Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.96K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
Гиламчилик, уй текстили, чарм ва заргарлик саноатида янги имкониятлар яратилади.

Бугун Президент томонидан алоҳида қарор имзоланди. Унга кўра, 2023 йилда тўқимачилик лойиҳаларига қўшимча 300 миллион доллар йўналтирилади. Шунингдек, чарм-пойабзал саноатида 200 дан ортиқ турдаги импорт хом-ашё бўйича божхона имтиёзлари уч йилга узайтирилади.

Бугун имзоланган яна бир муҳим қарор билан заргар тадбиркорларга хом-ашёни чегирма билан сотиб олиш имконияти ҳамда солиқ, божхона ва банк имтиёзлари берилмоқда.

Бу орқали ушбу тармоқларда 2,6 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириб, қўшимча 4,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда бир ой муддатда 2023 йилда саноатни 14 фоизга ошириш бўйича саноат ва инвестиция дастурларини қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди. Бунда:

- Самарқандда минерал ўғит, Навоийда қуруқ цианид тузи ва техник газ ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш;

- 1 июнга қадар Пистали конида 6-гидрометаллургия заводини ишга тушириш;

- август ойида “Ёшлик-1” мис кони негизида 3-мисни бойитиш фабрикаси лойиҳасини якунлашни таъминлаш топширилди.

Автомобилсозлик тармоғида ўсишни таъминлаш учун 1 сентябрга қадар:

- хусусий инвесторларни жалб қилиб, Жиззахда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

- Андижонда замонавий қуюв цехини, Чирчиқда қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини тўлиқ қувватга чиқариш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Мурожаатномасида муҳандисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш алоҳида вазифа қилиб белгиланган.

Мутасадди вазирларга тармоқлар раҳбарлари билан биргаликда 1 апрелга қадар жойларга чиқиб, муҳандислик мактаблари учун коллежлар базасини аниқлаш, хорижий мутахассисларни жалб қилиб, мактабларнинг йўналишлари ва дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.

Инвестиция, саноат ва савдо вазири Л.Қудратов олдига тармоқлар билан тизимли ишлаш, саноат кооперациясини кенгайтириб, 6 миллиард долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш, ишга тушадиган 304 та стратегик ва йирик лойиҳалар устидан ҳафталик он-лайн мониторингни йўлга қўйиш топширилди.

Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев туманларга бориб, ҳудудий инвестиция дастурларига кирган 3 мингга яқин лойиҳаларни вақтида ишга туширишга жавоб бериши, мавжуд муаммоларни жойида тезкор ҳал этилишини таъминлаш, ҳар бир туман ва шаҳарда камида 50 миллион доллар қўшимча инвестиция жалб қилиш учун масъул бўлиши таъкидланди.

Йиғилиш якунида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Комиссия_йиғилиши_ўтказилди

Чилонзор тумани Болалар масалалари бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Кун тартибига киритилган вояга етмаганларни таълимга жалб этиш, ўқувчилар сафидан чиқариш ҳамда вояга етмаганлар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик иш ҳужжатлари кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаганлиги учун 4 нафар ота-онага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисмига асосан жарималар белгиланди.


Шунингдек, таълим муассасаларида келгусида бу каби салбий ҳолатлар содир этилмаслиги юзасидан ИИО ФМБ, ХТБ масъул раҳбарларига бир қатор вазифалар юклатилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Туман ҳокими 7-сонли туғруқхона биносининг иситилиши ҳолатини ўрганди

Об-ҳаво ҳарорати пасайиб турган айни дамларда тиббий муассасаларни етарли даражада иссиқлик билан таъминлаш муҳим вазифадир.

Шу боис, Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман прокурори Жаҳонгир Муротов ва бошқа масъуллар ҳудудда жойлашган 7-сонли туғруқхона биносининг иситилиш ҳолатини ўрганди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Совуқ_ҳаводан_муҳофаза

Чилонзор туманида ҳозирда бўлиб турган совуқ ҳаво шароитида туман ИИОФМБ раҳбари ва тегишли ходимлар томонидан кўчада қаровсиз қолган 10 нафар фуқаро аниқланиб шаҳримиздаги Меҳр-саховат уйига жойлаштирилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Иситиш тизимининг ишлаш ҳолати ўрганилиши давом этмоқда

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман прокурори Жаҳонгир Муротов, ИИОФМБ бошлиғи Алишер Муродуллаев ва тегишли масъуллар туманда жойлашган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази биносининг иситилиш тизими ҳолатини ўрганди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi