Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.55K subscribers
49.5K photos
5.48K videos
24 files
8.31K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Мини_футбол

#ДХХ_кубоги

Хабарингиз бор, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва уларнинг фаоллигини янада ошириш мақсадида спортнинг турли йўналишлари бўйича давлат идораларининг кубоклари ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, Чилонзор тумани ёшлари ўртасида мини футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақалари 5-апрелдан 30-апрелгача ўтказилди.

Деярли ир ой давом этган мусобақалар жараёнида ғолиб жамоалар аниқланди. Куни кеча ўтказилган финал босқичи ҳам ёшлар учун унитилмас лаҳзаларга бой бўлди.

Финал босқичи бошланиши олдидан ўзбек футболи афсоналаридан бири бўлган Биродар Абдураимов чилонзорлик футболчи ёшларга омад тилади. Байрамони тантаналар билан ўтган мусобақа жараёнларида Чилонзор тумани ҳокими, туман ДХХ, прокуратура, ИИОФМБ, ДСИ раҳбарлари ҳам иштирок этиб, ёшларни ғалаба сари руҳлантирди.

Қизғин кечган мусобақалар жараёнида туманнинг “Катта Дўмбиробод” маҳалласи ёшлари жамоаси биринчи ўринни, “2-Чарх Камолон” маҳалласи ёш футболчилари 2-ўринни эгаллади. Ғолиб жамоаларга ва турли номинациялар бўйича ғолиб бўлган футболчиларга ҳомий ташкилотнинг дипломлари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Кубок мусобақасига келган барча иштирокчилар учун концерт дастурлари ҳам намойиш этилди.


👉👉👉Лавҳамизда финал мусобақасининг ҳаяжонли лаҳзалари
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
📣📣📣 Ҳурматли тумандошлар!

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ Учтепа ва Чилонзор тумани бўлимлари 12-май куни соат 09:00 дан 13-май соат 09:00 гача катта ҳажмдаги ичимлик суви тармоғида профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан туманимизнинг айрим ҳудудларида сув босими пасайиши, сув таъминоти тўхтатилишини маълум килади.

Сув таъминоти вақтинча тўхтатиладиган манзиллар:

1. “Чўпонота” МФЙ ҳудудидаги:
Кўп қаватли уйлар 4 қаватли -17 дона
Умумий ётоқхона 2 қаватли – 3 дона
Боғча ( МТТ) – 1 дона

2. “Қатортол” МФЙ ҳудудида:
Кўп қаватли уйлар 4 қаватли - 15 дона
Боғча ( МТТ) – 1 дона

3. “Нафосат” МФЙ ҳудудида:
Кўп қаватли уйлар 4 қаватли - 7 дона

4. “Диёр” МФЙ ҳудудида:
Кўп қаватли уйлар 4 қаватли - 8 дона

Корхона ва ташкилотлар:
• Хўжалик суди
• Республика Кадастри идораси
• “Оперетта” театри
• “РАДИКС” фарм корхонаси
• Туман РОВД
• Туман “Иссиқсув” бўлими
• “Фанон” корхонаси
• “Дармон Сервис” хусусий шифохонаси
• “Малика” меҳмонхонаси

Ноқулайлик учун «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ жамоаси
истеъмолчилардан узр сўрайди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Депутатлар_қабули

“Мевазор” маҳалласида ҳам фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг "Халқ депутатлри Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари депутатларини ўзлари сайлаган округларида фуқаролар қабулларини ўтказиш ҳамда фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш тўғрисида”ги қарорига кўра Чилонзор тумани маҳаллаларида шаҳар ва туман кенгашлари депутатларининг фуқаролар қабули ўтказилмоқда.

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Зафар Мирзоулуков ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Бекзод Тўхтамуродов томонидан тумандаги “Мевазор”, “2-Қатортол”, “Яккабоғ” маҳаллалари аҳолиси учун фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабул жараёнида 20 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. Айрим мурожаатчиларнинг муаммолари шу ернинг ўзида ҳал этилди. Ўрганилган бошқа мурожаатлар бўйича эса тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этиш режалари тузилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Чилонзорда қурилиш ишлари сабаб транспорт ҳаракати чекланди

Чилонзор тумани, Муқимий кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган қисмида қурилиш-монтаж ишлари сабаб автотранспортлар ҳаракати чекланди.
11 май кундан бошлаб:
• 80, 135-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Муқимий кўчасидан Арнасой, Чўпонота, Чилонзор кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама;
• 84-сонли автобус йўналишлининг ҳаракати Чилонзор кўчасидан Муқимий, Бунёдкор, КҲАЙ кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама;
• 103-сонли автобус йўналишининг ҳаракати Чилонзор кўчасидан Муқимий, Арнасой, Чилонзор кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама ташкил этилган.

«Тошшаҳартрансхизмат» келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Президент_қарори
#Е_Антикоррупция_лойиҳаси
Президентнинг коррупцияга алоқадор қарори қабул қилинди

«Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–240, 11.05.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан, қуйидагиларни назарда тутувчи «Е-Антикоррупция» лойиҳаси тўлиқ ишга туширилади:
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш;
-«Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри”ни шакллантириш ва юритиш;
- коррупциявий хавф-хатарларни қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали бартараф этиш.
Лойиҳа «E-Anticor.uz» электрон платформасида амалга оширилади.
Шунингдек, 2023 йил 1 январгача давлат бошқаруви органларида қуйидаги талаблар асосида кадрлар билан ишлаш йўналишидаги автоматлаштирилган тизим жорий этилади:
- вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни тўлиқ электрон тарзда амалга ошириш;
- таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш;
- кадрларга оид иш юритув ҳужжатларини электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда фақат тизим орқали электрон шаклда қабул қилиш ва юритиш;
- ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш ва уларни масофавий ўқитиш;
- кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по мерам повышения результативности трансформационных процессов на предприятиях хлебопродуктов.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳузурида ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг энг муҳим босқичига бағишланган йиғилиш бошланди.

“Кўриб турибсизлар, жаҳон бозорларида озиқ-овқат нархлари кун сайин юқори суръатлар билан ўсмоқда.

Бугунги кунда халқаро биржаларда 1 тонна буғдой 400 доллардан сотилмоқда ва йил бошига нисбатан 30 фоизга ошди.

Бундай вазиятда нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли бу – фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтириш ҳисобланади.

Бунинг учун ғаллачиликда бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш зарур.

Биз бу ислоҳотларга узоқ тайёргарлик кўрдик. Барча масалаларни пухта ҳисоб-китоб қилиб, бу ишларни босқичма-босқич амалга ошириб келаяпмиз”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Соҳада хусусий секторга кенг йўл очилгани туфайли унинг улуши тобора ортиб бораётгани таъкидланди.

Хусусан, сўнгги уч йилда ҳудудларда қуввати қарийб 3 миллион тонна бўлган 160 дан ортиқ йирик хусусий дон корхоналари иш бошлади.
Коррупцияга қарши муросасиз кураш

🔸 Тошкент шаҳар ҳокимлигида "Тамагирлик ҳолатларига мутлақо йўл қўймаслик ва коррупцияга қарши муросасиз кураш" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

👉 Батафсил

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
#Оқсоқоллар_сайлови_Чилонзорда

Чилонзор туманида оқсоқоллар сайлови бошланади

Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда чақирилади ва ўтказилади.

Шунга асосан жорий йилнинг 16 –май куни Чилонзор туманидаги “1-Қатортол”,”2-Қатортол”, “Баҳористон”, “3-Чарх Камолон”, “Гавҳар”, ва “2-Катта Чилонзор” маҳаллаларида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоллари) сайлови ўтказилади.

Сайлов жараёнларида ҳар бир маҳалла ҳудудидаги кўп қаватли уйлар, кўчалар ва гузарлардан тавсия этилган маҳалла вакиллари иштирок этишади.

Сайловларни ўтказишда фаоллик ва масъулият кўрсатиб, ўз маҳалламиз раислигига муносиб номзодни сайлаб олайлик.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Йиғилишда ўтган йилда республика бўйича қарийб 3,5 миллион тонна ун ишлаб чиқарилгани, шундан 54 фоизи хусусий дон корхоналари ҳиссасига тўғри келгани кўрсатиб ўтилди.

“Лекин, бугунги кунда “Ўздонмаҳсулот” компанияси таркибидаги 43 та дон корхоналари янги бозор шароитларида самарали ишлашга тайёрми? Афсуски, бу саволга жавоб ижобий эмас.

Шу пайтгача компания таркибидаги дон корхоналари фермерлардан тайёр буғдойни қабул қилиб, уни қайта ишлаш билан шуғулланиб келган.

Оқибатда, уларнинг ун ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ўртача 60 фоиздан ошмайди”, дея танқид қилди Президент.

Давлат дон корхоналарининг тегирмон харажатлари хусусий секторга нисбатан 20-25 фоизга юқори, рентабеллик эса 2 баравар кам.

Ишлар самарасиз йўлга қўйилгани оқибатида “Ўздонмаҳсулот” корхоналарининг Қишлоқ хўжалиги жамғармаси олдидаги қарзи 1,8 трлн сўмни ташкил этиб, шундан 1,1 трлн сўми умидсиз қарз ҳисобланади.

Энг ачинарлиси, давлат дон корхоналарида талон-торож қилиш ҳолатларига ҳалигача барҳам берилмаган.
“Бир сўз билан айтганда, давлат дон корхоналаридаги айни пайтдаги эскича тизим дон етиштирувчига ҳам, қайта ишловчи корхоналарга ҳам манфаат бермаяпти.

Шу боис, қишлоқ хўжалиги ислоҳотларини бошлаган давримизда дон етиштиришда давлат буюртмасини босқичма-босқич бекор қилиш ва ҳақиқий ғалла бозорини яратишни бундан уч йил олдин эълон қилган эдик.

Бугун халқимиз, фермер-деҳқонларимиз анчадан буён кутган ушбу ислоҳотларимизнинг янги босқичини бошлаймиз. Қанчалик қийин бўлмасин, 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтамиз.

Шунингдек, фермер ва кластерлар ўзлари етиштирган ғалласини биржа савдоларига олиб чиқишлари учун ҳам барча имкониятлар яратилади”, деди Президент.

Бунда, энг аввало, давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилдаги 1 миллион 550 минг сўмдан жорий йил ҳосили учун 3 миллион сўмга, яъни 2 бараварга оширилиши маълум қилинди.