Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.25K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
Мол-мулк солиғи ва ер солиғига ҳисобланган пеня суммалари ҳисобдан чиқарилади

«Фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–192-сон, 14.06.2023 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 июнь ҳолатига қуйидагилар ҳисобдан чиқарилади:

• жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи (нотурар кўчмас мулк объектлари бундан мустасно) бўйича муддатида тўланмаган қарзига ҳисобланган пеня суммалари;

• охирги 6 ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ЯТТларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан вужудга келган қарзи, ҳамда уларга ҳисобланган пеня ва жарималар суммаси;

• хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар суммаси.

Ушбу солиқ қарзи, пеня ва жарималарни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

2024 йил 1 июнгача ер участкаларидан ҳужжатларсиз фойдаланаётган жисмоний шахсларга ер солиғининг 3 карра оширилган ставкасида солиқ ҳисоблаш тартиби тўхтатилади.
Фермер хўжаликларига 2023 йил 1 июнь ҳолатига шаклланган сув солиғидан қарзини 12 ой мобайнида тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилди.

2023 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлгача иссиқхонага ихтисослашган ер майдони 25 сотихдан кўп бўлган тадбиркорлар томонидан ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги шартларга бир вақтнинг ўзида риоя қилинганда тадбиркорларга қайтариб бериш тартиби жорий этилади:

• ҳар бир 5 сотих ер майдони учун ойига камида 1 нафар ишчининг бандлигини таъминлаш;

• ҳар бир ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган (980 минг сўм) миқдорда белгилаш;

• иссиқхонага ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари томонидан иссиқхона фаолияти бўйича олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этиши.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Korxona, tashkilot va muassasalarda yong‘in xavfsizligini ta'minlash hamda favqulodda vaziyatlarning oldini olish bo‘yicha ESLATMA

Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
✔️ "Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти

АОКАда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Ҳайитов
иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

Чилонзор
тумани 1-сектор ҳудудидаги “Гавҳар” тўйхонасида  "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда тумандаги 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалар аҳоли вакиллари иштирок этди.

Тадбирда давлат ва дин муносабатлари, ислом динининг асл моҳияти, радикал, экстремистик ғоялар тўрига илинишнинг аянчли оқибатлари таъкидланди.

Бундан ташқари, дунёвий жамиятда диннинг ўрни ва аҳамияти,  глобаллашув жараёнидаги ахборий ва ғоявий урушлар, хусусан, диний экстремизм, радикализм,  “оммавий маданият” хатарларидан сақланиш, Ислом динининг тинчлик ва дўстлик каби эзгу мақсадларга хизмат қилиши, ёшларда турли оқимларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш зарурлиги каби жиҳатларга алоҳида урғу берилди.                

Тадбир давомида  иштирокчиларга «Жар ёқасида» ва «Сохта даъволар»  номли кинофильмлар намойиш этилди.

Тадбир якунида маърузачи  Дин ишлари бўйича давлат қўмитаси раисининг маслахатчиси Илҳом Маърупов томонидан  ижро этилган тинчликнинг қадрига етиш ҳақидаги шеър барчада чуқур таассурот қолдирди.

👉👉👉Лавҳамизда  тадбир жараёнлари
#Эълон

📣📣📣 Ҳурматли Чилонзор тумани фуқаролари!

Чилонзор туманидаги ГЭС-9 подстанциядаги Умид-1 фидер мукаммал таъмирланиши сабаб бугун соат 16.20 да электр таъминоти ўчирилди.

Бунинг натижасида, тумандаги қуйидаги кўча ва массивларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади:

- БешчинорМФЙ
- 5 мавзе;
- Кўркам МФЙ
- 5 мавзе
- Дилобод МФЙ;
- 6 мавзе ;
- Халқлар Дўстлиги МФЙ
- 6 мавзелар
- Нафосат МФЙ
- 8 мавзелари
- Новза МФЙ
- Мукумий Бунёдкор кўчалари

Ҳозирда жойида бригада хизматлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

👉👉👉 Сизлардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тахминан соат 18-30 лар атрофида электр таъминоти тўлиқ тикланишини маълум қиламиз.

Чилонзор тумани Электр тармоқлари корхонаси

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Инвестиция_соҳаси_Чилонзорда

Январь-май ойларида
дастурга киритилган умумий қиймати 38,9 миллион долларлик 12 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди;

Бунинг натижасида 635 та доимий янги иш ўринлари яратилди.

Йил якунига қадар яна 60 та қиймати 439,1 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари ишга туширилади ва 5 минг 344 та янги иш ўринлари яратилади.

Жорий йилнинг январь- май ойларида жами 72,6 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб, амалда 115,0 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди ва белгиланган режа 158,0 фоизга бажарилди.

Йил якунига қадар тумандаги экспортёр корхоналар томонидан жами 209,5 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниши режалаштирилган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Диққат #Эълон

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Чилонзор тумани Афросиёб кўчасининг “Ўзбекистон” метробекати олдидаги йўлнинг тагидан ўтган ичимлик суви қувурлари алмаштирилиши ва таъмирлаш ишлари кетаётганлиги сабабли йўл қисман ёпилганлигини маълум қиламиз.

📣📣📣Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўлда эҳтиёт чораларини кўриб ҳаракатланишингизни сўраб қоламиз.

Туман сув тармоқлари бўлими

Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ёшлар ойлиги" доирасида “Мaqom night” фестивали ўтказилди.
#Чилонзорда

@yangidavr_rasmiy