Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.47K subscribers
57K photos
6.37K videos
28 files
9.36K links
Download Telegram
Йиғилишда тўқимачилик соҳасида мутахассислар тайёрлаш, илм ва изланиш бўйича Тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопарки яхлит тизим асосида ишлаши белгиланди.

Шунинг учун Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов ректор этиб тайинланди.

Институтда янги ўқув йилидан:

- 3 ва 4-курс талабаларини ўқитишда “дуал” таълим тизими жорий қилинади.

Энди, улар ҳафтанинг уч кунида институтда назарий дарслар, қолган уч кунида тўқимачилик технопарки ва корхоналарда амалий ўқув машғулотлар асосида ўқитилади;

- нуфузли хорижий тўқимачилик олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 6 та йўналишда талабалар алмашиш дастури йўлга қўйилади.

Мутасаддиларга элчилар билан бирга йил якунига қадар Туркия, Корея ва Ҳиндистон каби илғор тажрибага эга мамлакатлардан 40 нафар малакали ўқитувчиларни олиб келиш топширилди.

Шу билан бирга, Тўқимачилик технопаркини соҳага янги тажриба ва инновацияни олиб кирадиган марказга айлантириш вазифаси қўйилди.
Президент “тонировка” масаласига тўхталди.

“Ҳар бир ислоҳотимиз, таклиф ва ташаббусларимиз, бу – энг аввало инсон қадри учун.

Шу боис, халқимизга қандай енгилликлар берсак, у биздан рози бўлади, деган савол барча раҳбарларни ҳар куни, ҳар дақиқа ўйлантириши керак.

Ҳар гал жойларга чиққанимда оддий-оддий одамлар билан учрашиб, муаммоларини эшитаман, яна қанча аҳолимизда шундай муаммолар борлиги ҳақида ўйлайман ва унга ечим қидираман.

Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масалалардан ҳам хабардорман.

Мана, бугунги кунда мамлакатимизда енгил автомашиналар сони 3,5 миллиондан ошди. Ҳайдовчиларимизда ҳам кўплаб эътирозлар тўпланиб қолган.

Шу боис, бугун ҳайдовчилар ва йўловчилар анчадан бери кутган, уларнинг кайфиятини кўтарадиган қарорни имзоладим”, деди Президент.
Президент таъкидлаганидек, 1 июлдан бошлаб:

- автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;

- олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;

- ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.

Энди, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – икки йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.

"Бу ҳали бошланиши. Мен Президент маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларга топшириқ берганман.

Одамларимизни қийнаётган, аҳамиятини йўқотган тартиб ва чекловларни бекор қилиш бўйича Ишчи гуруҳи барча йўналишларда мунтазам ишлаяпти.

Жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади”, деди Президент йиғилиш якунида.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фуқаролар_қабули_Чилонзорда

Чилонзор тумани аҳолиси учун турли ташкилот ва идоралар масъулларининг фуқаролар қабули ўтказиб келинмоқда.Жумладан, куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг туман аҳолиси учун сайёр қабули бўлиб ўтди. Тумандаги 8-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилган қабул жараёнларида 100 нафардан ортиқ мурожаатчилар иштирок этди.

ИИББ бошлиғи ва туман ҳокими фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўришди. Саломатлигини тиклаш, моддий ёрдам, уй таъмири масалаларида мурожаат қилган фуқароларга ижтимоий аҳволига қараб “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритиш ва тегишли жамғармалардан иаблағлар ажратишни ташкиллаштириш каби ёрдамлар берилди.

Айрим муддат талаб қиладиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга муддат белгиланган ҳода қатъий топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

👉👉👉Лавҳамизда қабул жараёнлари
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ободонлаштириш

Ёз чилласининг жазирама иссиғи давом этаётган ҳозирги даврда бирон юмуш билан кўчага бирров чиқиб келсангиз ҳам иссиқнинг таъсиридан ўзингизни қўярга жой топмай қоласиз. Лекин шу ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам куннинг тиғида соатлаб, баъзан кун бўйи Ободонлаштириш соҳаси ишчилари кўчаларни тозалаб, супириб-сидириб, чиқиндиларни ташиб юрганини кўришимиз мумкин.

Ҳа, бугун ҳам ҳаво қизигандан қизиди. Ер юзасидан атайин қиздирилган тандирдан чиқаётган ҳилдек иссиқ кўтарилмоқда. Шундай ҳавода, айниқса, темир йўл бўйлари янада қизиб кетади. Шунга қарамай, туманимиз Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари айни шундай ҳудудларни, яъни темир йўлнинг туманимиз ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйларини чиқиндилардан тозалашди.

Шу ўринда, туманимиз тозалиги ва ободончилиги йўлида иссиқ кунларда ҳам тинимсиз хизматда бўлаётган туман ҳокимининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Камол Ҳамроев бошчилигидаги соҳа ишчи ва ходимларига миннатдорчилик билдирган ҳолда туманимиз аҳолиси ва меҳмонларидан белгиланмаган жойга чиқинди ташламасликларини, ободонлаштириш соҳаси ишчиларининг заҳматли меҳнатларини ҳурмат қилишларини сўраб қоламиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фуқаролар_қабули_Чилонзорда

Хабар берганимиздек, куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг туман аҳолиси учун сайёр қабули бўлиб ўтди. Тумандаги 8-сонли мусиқа ва санъат мактабида қабул жараёнлари тугагандан сўнг, тумандаги Олимпия заҳиралари коллежи биносининг ҳовлисида фуқаролар қабуллари давом эттирилди.

Айни манзилда ҳам сайёр қабулга мурожаатлар билан келган 70 нафардан зиёд фуқароларнинг муаммоларига ечим изланди. Аксарият муаммолар шу ернинг ўзида ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган айрим муаммоларни бартараф этиш учун масъулларга қатъий топшириқлар берилди. Айрим мурожаатлар бўйича эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

👉👉👉Лавҳамизда қабул жараёнлари
#Эълон

#Сессия

📣📣📣Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгашининг 61-сессияси 29- июнь куни соат 11-00 да бошланади

Сессия кун тартибида:

“Темир дафтар”га киритилган жарроҳлик амалиётига ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам ажратиш ҳамда аҳволи яхшиланган оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш;

Чилонзор туманида 2022 йилнинг I-чорагида инвестиция лойиҳалари бўйича амалга оширилган ишлар;

Оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида Чилонзор туманида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар;

“Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига киритилган хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлаш зарурати бўлган хотин-қизларга давлат томонидан 2022 йил май-июнь ойларида манзилли кўрсатилган ёрдамлар;

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича Чилонзор туманида амалга оширилаётган чора тадбирлар;

Туман ободонлаштириш бошқармаси 2022 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Бугун пойтахт ҳокимлигида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифларга оид масала кўриб чиқилди. Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, камбағалликни қисқартиришга оид манзилли дастурлар ижроси тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Шу билан бирга, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўровонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар ижроси ҳамда бошқа бир қатор иқтисодий масалалар муҳокама этилди.

Тафсилотларга кейинроқ тўхталамиз.

#sessiya

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site