Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.6K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Ромитан туманидаги “Бухоро оазис”, Поп туманидаги Чодак ва Самарқанд туманидаги Конигил қишлоқларида ташкил этилган мажмуаларнинг ички туризмни ривожлантиришдаги ижобий натижаларини қайд этди.

Бундай лойиҳаларни Ангрендаги Лашкарак, Паркентдаги Кумушкон, Шаҳрисабз туманидаги Ғелон, Сувтушар, Китобдаги Жовуз, Варганза ва Башир, Чироқчидаги Тарағай ва Лангар, Хўжаободдаги Имом ота, Нуротадаги Сентоб, Зоминдаги Дуоба, Фарғона туманидаги Саткак қишлоқларида ҳам амалга ошириш бўйича кўрсатма берди.

Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчилари 85 та маҳаллада йўл, электр, ичимлик суви, алоқа масалалари ҳал қилиб берилса, 100 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириши ва камида қўшимча 3 миллион турист жалб қилиш ташаббусини билдираётгани қайд этилди.
Президент туризм қишлоқлари учун қўшимча имтиёзларни эълон қилди. 1 июлдан бошлаб:

- туризм қишлоқларида меҳмон уйлари, овқатланиш ва савдо шохобчалари, кўнгилочар жойлар ташкил этган тадбиркорлар 3 йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада, мол-мулк, ер, сув солиқларини ҳисобланган суммадан бор йўғи 1 фоизини тўлайди;

- оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ушбу қишлоқларда меҳмон уйлари ташкил этишга 50 миллион сўмгача, ўтов лагерлари ва эко-уйлар мажмуасига 300 миллион сўмгача, чодирли лагерлар қуришга 300 миллион сўмгача кредитлар берилади.

Мисол учун, Чироқчидаги Тарағай ва Лангар қишлоқлари аҳолиси камида 100 тадан меҳмон уйлари ташкил этиш ташаббусини билдирган;

- ҳар йили туризм қишлоқларининг 200 нафар ёшлари бюджет ҳисобидан туризм техникумларида бепул ўқитилади.

135 та ихтисослашган маҳаллада 2,5 мингта лойиҳа учун жорий йилда 250 миллиард сўм ва 50 миллион доллар ажратилади.

Меҳмон уйлари ташкил этиш учун 100 миллиард сўм йўналтирилади.
Туризм вазирлигига хорижий туристларга кўмаклашувчи сайтлар, мобил иловалар яратиш бўйича танлов эълон қилиб, энг яхшиларига грант ажратиш топширилди.

186 та халқаро ва маҳаллий фестиваллар ташкил этиш орқали жорий йилда камида қўшимча 1 миллион хорижий ва 5 миллион нафар ички туристларни жалб қилиш мумкин.

Шу боис, Туризм вазирлигига:

- Наманганда - Халқаро гуллар;

- Фарғонада - Туркий халқлар ёшлари;

- Сурхондарёда - “Бойсун баҳори”;

- Хоразмда - Лазги;

- Қорақалпоғистонда - “Стихия” электрон мусиқа;

- Тошкент шаҳрида - “Гастро Базар” ва Тошкент халқаро кино фестивалларини юқори савияда ташкил этиш топширилди.

Маданият вазирлигига:

- июнда Тошкент шаҳрида қўғирчоқ театри, Гулистонда миллий чолғу фестивали, Тошкент вилоятида халқаро этнофестиваль;

- май-июнда Андижон ва Сирдарёда Ботир Зокиров миллий эстрада симфоник оркестри, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистонда Академик халқ чолғулари оркестри, Наманган ва Фарғонада “Наврўз” ашула ва рақс ансамбллари концертларини ташкил этиш топширилди.
“Жорий йилда Наврўз байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгилангани, 250 та меҳмонхона ва музейлар аҳолига чегирма бергани, зиёрат объектлари бепул қилингани ички туризм учун катта туртки берди.

Бу орқали Бухоро ва Самарқандга қўшимча 110 минг маҳаллий туристлар борди.

Келгуси ҳафтада Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам аҳолимизга яна 5 кунлик дам олиш берилади.

Бу ҳудудларда ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча имконият.

Энди ушбу ишларни фақат байрамлар арафасида эмас, балки йил давомида тизимли равишда ташкил этиш бўйича янги тартибни жорий этамиз”, деди Президент.

Жумладан, 2022 йилдан бошлаб барча давлат ташкилотлари ходимлари учун йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш харажатларининг 20 фоизини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаш амалиёти йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, 1 сентябрдан бошлаб, юртимиз бўйлаб саёҳат қилаётган фуқароларга:

- авиа, темир йўл ва автобус чипталари нархининг 15 фоизини (авиатранспортга 200 минг сўмгача, темир йўл ва автобусга 100 минг сўмгача);

- меҳмонхона харажатининг 20 фоизини (бир кеча учун – 80 минг сўмгача);

- музей ва бошқа маданият объектларига чипта нархининг 50 фоизини (битта объект учун – 20 минг сўмгача) қайтариш тизими жорий этилади.

Байрам кунлари ва фестивалларда аҳолининг фаол саёҳат қилишига қулай шароит яратиш учун қўшимча авиа, темир йўл ва автобус қатновини ташкил этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунда чипталарга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади.
Йиғилишда туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга музейлар фаолиятини самарали ташкил этиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Ўтказилган текширишларда республика бўйича 14 та музейда 3 мингдан зиёд нодир ва ноёб маданий бойликлар талон-торож қилингани қайд этилди.

Жумладан, Бухоро давлат музейида жами 31,5 миллиард сўмлик 81 та маданий бойликлар қалбакиларига алмаштириб қўйилгани аниқланган. “Ичан-Қалъа” давлат музей фондида жами 101 та музей ашёлари аслига тўғри келмаслиги маълум бўлди.

Умуман, 30 йилда маданий мерос объектларига етказилган зарар миқдори 4 триллион сўмдан ошган.

Шу боис, Бош прокурор ва туризм вазири бошчилигидаги комиссияга:

- барча музейлар экспонатларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, йил якунига қадар уларнинг электрон базасини яратиш;

- музейлар раҳбар ва ходимларининг билим ва малакасини баҳолаб, лавозимига нолойиқ раҳбарлар ўрнига билимли, ҳалол ва тадбиркор ёшларни қўйиш топширилди.

“Бундан буён музейлардаги шароитларга вилоят ҳокимлари жавобгар бўлади”, деди Президент.
Президент вилоят ҳокимларига бир ой муддатда 52 та таъмирталаб музейларга шахсан бориб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишга кўрсатма берди.

Тошкент шаҳар ҳокимига 1 октябрга қадар хориждан жалб қилинган малакали экспертлар билан бирга Темурийлар тарихи, Ўзбекистон тарихи ҳамда Табиат музейларининг экспозициясини замон талабларига асосан янгилаш бўйича ишларни бошлаш топширилди.

Бу тажриба асосида республикадаги бошқа музейлар ҳам янгиланади.

Ҳозирда музейлардаги 105 минг дона экспонат реставрацияга муҳтожлиги қайд этилди. Йил якунига қадар музей биноларини таъмирлаш ҳамда ашёларни реставрация қилиш учун музейларда 15 та реставрация лабораториясини ташкил қилинади.

Шу билан бирга, музейларнинг кўргазма майдонлари камлиги сабабли атиги 1 фоиз (143 мингта) экспонат намойишга қўйилган.

Бундан ташқари, барчанинг ҳам Савицкий каби музейларга бориш имконияти йўқ.

Шу муносабат билан “Санъатни халққа яқинлаштириш” дастури доирасида ҳудудларда музейларнинг кўчма кўргазмалари ташкил қилинади.
Туризм ва маданий мерос вазирлигига икки ой муддатда янги музейлар ташкил этиш, хусусий музейлар барпо этишни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Бу мақсадларга 50 миллион доллар жалб қилинади.

Шунингдек, Туризм вазирлиги вилоят ҳокимлари билан бирга:

- 4,5 мингдан ортиқ археология ёдгорлигини очиқ осмон остидаги музейларга айлантириш;

- музейлардаги ноёб 2,5 минг экспонатни танлаб олиб, уларнинг нусхасини тайёрлаш ва сотишни йўлга қўйиш чораларини кўради.

Шу билан бирга, “Музейда тун” каби 187 та йирик маданий-кўнгилочар, концерт-томоша тадбирлари ва уста-ҳунармандларнинг маҳорат дарсини ўтказиш имкониятлари бор.

Бунинг учун, музейларни ҳар куни соат 22-00 гача ишлашига рухсат бериш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Президент сифатли транспорт-логистика хизматлари йўлга қўйилмаса, туризмни ривожлантириб бўлмаслигини таъкидлади.

Транспорт харажатларининг юқорилиги хорижий туристларни жалб қилишда асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда.

Ҳалигача халқаро ва маҳаллий йўналишларда лоукостерлар фаолияти самарали йўлга қўйилмагани, замонавий “Афросиёб” поездига чипта олиш учун бир неча ҳафта олдин мурожаат қилиш зарурлиги танқид қилинди.

Шу боис Транспорт вазирлигига бир ой муддатда:

- Фарғона-Бухоро-Фарғона, Фарғона-Урганч-Фарғона йўналишида авиақатновларни;

- Бухоро-Самарқанд, Бухоро-Хива, Бухоро-Термиз йўналишлари бўйича замонавий автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйиш топширилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” бир ой муддатда “Афросиёб” тез юрар поездини Шаҳрисабзгача ҳаракатини қайта тиклайдиган бўлди.

Мутасаддиларга 1 сентябрга қадар ҳар куни 2 мингдан зиёд сайёҳларга тарихий масканларни айланиб чиқиш имконини берадиган 2 қаватли мунтазам туристик автобуслар қатновини йўлга қўйишга топшириқ берилди.
Йиғилишда хорижий ва ички сайёҳларнинг авиақатновларга бўлган талабини қондириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди. Жумладан:

- 1 июлдан “Зиёрат туризми” дастури доирасида хорижий авиакомпанияларга кўрсатиладиган хизматларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади;

- йил якунигача маҳаллий авиақатновлар сони ҳафтасига 48 тадан 60 тага, туташувчи қатновлар сони 4 тадан 6 тага етказилади;

- 1 октябрга қадар маҳаллий авиақатновларга мўлжалланган янги “Силк авиа” авиакомпанияси ташкил этилади;

- авиаташиш харажатларини камайтириш мақсадида 9 та самолёт тўлиқ эконом-классга ўтказилади (бунда тарифлар 20 фоизга арзонлашади).

Туризм ва Транспорт вазирликларига бир ой муддатда туризм соҳасида транспорт инфратузилмасини яхшилаш концепциясини тақдимот қилиш бўйича кўрсатма берилди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан соҳа ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.
📣📣📣Барча оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар, журналистлар ҳамда туманимиз аҳолиси!

27 апрель куни соат 17-00 да Чилонзор тумани ҳокимлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида https://facebook.com/chilonzorhokimiyati туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Раъно Носирова иштирокида тумандаги оилавий поликлиникалар фаолияти, тиббий тизимимиздаги янгиликлар хусусида очиқ мулоқот ўтказилади.

Очиқ мулоқотни 2022 йил 27 апрель куни соат 17.00 да https://facebook.com/chilonzorhokimiyati ҳаволаси орқали кузатишингиз мумкин.

👉👉👉Айни йўналишда саволларингиз бўлса, фейсбук саҳифаси https://facebook.com/chilonzorhokimiyati орқали йўлланг.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
📌📌📌CHILONZOR TUMANINING BA'ZI MAHALLALARIDA GAZ TA'MINOTI VAQTINCHA TO'XTATILADI!

Chilonzor tumani, "Tirsakobod" mahallasi hududidagi gaz quvurini ta’mirlash hamda Gavhar ko`chasida joylashgan yer osti o’rta bosim D-89 mm gaz quvurini xavfsiz joyga ko`chirish ishlari amalga oshirilishi munosabati bilan 2022-yil 27-aprel kuni soat 10:00 dan 17:00 ga qadar ushbu manzillarda gaz ta’minoti vaqtincha to’xtatiladi.

🛠Ta’mirlash ishlari tugatilgandan so’ng, tabiiy gaz ta’minoti qayta tiklanadi.


✍️ “Hududgaz Poytaxt” gaz ta’minoti filiali matbuot xizmati
Forwarded from Toshkent mahallalari
Фурқат Маҳмудхўжаев билан жонли эфир

🕘 2022 йил, 27 апрель, 11:00
Мавзу: Маҳалла раиси сайловига тайёргарлик.


👉 https://www.youtube.com/watch?v=Ricogf9Hfh4
———

Прямой эфир с Фуркатом Махмудходжаевым

🕘 27 апреля 2022 года в 11:00
Тема: Подготовка к выборам председателя махалли.

👉https://www.youtube.com/watch?v=Ricogf9Hfh4

#jonli_efir
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
📣📣📣Барча оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар, журналистлар ҳамда туманимиз аҳолиси! 27 апрель куни соат 17-00 да Чилонзор тумани ҳокимлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида https://facebook.com/chilonzorhokimiyati туман Тиббиёт…
Ҳурматли тумандошлар, узрли сабабларга кўра бугун соат 17-00да ўтказилиши мўлжалланган "Очиқ мулоқот" сал олдинга сурилди. Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари иштирокидаги "Очиқ мулоқот" бугун соат 13-00ларда ўтказилишини маълум қиламиз. 🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️Бизнинг дунёимиз яшаш учун хавфли жой.

👉Айримлар ёмонлик қилаётгани учун эмас,

👉қолган барча буни жим кузатиб тургани учун.

А.Эйнштейн
Forwarded from ️CHILONZOR_24
🔇DIQQAT E’LON

2022 yil 27 aprel
🕘20:00da
🔇Guliston mahallasida
/Yoshlar_Oqshomi tadbiri bo’lib o’tadi.
Barcha yoshlar va ularning Ota-Onalarini, mahalla fuqarolarini tadbirimizga taklif qilamiz.
Tadbir tashkilotchilari:
➡️Yoshlar ishlari Agentligining tuman bo’limi
➡️Guliston mahallasi Yoshlar yetakchisi.