Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.63K subscribers
50.4K photos
5.54K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муҳим_тавсия

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!

👉👉👉Аҳолининг саломатлиги доимо диққат марказимиздаги масала ҳисобланади. Айниқса, болажонларнинг соғлиги барча учун жуда муҳим. Бугунги кунда айрим дори воситаларининг болалар саломатлигига зарар етказаётганлиги боис, шифокорларнинг қуйидаги тавчияларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз:

📌"103"га иситма билан мурожаат қилган ҳар бир бола албатта госпитализация қилиниши керак.

📌Агар болангизда иситма бўлса, амбулатор поликлиникаларга мурожаат қилинг, уларни уйда қолдирмасдан, ҳеч қандай дори воситадан врач тавсиясисиз фойдаланмасдан госпитализация қилиш шарт.

📌Ҳар бир ота-она бола соғлиги учун масъулият ҳис қилиши, шамоллаган ва иситмалаган болаларни ўзбошимчалик билан даволамасдан шифокорга мурожаат қилишларини таъминлаш керак.

📌Ҳурматли ота-оналар шифокор тавсиясисиз ва рецептсиз дори воситалари сотиб олманг, шифокор айнан бир дорихонадан харид қилишни тавсия этган дори воситаларни сотиб олишдан олдин бошқа шу соҳа мутахассиси билан ҳам маслаҳатлашишингиз шифокорлар томнидан қатъий тавсия қилинмоқда.

📌Док-1 МАКС дори воситасини рецептсиз ҳолда ҳам, рецепт билан ҳам сотиб олманг.

📌Ҳурматли тумандошлар!

Берилган тавсияларни поликлиникалар ва маҳаллалар орқали барчага етказинг. Док-1 МАКС , Амбронол ва Quramax фирмасининг бошқа сиропларини сотиб олманг ва болаларга дори сифатида берманг!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотин_қизлар_фаолларига_қулайлик

Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизим фаолият олиб бормоқда.

Бу йўналишда ишлаш жараёнини осонлаштириш ва хотин қизлар фаоллари ишини енгиллаштириш мақсадида Оила ва хотин қизлар қўмитаси ҳамда Ахбарот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан туманимиздаги 55 нафар маҳаллаларда иш олиб бораётган Хотин-қизлар фаоллари планшетлар билан таъминланди.

Планшетлар ёрдамида Хотин-қизлар фаоллари “Аёллар дафтари”ни юритиш, масофадан туриб ҳисоботлар тақдим этиш ҳамда видеоконференцалоқа шаклидаги йиғилишларда ўз ишхонасида туриб иштирок этиш имкониятларига эга бўлмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда туман Оила ва хотин қизлар бўлими масъулларининг планшетларни топшириш жараёнлари
#Хабар_ва_тавсия

Аномал совуқ бўлиши кутилмоқда
Xabar.uz нашридан олинган маълумотларга кўра жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
9-11 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
9-10 январда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!

Агар уйингизда иссиқлик тизими, электр ва газ ускуналарида носозликлар бўлса, коммунал хизматларнинг тегишли бўлимларига ва ҳудудингизга хизмат қиладиган БСКларга мурожаат қилиб, носозликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича чоралар кўринг.
Ҳеч бир фуқаро совуқдан зарар кўрмаслиги учун Коммунал хизмат тизими ва БСКлар биргаликда ва янада масъулият билан ҳозирдан эҳтиёт чораларини кўрайлик.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ 2022 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити тўлов лаёқати ва бошқа шахсларни жалб қилиш ҳуқуқидан келиб чиқиб, тегишли ҳудуд учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдоригача ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

“Чилонзор” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Адҳам Амиров томонидан маҳаллада самарасиз фойдаланилаётган объектлар аниқланиб, бундай объектларда тадбиркорлик фаолияти олиб бориш учун шарт-шароит яратилмоқда.
Жумладан, маҳаллада бўш турган бинода ҳозирда мебел цехи фаолияти йўлга қўйилди.

👉👉👉Лавҳамизда мебел ишлаб чиқариш цехи фаолияти
#Статистика
Тошкент шаҳрининг ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида
қурилишнинг улуши қандай?

2022 йил январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, Тошкент шаҳри бўйича қурилишда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 9 812,0 млрд. сўмни ташкил этди ва 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 % га ўсди. Кузатилаётган даврда ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида мазкур тармоқнинг улуши 10,0 % га етди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ободонлаштириш_ҳар_кунги_юмуш

Туманимизда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Бугун туманимизнинг 1-секторига қарашли “Хирмонтепа” маҳалласида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Маҳалладаги майдонлар, кўп қаватли уйлар атрофи, ирригация тармоқлари тозаланиб, йиғилган чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.

Туман ҳокимлиги номидан ҳашарда иштирок этган Ободонлаштириш тизимининг барча ходимларига, БСКлар ишчи жамоаларига ва фаол бўлган аҳоли вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Чилонзор_тумани
#Кичик_Хирмонтепа
#Меҳржон_маҳаллаларида
#Уйма_уй_ўрганиш

Чилонзор тумани 4-сектор ҳудудига кирувчи "Кичик Хирмонтепа" ва “Меҳржон” маҳаллаларида тузилган ишчи гуруҳ билан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича туман ДСИ раҳбари А.Раҳимов, сектор масъуллари, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва аёллар фаоллари билан биргаликда аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб ўрганмоқда.

Ўрганишлар жараёнида ҳудуддаги савдо нуқталаридаги нарх-наво ва санитар ҳолатга ҳам эътибор қаратилмоқда.

Ўрганишлар секторга қарашли бошқа маҳаллаларда ҳам давом эттирилади.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi