Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.46K subscribers
57K photos
6.38K videos
28 files
9.37K links
Download Telegram
#Яшил_макон
#Кузги_мавсум

Бугун туманимиз ҳудуди бўйлаб кўчатлар ўтқазиш ишлари давом этмоқда. Айни пайтда “Шарқ тонги” маҳалласи ҳудудидаги Ал Хоразмий кўчаси бўйлаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Til-millat ko‘zgusi

2023 yil 19 oktyabr kuni O‘zbek tiliga Davlat tili maqomi berilganining 34 yilligi munosabati bilan, Toshkent shahar «Bilim» axborot-kutubxona markazi hamda 102 - umumiy o‘rta ta’lim maktab bilan hamkorlikda, “Til-millat ko‘zgusi” mavzusida davra suhbati o‘tkazildi.

👉🏻 Batafsil 👈🏻

Ijtimoiy tarmoqlarda sahifalarimizga obuna bo'ling!
👇🏻👇🏻👇🏻
Facebook | Instagram | Telegram | YouTube | Web sayti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_тажрибаси_оммалаштирилмоқда

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари Чилонзор туманига ташрифи давомида туманимизнинг 7-мавзесида жойлашган маҳаллаларда олиб борилган кенг қамровли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Айни манзилда аҳоли учун яратилган қулайликлар ва маҳаллаларнинг шинам ва обод манзилларга айлантирилганлигини эътиборга олиб, давлатимиз раҳбари бу масканда амалга оширилган ишларни мамлакатимизнинг бошқа туманларида ҳам оммалаштириш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Шу боис, туманимизда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш юзасидан амалга оширилган ишларни ўрганиш учун барча вилоят ва туманлардан мутасадди раҳбарлар ва сектор бошлиқлари келишди ҳамда маҳаллада аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Йил_аёли_кўрик_танлови
#Туман_босқичи

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги мажлислар залида Республика “Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи ўтказилди.

Танлов бошланиши олдидан туманимиздаги ҳунарманд опа-сингилларимизнинг ижод намуналари кўргазмаси ҳам ўтказилди.

Танловда “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг фаол олима аёли”, “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”, “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”, “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси”, “Йилнинг энг яхши уй бекаси”, “Йилнинг энг жонкуяр устози”, “Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси”, “Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори” ва “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркор аёл” номинациялари бўйича 15 нафар илғор аёллар иштирок этишди.

Танлов жуда қизиқарли ва завқли онларга бой бўлди. Иштирокчиларнинг ўзига хос чиқишлари, туман Маданият бўлими хонандалари ижро этган шўх куй-қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.

Танлов ғолибларига эсдалик совғалари ва танловнинг шаҳар босқичига йўлланмалар тақдим этилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi