидан эҳтиёт бўлинг!
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Янги_йил_тадбирлари_Чилонзорда

Даволанаётган болажонлар ва тиббиёт ходимлари Янги йил билан қутланди


Давлатимиз раҳбарининг Янги йилни барча юртдошларимиз хурсандчилик билан муносиб кутиб олишини таъминлаш йўналишида берган топшириқлари асосида бугунги кунда барча ҳудудларда ўзига хос байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, Чилонзор тумани ҳокими топшириғига асосан Янги йил кириб келиши муносабати билан туман ҳудудида жойлашган тиббиёт муассасаларида даволанаётган болажонлар ҳамда махсус мактаб-интернатларда ўқиётган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болажонлар ҳолидан хабар олиш ва уларни Янги йил байрами билан табриклаш режа - дастури тасдиқланди.

Ушбу дастур асосида барча мажмуаларга қарашли бўлим ва бошқармалар мутасаддилари биргаликда қайд этилган муассасалардаги болажонлар учун байрам тадбирлари ташкил этмоқдалар.

Жумладан, куни-кеча туман ҳокимининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Камол Ҳамроев бошчилигидаги мажмуа мутасаддилари ҳамда туман ҳокимлиги Ташкилий кадрлар бўлими мутасаддилари биргаликда Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалининг болалар бўлимида даволанаётган болажонларни ва тиббиёт ходимларини Янги йил байрами билан табриклаб, уларга Қорбобонинг совғаларини тарқатишди.

👉👉👉Туманимизда бундай хайрли тадбирлар давом этмоқда.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Оилавий_ажримларнинг_олдини_олиш_тадбирлари_Чилонзорда

Чилонзор туманида оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримлар сонини камайтириш ҳамда ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни сақлаб қолиш ва ажрим сабабларини аниқлаш мақсадида Оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи Г.Тўлаганова, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори М.Мардонова, туман бош отинойиси Х.Усмонова, имом хатиби О.Бойитхонов, Республика реабидитация маркази психологи У.Турғунова, туман ИИОФМБ хотин-қизлар инспектори И.Мусурмонкулова иштирокида 12 нафар оилаларни яраштириш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган ишлар натижасида, “Оқтепа” ҳамда “Кичик Хирмонтепа” маҳаллаларида истиқомат қилаётган 2 та оилаларни яраштиришга эришилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi