Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.7K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.41K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сўраган_эдингиз

АЛИМЕНТНИ ЎТГАН ВАҚТ УЧУН ХАМ УНДИРСА БЎЛАДИМИ ?

САВОЛ:
Мен турмуш ўртоғим билан 4 йилдан бери бирга яшамайман. Ўтган вақт мобайнида мен алимент ундириш учун судга мурожаат қилмадим. Ҳозирги кунда энди алиментга бердим ва алимент ундириш бўйича суд буйруғи чиқарилди. Савол шуки, мен хозир турмуш ўртоғимдан ўтган 4 йил учун хам алимент ундиришим мумкинми ?

ЖАВОБ:
Оила кодексининг 136-моддасида, алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади деб кўрсатилган. Яъни, алимент ундириш учун қачон ариза берсангиз ўша пайтдан ундирув бошланади. Ўтган вақт учун эса ундирилмайди.

👉👉👉Бироқ👇

Таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкинлиги хам ушбу моддада кўрсатиб ўтилган.

☝️☝️☝️"Судга ариза беришдан олдин алимент тўлаш тўғрисида мен унга минг марталаб айтганман, мен уни огохлантирганман, алимент тўлаши кераклигини билар эди, лекин шу пайтгача тўламади" каби қуруқ гаплар алиментни судгача ундириш чоралари кўрилган экан деган нарсага олиб келмайди. Суд аниқ далил ва исботларга асосланади. Катта эҳтимол билан Сизда хам судгача алимент ундириш чораларини кўрганингиз тўғрисида далил-исбот йўқ. Демак, Сизга алимент ариза берган вақтингиздан бошлаб ундирила бошлайди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
📣📣📣Диққат, МУҲИМ ТАВСИЯЛАР!

Уй-жой учун субсидия олишга ариза топшириш тартиби қандай ва қайси зарурий ҳужжатлар керак бўлади?

👉👉👉Хабар берганимиздек 1- май санасидан уй-жой сотиб олиш учун субсидия олишга ҳужжатлар қабул қилиниши бошланди. Айни пайтда кўплаб тумандошларимиз субсидия олиш тартиби ва тақдим этиладиган ҳужжатларни суриштириб юрибди.

Шу боис, бу ҳақда батафсил маълумотларни тақдим этамиз:

🔷 Оилада эр-хотиннинг паспорти ва болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспорти (турмушга чиқмаган ва уйланмаган бўлса фақат паспорти);

🔷 Ажрашган ёки турмуш ўртоғи вафот этган бўлса, ажрашганлик ёки ўлим гувоҳномаси;

🔷 Аризалар доимий яшаш жойи бўйича берилади (бошқа вилоят ёки туманда рўйхатда бўлганлар ўз туманига бориб ариза топширади ва ўзлари рўйхатда турган жойдан уй сотиб олишлари мумкин)

🔷 Субсидияга ариза берувчи фуқаронинг даромади қуйидагича бўлиши керак:

🔷 Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (МҲТЭКМ) 3 баробаридан 9, 2 баробаригача бўлиши керак (Ҳозирда МҲТЭКМ 980 минг сўмни ташкил этмоқда);

🔷 Ариза берувчининг ёки турмуш ўртоғининг, турмушга чиқмаган ёки уйланмаган фарзандларининг номида уй-жой бўлмаслиги керак;

🔷 Субсидияга ариза бериб ижобий хулоса олган фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан янги қурилган уйлардан олиши мумкин;

🔷 Ижобий хулоса олганлиги тўғрисидаги хабарноманинг амал қилиш муддати 4 ой (олдин 1 йил эди);

🔷 Ижобий хулоса олган фуқароларга давлат томонидан бошланғич тўлов учун 32 миллион сўм маблағ тўлаб берилади;

🔷 Банк томонидан ажратилган кредитнинг 10 фоиздан ошган қисмини ( банк 17 фоиздан кредит берган бўлса 7 фоизини ) 5 йил давлат томонидан тўлаб берилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Behzod Maxmudov
💊 Дори воситалари нархларининг сунъий равишда оширилиши олди олинади

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида алоҳида модул ишлаб чиқилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва фармацевтика соҳасида қонунчилик меъёрларининг истеъмолчи фойдасига ишлашини интерактив усулларда назорат қилишдан иборат.

Янги тартибга кўра, 2023 йил 1 майдан истеъмолчилар томонидан дорихоналарда сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюм харид чекларнинг QR-коди "Солиқ" мобил иловасида рўйхатдан ўтказилганда белгиланган устамалардан ортиқча маблағ олинганлиги аниқланса, автоматик равишда Рақобат қўмитасига хабар юборилиб, ортиқча олинган маблағни истеъмолчига қайтариш тизими ишга туширилмоқда.

@rezonans24
Туманимиз маҳаллаларида 15-май – «Халқаро оила кунига бағишлаб “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик танлови ўтказилади

Танлов халқимизга хос энг улуғ қадрият – оилани улуғлаш, унинг жамият ҳаётидаги, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашдаги аҳамиятини эътироф этиш, мамлакатимизда оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаларини тарғиб қилиш, оилаларни мустаҳкамлашда кенг жамоатчиликнинг ўрнини ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб бериш, шунингдек, ибратли оилаларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Танловнинг биринчи босқичи секторлар кесимида ўтказилиб, ғолиб оила 13 - май куни бўлиб ўтадиган танловнинг туман босқичига йўлланмани қўлга киритади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституцияни_ўрганамиз

❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: инсон ҳуқуқларига оид 10 та энг муҳим кафолат

1️⃣ Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

2️⃣ Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир.

3️⃣ Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунларнинг, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.

4️⃣ Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас.

5️⃣ Инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.

6️⃣ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

7️⃣ Ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга.

8️⃣ Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

9️⃣ Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.

🔟 Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Миллий гвардияга маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича баённома тузиш ваколати берилмоқда

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалар қўмитаси мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун ҳам кўриб чиқилди.

Мазкур Қонун билан Миллий гвардия органларининг ходимларига майда безорилик, қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланиш, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юришга оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, баённомалар тузиш ва уларни кўриб чиқиш учун судга юбориш юзасидан қўшимча ваколатлар бериш назарда тутилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Берлин шаҳридаги жаҳонга машҳур Жеймс Симон галереясида “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача” номли ноёб кўргазмани очдилар.

2024 йил 14 январь кунига қадар давом этадиган кўргазмада Берлин давлат музейлари тўпламларидан 65 та ва Ўзбекистон музейлари тўпламларидан 285 та экспонат намойишга қўйилган. Уларнинг кўпи мамлакатимиз ташқарисида илк бор кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Германияга ташрифи муносабати билан икки мамлакат делегациялари аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари иштирокида қабул маросими бўлиб ўтди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга икки кунлик ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Ташриф доирасида иқтисодиёт, савдо, молия, таълим, фан ва инновация соҳаларида 16 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжат имзоланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР ҚАНЧА БЎЛДИ?

2023 йил 1 апрелдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилди.

☑️2023 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

▪️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 347 000 сўм;

▪️ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 677 000 сўм;

▪️ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 747 000 сўм;

▪️меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 747 000 сўм;

▪️1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 296 000 сўм;

▪️⚡️белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига 747 000 сўм;

▪️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм;

▪️иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 535 000 сўм;

▪️ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм;

▪️боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўмдан қўшилди;

▪️боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 535 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

👉 @bankirkundaligi 👈
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституцияни_ўрганамиз

Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.

Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул

Чилонзор тумани ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

Чилонзор туманидаги “Ал Хоразмий” маҳалласи биносида Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев туман фуқаролари учун қабул ўтказди.

Қабул жараёнида 30 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Шундан қабул жараёнида соғлигини тиклаш учун моддий ёрдам сўраган 3 нафар фуқароларнинг мурожаатларидаги муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди.

Бошқа мурожаатлардаги ўрганиш ва бартараф этиш учун муддат талаб қиладиган коммунал соҳадаги, ободонлаштириш, жамоат тартибини сақлаш каби бошқа масалалар юзасидан тегишли масъулларга муддат белгиланган ҳолда топшириқ берилди ва ижроси назоратга олинди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар