Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.28K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

Бахтли кунлар сен тарафга келмас, сен у тарафга юриб боргайсан.

Жалолиддин Румий
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўқув_семинари
#Одоб_ахлоқ_қоидалари

Чилонзор тумани ҳокимлигида ҳокимлик маҳкамаси ходимлари учун Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 14 октябрдаги 595-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ZOOM ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўқув семинарида мутахассислар томонидан мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти слайтлар ёрдамида батафсил тушунтирилди ва ходимларнинг саволларига тўлиқ жавоб берилди.

👉👉👉Лавҳамизда семинар жараёнлари
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сайёр_қабул

Тошкент шаҳар ҳокими ва Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида тузилган Тошкент шаҳар туман сектор раҳбарлари томонидан Халқ қабулхоналари билан биргаликда “маҳаллабай” ўтказиладиган сайёр қабуллар режа графигига кўра Чилонзор тумани 1-секторига қарашли “Бектўпи” маҳалласида сектор раҳбари С.Холхўжаев томонидан фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда ҳоким ўринбосарлари, ташкилотлар ва хизматлар мутасаддилари иштирок этди.

Қабул жараёнида 10 нафарга яқин фуқаролар моддий ёрдам ва соғлигини тиклаш, коммунал тизимдаги айрим муаммолар бўйича мурожаат қилишди.

Ҳар бир мурожаат чуқур ўрганилиб, муаммоларни тезкорликда бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Жумладан, маҳалладаги 7-сонли кўпқаватли уйнинг 65-хонадони эгасининг уйнинг том қисми билан боғлиқ муаммоси айни пайтда маҳаллага хизмат кўрсатувчи БСК ишчилари томонидан бартараф этилмоқда.

Дори-дармон ва жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдам сўраган фуқароларнинг мурожаатлари бўйича муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

👉👉👉Маҳаллалар бўйлаб сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари давом этмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Айни дақиқаларда Ўзбекистонга янги тайинланган Корея Республикаси элчиси Ким Хи Санг, Қирғиз Республикаси элчиси Муса Жаманбаев, Жазоир Халқ Демократик Республикаси элчиси Бумедиен Геннад, Қозоғистон Республикаси элчиси Бейбут Атамкулов, Америка Қўшма Штатлари элчиси Жонатан Хэник томонидан Президент Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

В эти минуты проходит церемония вручения Президенту Шавкату Мирзиёеву верительных грамот вновь назначенными в нашу страну послами Республики Корея Ким Хи Сангом, Кыргызской Республики Мусой Джаманбаевым, Алжирской Народной Демократической Республики Бумедианом Геннадом, Республики Казахстан Бейбутом Атамкуловым, Соединенных Штатов Америки Джонатаном Хэником.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter