Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.72K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сайёр_қабул

Хабар берганимиздек, туманимизда сектор раҳбарларининг “маҳаллабай” ўтказиладиган сайёр қабуллари давом этмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги 1-секторига қарашли “Бешқўрғон” маҳалласида сектор раҳбари С.Холхўжаев томонидан, 2- секторга қарашли “Бешёғоч” маҳалласида сектор раҳбари Ж.Муротов томонидан, 3-секторга қарашли “Дилобод” маҳалласида сектор раҳбари А.Муродуллаев томонидан ва 4-секторга қарашли “Гавҳар” маҳалласида сектор раҳбари ўринбосари Ж. Махмудов томонидан фуқаролар учун қабуллар ўтказилди.

Қабулда ҳоким ўринбосарлари, ташкилотлар ва хизматлар мутасаддилари иштирок этди.

Қабул жараёнида 1-сектор раҳбарига 8 нафар фуқаролар, 2-сектор раҳбарига 3 нафар, 3-сектор раҳбарига 5 нафар, 4-секторда ўтказилган қабулга эса 9 нафар фуқаролар мурожаат қилиб келди. Қабулда асосан моддий ёрдам ва соғлигини тиклаш, коммунал тизимдаги айрим муаммолар юзасидан мурожаатлар бўлди.

Барча секторлар раҳбарлари томонидан ўтказилган қабулларда ҳар бир мурожаат чуқур ўрганилиб, муаммоларни тезкорликда бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Эълон

📣📣📣Ҳурматли тумандошлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Чилонзор тумани ҳудудидаги Чилонзор метро бекатидан “Шуҳрат” чорраҳасигача бўлган автойўлда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан бугун 21-00дан эртага эрталаб 7-00 гача ёпилади.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Асфальт_Чилонзорда

Чилонзор туманидаги “Наққошлик” маҳалласининг ички кўчалари таъмирталаб ҳолатга келиб қолганди. Маҳалла кўчалари туман ҳокимлиги томонидан таъмирланиб, асфальтлаш ишлари олиб борилди.

Йўллари равон бўлганидан маҳалладаги ёшу қари мамнун бўлмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар
⚡️ Муносабат

2022 йилнинг 25 ноябрь куни Daryo.uz  сайти ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Тошкент шаҳар ҳокими томонидан Онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги филиалларини ягона уникал комплексга бирлаштириб, янги бино қуришни назарда тутувчи ёпиқ қарор қабул қилинганлиги ҳақида айтиб ўтгани эълон қилинган. Аммо Пойтахт ҳокими бу масалада ҳеч қандай қарорни қабул қилмаган.

Daryo.uz’даги шу хабар юзасидан Ҳокимлик томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилинганида вазирнинг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов бундай маълумотни айтмагани, бу нашрнинг тўқимаси эканлиги билдирган.

ССВ Ахборот хизмати раҳбари Daryo.uz масъуллари билан боғланиб, ёлғон ахборот тарқатилганликларини айтганидан сўнг, хабар таҳрир қилиниб, асоссиз маълумот олиб ташланган.

Ҳудди шу масалада Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати Daryo.uz бош муҳаррири Алишер Азимовга боғланиб, қонунчиликка мувофиқ, ёлғон хабар улар сабабли кенг тарқалганлигини билдириб,  раддия беришлари лозимлигини айтганида, мутасадди гарчи уларнинг ахбороти ОАВда ёлғон хабар тарқалишига сабаб бўлган бўлса-да, бунинг жавобгарлигини осонгина ўзидан соқит қилиб, Ҳокимлик истаса бу масалада судга мурожаат қилиши мумкинлигини айтиб, раддия беришдан бош тортган.

Ушбу ёлғон хабар ортида жамоатличиликни чалғитиш қатори давлат ва ҳукумат хизматчилари ўртасига низо солиш ва мансабдор шахсларни обрўсизлантириш мақсадлари бор десак хато бўлмас. Бунга эса қонунчиликда маълум жавобгарликлар бор.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва бошқа қонунларда журналист ва ОАВ ўзи бераётган ахборотнинг ҳаққонийлиги учун жавоб бериши белгилаб ўтилган.

Сайт ва унинг журналистига қандай жавобгарлик белгиланиши бизга қоронғу.

Аммо шундай ҳолатлардан кейин аҳоли улар тарқатаётган хабар ва маълумотларга ишониш мумкин ёки йўқлиги ҳақида тўғри хулоса чиқариб олишига ишонамиз.
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
⚡️ Муносабат 2022 йилнинг 25 ноябрь куни Daryo.uz  сайти ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Тошкент шаҳар ҳокими томонидан Онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги филиалларини…
25 ноября 2022 года на сайте Daryo.uz и на его страницах в социальных сетях появилась информация о том, что первый заместитель министра здравоохранения сообщил что хокимом Ташкента принято закрытое решение, предусматривающее строительство нового здания для последующего объединения Онкологического центра и его филиалов в столице и Ташкентской области в единый уникальный комплекс. Но хоким столицы не принимал никакого решения по этому поводу.

Когда хокимият обратился в Минздрав по поводу этой новости, опубликованной в Daryo.uz, первый заместитель министра Амрилло Иноятов заявил, что не давал такой информации, что это выдумка издания.

После того, как руководитель Информационной службы Минздрава связался с официальными представителями Daryo.uz и заявил, что ими распространена ложная информация, сообщение было отредактировано, а необоснованная информация удалена.

По этому же поводу, пресс-служба хокимията Ташкента связалась с главным редактором Daryo.uz Алишером Азимовым и сообщила о необходимости дать опровержение, но руководитель легко открестился от ответственности за информацию, которая привела к распространению ложных сведений в СМИ и отказался давать опровержение, заявив, что хокимият может обратиться в суд если хочет.

Не будет ошибкой сказать, что за этой ложной информацией скрывается цель не только ввести общественность в заблуждение, но и создать конфликт между государственными и правительственными служащими, а также дискредитировать должностных лиц. А за это в законодательстве предусмотрена ответственность.

В то же время законами Республики Узбекистан «О средствах массовой информации», «О защите журналистской деятельности» и другими установлена ​​ответственность журналистов и средств массовой информации за достоверность представляемой ими информации.

Мы не знаем, какая именно ответственность будет возложена на сайт и его журналиста.

Но мы верим, что после таких случаев общественность сделает правильный вывод о том, можно ли доверять новостям и информации, которую они распространяют, или нет.

📹YouTube 📱Facebook 📹Instagram 🌐Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сайёр_қабул

Чилонзор туманидаги “Наққошлик” маҳалласида жойлашган 131-сонли умумтаълим мактаби биносида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Тошкент шаҳар ИИББ мутасаддилари, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирок этди.

Сайёр қабул жараёнида 36 нафар фуқародан жами
36 та масалалар бўйича мурожаат келиб тушди. Қабул жараёнида масъулларга Олий таълим йўналишида 11 та, соғликни сақлаш ва дори-дармон масаласида 2 та, уй-жой, ер билан таъминлаш масаласида 2 та, моддий ёрдам олиш масаласида 3 та ва бошқа масалаларда 18 та мурожаатлар бўлди.


Айтиш жоизки, сайёр қабул жараёнида мурожаатларнинг 13 таси жойида ҳал этилди, 11 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 12 та мурожаатни бартараф этиш қўшимча ўрганиш учун вақт талаб этилганлиги сабабли назоратга олинди.

Бундан ташқари, сайёр қабул доирасида 10 нафар ёшга олий ўқув юрти тўлов контракт суммасининг 50 фоизи миқдоридаги маблағини “Ёшлар дафтари жамғармаси” ҳисобидан тўлаб бериш бўйича сертификатлар ҳамда 3 нафар фуқарога ўзини ўзи банд қилиши учун субсидия асосида тикув машинаси ва чок машиналари масул раҳбарлар томонидан топширилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инвестиция
#Ҳокимликда_малайзиялик_инвесторлар_билан_мулоқот_ўтказилди

Чилонзор туманида инвестиция дастурлари ижроси юзасидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 17 та лойиҳа ишга туширилди ва 705 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, ташқи савдо айланмаси 130,4 фоизга, экспорт 154, 3 фоизга, импорт 127, 7 фоизга етди.

Шуни айтиш жоизки, юртимизда хориж инвесторлари учун яратилаётган шарт-шароитлар билан танишаётган инвесторлар Чилонзор тумани ҳудудида ўз бизнесларини юритиш учун қизиқиш билдирмоқда.

Куни кеча туман ҳокимлигига Малайзия давлатидан тадбиркорлар ташриф буюрди. Ҳокимликнинг Инвестиция ва ташқи савдо мажмуаси мутасаддилари инвесторлар билан мулоқотда бўлди.

Мулоқотлар жараёнида инвесторлар ўзларининг бизнес режаларини тақдимот қилди. Ўз навбатида ҳокимлик мутасаддилари инвесторга юртимизда тадбиркорлар ва инвесторлари учун яратилаётган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида маълумотлар берди.

👉👉👉Қизиқарли ўтган мулоқотлар жараёни лавҳамизда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи;
- Навоий вилоятига ташриф тафсилотлари;
- Нега Ўзбекистон айнан Финляндия таълимини устун билмоқда ва ўз таълимида шу мамлакатнинг усулидан фойдаланмоқда?


Кўрсатувни бугун, 26 ноябрь куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 27 ноябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter