Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.91K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Кунлар сал илигандек бўляпти, лекин ҳали қишнинг совуқ кунлари давом этяпти. Шу боис, ижтимоий тармоқлардаги хабарларга эътибор қаратсак, айни кунларда ҳам ис газидан заҳарланиш ва газдан ёнғинлар чиқиш ҳолатлари учраб турибди. Шу боис, тумандошларимиздан

- қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;

- тунги вақт ўрнатилган иситиш тизимини назоратсиз қолдирманг;

- ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;

- иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига, уларни турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслигига ҳамда махсус ташкилотлар томонидан ўз вақтида тозаланишига алоҳида эътибор беринг;

- газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шлангалар орқали уланишга йўл қўйманг;

- хонани иситиш мақсадида очиқ оловдан асло фойдаланмасликларини сўраб қоламиз.


👉👉👉“Чилонзортумангаз” корхонаси мутасаддилари билан ўтказилган брифингда ҳам айни шу мавзуда сўз юритилди.
Бишкекдаги “Ала-Арча” давлат қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров тор доирада учрашув ўтказдилар.

В государственной резиденции «Ала-Арча» в Бишкеке Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Кыргызстана Садыр Жапаров провели встречу в узком составе.

#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Биласизми

МАНСАБ ВАКОЛАТИНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

Ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

👉 БҲМининг 150 бараваридан 300 бараваригача (45 млн сўмдан 90 млн сўмгача) миқдорда жарима;

👉 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;

👉 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

👉 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

👉 1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш;

👉 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Йўллар_музламалардан_тозаланмоқда

🚧🪠 Маҳаллаларнинг ички йўллари музламалардан тозаланиб, қум ва туз аралашмаси сепилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Сўраган_эдингиз
Ҳудудларни тозалашга ким масъул???

Ҳудудларни тозалаш:

🔹ободонлаштириш объектларида – шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари;

🔹кўп квартирали уйлар атрофида – хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқарувчи ташкилотлар;

🔹якка тартибдаги турар жой уйлари ва ташкилотларнинг ерларида – жисмоний ва юридик шахслар;

🔹автомобиль йўллари ва сунъий йўл иншоотларида ажратилган ерда – ушбу объектларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар;

🔹темир йўлларда ажратилган ерда – темир йўл ташкилотлари;

🔹бозорлар ҳудуди ва уларга туташ ҳудудларда – бозорлар маъмурияти;

🔹жамоат транспорти бекатларида жойлашган вақтинчалик савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида – объект эгалари;

🔹савдо дўконлари ёки бошқа савдо нуқталарига, кўчма шохобчаларга туташ ҳудудларда 5 м радиусда – шу соҳадаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари, қатор вазирлик ва вилоятлари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров продолжили переговоры в расширенном составе с участием членов официальных делегаций, руководителей ряда министерств и областей двух стран.

#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter