Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.91K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Маҳаллаларда_иситиш_тизими_фаолияти_ўрганилмоқда

Чилонзор тумани маҳаллаларида МФЙ бешлиги томонидан кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларда иситиш тизимларининг ишлаш ҳолати ўрганилмоқда. Тизимда аниқланган муаммолар БСКлар мутасаддилари билан гаплашилиб, тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, "Яккабоғ" маҳалласида ҳам Хотин-қизлар фаоли ва Ёшлар етакчиси биргаликда маҳаллада жойлашган 266-сонли МТТ биносидаги ва маҳалладаги кўпқаватли уйларнинг иситиш тизимини жойига чиқиб ўрганмоқда ва аниқланган камчиликларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Чилонзор туманида куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишлари туфайли ўтган йили совуқ мавсумда учраган муаммолар сезиларли даражада камайди. Айниқса, ўтган қишда иситиш тизимида ва электр таъминоти тизимида энг кўп муаммоларга дуч келган "Оқтепа" ва "Боғзор" маҳаллаларида аҳолининг хонадонлари меъёрида иситилмоқда ва электр таъминоти ҳам яхшиланган.

Худди шу маҳаллаларда Ўзбекистон 24 телеканали томонидан айни шу мавзуда аҳоли билан мулоқотлар жонли эфирда кўрсатилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Ўрганиш

Туман ҳокими кўпқаватли уйларнинг иситиш тизимининг ишлаш ҳолатини ўрганди

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев маҳаллаларга чиқиб кўпқаватли уйларнинг иситиш тизимининг ишлаш ҳолатларини ҳамда ички йўллар ва кириш йўлакларининг музламалардан тозаланиши ҳолатларини ўрганмоқда.

Бугун ҳам туман ҳокими "Бектўпи" ва "Ал Хоразмий" маҳаллаларида бўлиб МФЙ раиси ва тегишли масъуллар билан биргаликда уйма-уй юрган ҳолда кўпқаватли уйлардаги иситиш тизимининг фаолиятини ўрганди. Ўрганишлар жараёнида уйлар атрофидаги пиёдалар йўлаклари ва кириш йўлакларининг қор ва музлардан тозаланиши ҳолатларига ҳам эътибор қаратилди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тезкор топшириқлар берилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi