Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.45K subscribers
57K photos
6.38K videos
28 files
9.37K links
Download Telegram
Кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (№492-сон, 22.09.2023 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни hrm.argos.uz электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

❗️Қарорга кўра:

2023 йил 1 ноябрдан
бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади.

▪️ Кадрларга оид маълумот ва ҳужжатлар қуйидаги тизимларга автоматик юборилади:

давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари, қўшимча битимлар, вакант иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ЯММТ (my.mehnat.uz)га;

қабул қилинган ички идоравий ҳужжат (буйруқ, қарор ва фармойиш)ларни ижрога қаратиш учун edo.ijro.uz ахборот тизимига;

ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур маълумотлар UzASBO дастурий мажмуасига.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Чилонзорликлар “Aёл учун” форумида фаол иштирок этди

Хабар берганимиздек, туманимизда жойлашган Адиблар хиёбонида хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш мақсадида “Аёл учун” деб номлаган форум бўлиб ўтди.

Форум доирасида “Aёл учун” югуриш марафони, Шахмат ва Стол тенниси мусобақаси бўлиб ўтди.

Кун давомида “Юридик клиника” майдонида - юристлар ва малакали адвокатларнинг қабуллари, “Ҳелло wорк” майдонида хусусий ишга жойлаштириш ва бандликни таъминлаш агентликларининг бўш иш ўринлари майдони, Замонавий касблар бўйича маҳорат дарслари, “Оқила аёллар” майдонида - таниқли ва ҳурматга сазовор аёллар билан очиқ мулоқотлар, “Фитнес” майдонида - фитнес клубларининг тарғибот майдончалари, мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари, “Сен муҳимсан” майдонида - психологлар, тадбиркорлар ва мотиваторлар билан учрашувлар ва семинар-тренинглар, “Дийетологлар” майдони - тўғри овқатланишни ташкил етиш бўйича мутахассислар иштирокидаги тарғиботлар, “Боок&cоффее” майдонида - китоб савдоси билан шуғулланувчи интернет дўконларининг чегирмали китоб савдоси ярмаркаси, “Болалар дунёси” майдонида - болалар учун маҳсулотлар кўргазмаси, болалар билан ишлаш бўйича мутахассисларнинг семинар-тренинглари ўтказилди.

Шунингдек, Чилонзор тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан аёлларимиз учун тиббий кўрик ҳам ўтказилди. Форумда туманимиз хотин-қизлари фаол иштирок этди ва катта таассуротлар олишди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани Лутфий кўчасидаги дарахтлар ёппасига кесиляпти, бунга ким рухсат берди? деган савол билан хабарлар чоп этилмоқда.

Бу борада шуни маълум қиламизки, ҳақиқатдан туманнинг Лутфий кўчасида қуриб қолган дарахтларни кесиш жараёнлари давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқда келтирилганидек, ёппасига дарахтлар кесилмаяпти. Аксинча, биз 16-сентябр куни ва айнан бугун ҳам ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилганимиздек, Тошкент Ботаника боғининг дарахтшунос мутахассиси ҳамда туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими масъулларининг асосли хулосалари ва аҳолининг қуриб қолган дарахтларни кесиб олиш кераклиги ҳақидаги мурожаатларини ҳам эълон қилган эдик.

Айни шу хулосалар асосида қуриб қолган ва олдимизда турган куз-қиш давридаги ёғингарчиликлар пайтида ағдарилиб кетиши натижасида йўловчиларнинг ҳаёти ва транспорт воситаларига жиддий зарари тегиши мумкин бўлган дарахтларни қонун доирасида кесиб олиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари!

Сизлардан асоссиз хабарлар тарқатмаслигингизни сўраймиз ва бундай сохта маълумотлар тарқатганлик учун қонун доирасида жавобгарлик борлигини эслатиб ўтамиз.

👉👉👉(Айни дарахтларни кесиш жараёнларидан олинган видео ва фотосуратларни тақдим этяпмиз. Кўришингиз мумкинки, дарахтлар қуриб қолган, сал шамол бўлса йўловчилар ва транспортларнинг устига қулаб тушиб, инсон ҳаётига жиддий хавф солувчи нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкин)

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

Бизнинг бугунги ҳаракатларимиз эртанги кунимизни шакллантиради.

Индира Ганди


🌞 Бошланган ҳафтангиз ва кунингиз хайрли бўлсин!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi