#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида жойлашган Халқ банки биноси ёнидаги ҳудудда чиқиндилар тўпланиб қолгани ҳақидаги хабар чоп этилди.
Кўрсатилган манзилда ободонлаштириш ишлари олиб борилганлиги ва чиқиндилар олиб чиқиб кетилганлигини маълум қиламиз.
Шу ўринда туманимиз ҳудудининг тозалигига эътиборсизлик қилмай, бизга хабар йўллаган тумандошларимизга миннатдорчилик билдирган ҳолда айни ҳудудда яшовчи, фаолият юритувчи тумандошларимиздан ва туманимиз меҳмонларидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташламасликларини сўраб қоламиз.
🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi

Forwarded from Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Об_ҳаво
Ўзбeкистон бўйича 13-17 ноябрь кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.
Бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ атрофида бўлади.
Иш ҳафтаси давомида республика бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта бошида баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб, иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кундуз кунги ҳаво ҳарорати 21-24° илиққача, республика жанубида баъзи жойларда 25-27° гача илиқ бўлади.
Ҳаво ҳарорати ҳафта охирига келиб, кечаси 7-10° илиққача кўтарилади.
Бундай ҳарорат фони ноябрь ойининг ўрталари учун иқлим қийматларидан 5-8° юқори ҳисобланади.
Пойтахтимизда 13-17 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ўртача бўлган тезликда эсади.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 14-16° илиқ, кейинчалик кундузги ҳарорат кўтарилиб, 16-17 ноябрда 21-23° илиқ бўлади. Кечаси ҳарорат 5-7° илиқдан, 8-10° илиққача аста-секин кўтарилади.

#Иситиш_тизимидаги_муаммолар_бартараф_этилмоқда
Туман ҳокимининг топшириғига кўра, ижтимоий объектлар ва кўпқаватли тураржойларни иссиқлик тизимига улаш жараёнида аниқланаётган камчиликлар тезкорлик билан бартараф этилмоқда.
Шунингдек, “Шараф” маҳалласидаги Гулистон кўчасидан ўтган иссиқлик қуввати қувурларидаги носозликлар ҳам тузатилди ва хонадонларга иссиқлик етказиб берилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани 19-мавзесидаги 41-сонли кўпқаватли уйнинг айрим йўлакларида жойлашган хонадонларга иссиқлик етиб келмаётгани ҳақидаги мурожаат эълон қилинди.
Айни пайтда кўрсатилган манзилдаги муаммо ўрганилди ва кўпқаватли уйнинг ертўласидаги коммуникация тармоқларидаги носозликлар тузатилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунланиши билан тез орада ушбу хонадонларга иссиқлик тизими уланади.
👉👉👉 Видеохабаримизда таъмирлаш жараёнлари
🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани 19-мавзесидаги 41-сонли кўпқаватли уйнинг айрим йўлакларида жойлашган хонадонларга иссиқлик етиб келмаётгани ҳақидаги мурожаат эълон қилинди.
Айни пайтда кўрсатилган манзилдаги муаммо ўрганилди ва кўпқаватли уйнинг ертўласидаги коммуникация тармоқларидаги носозликлар тузатилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунланиши билан тез орада ушбу хонадонларга иссиқлик тизими уланади.
👉👉👉 Видеохабаримизда таъмирлаш жараёнлари
🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Маҳаллалардан_хабарлар
#Жараён
Туманимизнинг “Чилонзор” маҳалласида аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш сифатини ошириш мақсадида янги ГТП (Газ тақсимлаш пункти) ўрнатилмоқда.
👉👉👉 Видеохабарда жараёнлар
🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi
#Жараён
Туманимизнинг “Чилонзор” маҳалласида аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш сифатини ошириш мақсадида янги ГТП (Газ тақсимлаш пункти) ўрнатилмоқда.
👉👉👉 Видеохабарда жараёнлар
🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;
🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;
🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;
🔹ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;
🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;
🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;
🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;
🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 568 000 сўм;
🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 568 000 сўм.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўзбекистон Республикаси делегацияси жорий йил 1-2 декабрь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси иштирокчиларининг 28-конференцияси доирасидаги Иқлим ўзгаришларига қарши курашиш соҳасидаги ҳаракатлар бўйича жаҳон саммитида иштирок этади.
Дунёнинг деярли барча мамлакатлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакиллари тўпланадиган ушбу форум иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш, иқлим бўйича стратегиялар ва “яшил” энергетикага ўтишни молиялаштириш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришда ғоят муҳим аҳамиятга эга.
Иқлим ўзгариши муаммоси Орол денгизининг қуриши оқибатида келиб чиққан экологик инқирозни бошидан кечираётган Марказий Осиё минтақаси учун энг ўткир муаммолардан бирига айланмоқда.
Ўзбекистонда “яшил” кун тартибидаги масалаларни илгари суришга жиддий эътибор қаратилмоқда, иқтисодиётнинг асосий тармоқларини иқлим ўзгаришига мослаштириш, углерод нейтраллигига эришиш ҳамда қайта тикланувчи энергетика улушини ошириш чоралари кўрилмоқда.
Мамлакатимиз глобал экологик хатарларга қарши курашиш бўйича кўп томонлама саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, 2023 йил 13-17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида 130 дан ортиқ мамлакат делегациялари иштирокида БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-йиғилиши бўлиб ўтади.
Келгуси йилда Самарқандда Халқаро иқлим форуми бўлиб ўтади, унда Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси лойиҳаси муҳокама қилинади.
Дубай шаҳрида бўлажак СОР-28да Ўзбекистон миллий, минтақавий ва глобал даражада иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суради.
Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти томонидан СОР-28 раиси сифатида илгари сурилаётган муҳим ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.
Facebook|Instagram|Twitter

#Туман_Сув_тармоқлари_бўлими_фаолиятидан
Чилонзор тумани Сув тармоқлари бўлими сувсозлари томонидан аҳолига узлуксиз ичимлик суви етказиб бериш сифатини янада ошириш ҳамда оқова сув тармоқларидаги носозликларни бартараф этиш йўлида тизимли фаолият олиб борилмоқда.
Шунингдек, “Наққошлик” маҳалласи 23-сонли кўпқаватли уйнинг ёнидаги сув қудуғи усти ёпилди, Муқумий кўчасидаги 180-сонли кўпқаватли уйнинг ҳамда Дилхуш кўчаси 38-сонли кўпқаватли уйнинг оқова сув тармоғидаги носозликлари бартараф этилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💪 Миллий гвардия ҳимоясида бўлган хонадонлар сони 30 мингдан ошди.
💪 Сиз ҳам уйингиз ва мол- мулкингиз хавфсизлигини истасангиз, Қўриқлаш бош бошқармаси хизмат турларидан фойдаланинг!
✔️ Ишончли қўриқлаш хизмати билан ўзингизни эркин ҳис қилинг.
✅ Батафсил маълумотни 📞1131 рақами орқали олишингиз мумкин.
💸 Хонадоннинг 1 ойлик стандарт тўлови 30 830 сўм!

Forwarded from Қўриқлаш бош бошқармаси I расмий канал
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM