Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги 38-Оилавий поликлиникада ишловчи ҳамширанинг Қизил ярим ой жамияти ҳисоб рақамига маошининг 1 фоизини ўтказишга розилиги ҳақидаги аризаси эълон қилинган ва Алишер Цветкофф исмли фойдаланувчининг изоҳлари чоп этилган.
Бу борада туман Тиббиёт бошқармаси мутасаддиларининг маълумот беришича, 38-Оилавий поликлиника бош шифокори ва барча шифокор ва ҳамширалардан суриштирилганда ҳеч қайси ходимдан мажбурий ундирилмаганлиги, ўз ихтиёрига кўра розилик берган ходимлардангина маошининг 1 фоизи миқдорида Қизил ярим ой жамиятига ўтказилганлиги маълум бўлди. Ҳеч ким норози бўлмаган.
Шу ўринда Халқаро Қизил ярим ой жамияти ҳақида қисқача маълумот бериб ўтадиган бўлсак, бутун дунё бўйича фаолият олиб борадиган бу нодавлат ташкилот аҳолига фавқулодда ҳолатлар юз берганда ижтимоий ёрдам кўрсатади. Бундан ташқари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига, беморларга ижтимоий кўмак кўрсатиб келади.
Шу боис ҳам, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти тўғрисида”ги қарорига кўра ҳар йили ноябр ойининг иккинчи ўн кунлиги Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида Қизил ярим ой жамияти жамғармасига хайрия тўплаш ўн кунлиги деб эълон қилинган.
Шунга кўра тегишли ташкилотларнинг қарорларига биноан аҳолидан, ташкилотлар ходимлари маошларидан ихтиёрий равишда хайрия маблағлари тўпланади.
Кимдир ёрдамга муҳтож бўлиб турганда озгина бўлса-да кўмак бериб юборишга ҳисса қўшишдек савоб ишга бош қўшиш ҳам инсонийликнинг бир белгисику. Йиқилганни суяб турғизиб қўйиш, бошига кулфат тушган кимсаларга ёрдам бериш азалий қадриятларимиздан саналади. Аслида, инсонлар шу қадриятлари билан бошқа жонзотлардан фарқланиб келган.
Бундай савобли ишга бош қўшишни тумандошларимиз ҳар доим қўллаб-қувватлайди.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

Forwarded from Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг эллик учинчи сессияси: “Халқ назорати”нинг амалий натижалари
🔹 Сессия кун тартибига мувофиқ, Тошкент шаҳрида 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан пойтахт ҳокимининг ўринбосари – Шоҳруҳ Раҳимжоновнинг ҳисоботи эшитилди.
👉 Батафсил: https://bit.ly/32wULlk
(1-қисм)
#sessiya
🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари келгуси йилда IT хизматлар ҳажмини 35 фоиз ошириб, 21 триллион сўмга етказиш учун барча имконият борлигини таъкидлади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига келгуси йилда IT тармоқлар тезлигини 1,8 баробар ошириш ҳамда 1 миллион қўшимча кенг полосали тармоқлар ўрнатиш вазифаси қўйилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по развитию сферы IT.
Глава государства указал на наличие всех возможностей для увеличения объема IT-услуг в следующем году на 35 процентов - до 21 триллиона сумов.
Перед Министерством по развитию информационных технологий и коммуникаций поставлена задача повысить в следующем году скорость интернет-каналов в 1,8 раза и установить дополнительно 1 миллион портов для широкополосного доступа.
#Mirziyoyev #taqdimot #AKT #raqamlashtirish
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Ғузор туманида барпо этилган Uzbekistan GTL заводини ишга тушириш маросимида иштирок этади.
Янги корхона GTL, яъни "газни - суюқликка" технологияси асосида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газни қайта ишлаб, 1,5 млн. тонна тайёр маҳсулотлар - авиакеросин, дизель ёқилғиси, нафта, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга.
Бундай завод шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, ЖАР ва Малайзияда барпо этилган.
—
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в церемонии запуска завода Uzbekistan GTL в Гузарском районе Кашкадарьинской области.
Новое предприятие способно перерабатывать в год 3,6 млрд. кубометров газа и производить 1,5 млн. тонн готовой продукции - авиакеросина, дизтоплива, нафты, сжиженного газа.
Следует отметить, что в мире такие заводы были построены лишь в 4 странах - Катаре, Нигерии, ЮАР и Малайзии.

#Чилонзор_ҳафта_ичида
Чилонзор туманида ҳафта давомида амалга оширилган ишлар (20-25 декабрь)
✅Жорий йил давомида 2-секторга қарашли маҳаллаларда қанча ички йўллар асфальт қилинди?
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18726
✅Ёшлар ўртасида сузиш спорти бўйича 3-сектор раҳбарининг кубоги мусобақаси ўтказилди.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18731
✅Чилонзор тумани ҳокимининг йил якунлари ва келгуси йил режалари бўйича мурожаати Менинг юртим телеканали орқали кенг ёритилди.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18732
✅Миллий гвардия қўмондони кубогининг Тошкент шаҳар босқичи доирасида 18-30 ёшдаги ўғил болалар ўртасида мини футбол спорт тури бўйича ўтказилган мусобақада тумандаги “Катта Олмазор” маҳалласи футбол жамоаси биринчи ўринни олди.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18733
✅3-Чарх Камолон маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун потранаж тартибда тиббий кўриклар ўтказилди.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18738
✅“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом этмоқда.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18744
✅Чилонзорлик баскетболчилар шаҳар бўйича биринчиликни қўлга киритди.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18745
✅Каратэ бўйича туман ҳокими кубоги ўтказилди.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18747
✅Жаҳолатга қарши маърифат йўналишидаги тадбирлар мунтаззам ўтказилмоқда.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18753
✅“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси юзасидан туман Ободонлаштириш бошқармаси бош агрономи иштирокида брифинг ўтказилди.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18761
✅Мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Заковот” интеллектуал ўйининингфинал босқичи бўлиб ўтди.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18763
✅Жорий йилда Чилонзорда нечта болалар майдончалари қурилди?
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18766
✅Чилонзор деҳқон бозорида байрамолди арзонлаштирилган озиқ-овқат махсулотлари ярмаркаси фаолият олиб бормоқда.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18775
✅Туман ФВБ масъуллари огоҳлантиради: Янги йилда арчаларни безатишда нималарга эътибор қаратиш муҳим.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18779
✅Чилонзор туманида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари Ўзбекистон 24 телеканалида кенг ёритилди.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18805
✅“Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаларида тумандаги банк филиаллари ҳам фаол иштирок этмоқда.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18818
✅Ўқув семинари: “Ҳоким ёрдамчилари” нималарни билиши керак?
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18825
✅“Бектўпи” маҳалласидаги асфальтлаш жараёнлари
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18830
✅“Маҳаллада дув-дув гап” лойиҳаси доирасидаги тадбир Зарқўрғон маҳалласида бўлиб ўтди.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18836
✅Яшил макон: Хирмонтепа маҳалласи кўчаларига 50 туп кўчат ўтқазилди.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18842
✅Чилонзорда янги лойиҳа: Чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаган фуқаролар аниқланиб, жаримага тортилмоқда. Бу жараёнлар ижтимоий тармоқларда мунтазам бериб борилмоқда.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18847
✅Аҳоли мурожаатлари доим эътиборда. Муаммолар бартараф этилмоқда.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18848
✅Яккабоғ маҳалласида ҳам асфальтлаш ишлари давом эттирилмоқда.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18850
✅Бунёдкор спорт мажмуаси олд майдонида туманнинг марказий арчаси қад ростлади.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18863
✅Туман ҳокими Шавкат Мавлонов эҳтиётсизлик туфайли уйида ёнғин бўлган хонадонга бориб, хонадон эгаларига ҳар томонлама кўмак кўрсатиш бўйича тегишли масъулларга топшириқ берди.Ҳозирда хонадонда тозалаш ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18867
✅Тумандаги 4-сонли имконияти чекланган болалар учун махсус мактабда туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан Янги йил тадбири ўтказилди.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18880
✅Пойтахтимизда ўтказилаётган кубок мусобақаларида чилонзорлик ёшлар 2 та кубок бўйича 1- ва 1 та кубок бўйича 2- ўринларни эгаллади.
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi/18881

Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
#Жараён
🗓Жорий йил бошидан буён Чилонзор туманидаги 51 та маҳаллалар бўйлаб “Обод маҳалла” дастури доирасида жами 598 минг 788 кв.м майдондаги ички кўчаларга асфальт қопламаси ётқзилди.
🛣Хусусан, туманнинг 2-секторида жойлашган маҳаллаларнинг ички кўчаларини…
🗓Жорий йил бошидан буён Чилонзор туманидаги 51 та маҳаллалар бўйлаб “Обод маҳалла” дастури доирасида жами 598 минг 788 кв.м майдондаги ички кўчаларга асфальт қопламаси ётқзилди.
🛣Хусусан, туманнинг 2-секторида жойлашган маҳаллаларнинг ички кўчаларини…
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги Uzbekistan GTL заводининг очилиш маросимида нутқ сўзламоқда.
"Аввало, сиз, азизлар билан бой ва қадимий тарихга эга бўлган, улуғ аллома ва саркардаларни вояга етказган саховатли Қашқадарё заминида кўришиб турганимдан ғоят мамнунман.
Бугун, Янги йил арафасида ушбу қутлуғ воҳада мамлакатимиз саноатида яна бир ёрқин саҳифа очаётган улкан воқеага гувоҳ бўлиш барчамизга чексиз қувонч бағишлайди.
Ўз бағрида ноёб бойликларни асраб келаётган Ғузор туманида суюлтирилган синтетик маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган GTL заводи ишга туширилмоқда.
Албатта, бундай улкан мажмуанинг қурилиши кейинги йилларда мамлакатимизда саноат ривожини янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалга ошираётган сиёсатимиз натижаси, десак, тўғри бўлади", деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Давлатимиз раҳбари ишга туширилаётган заводнинг ноёб технологик устунликлари ва мамлакатимиздаги бошқа саноат лойиҳаларидан ажралиб турувчи ҳусусиятлари ҳақида сўз юритди. Жумладан:
- бундай йирик мажмуа шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, Жанубий Африка Республикаси ва Малайзияда барпо этилган;
- мажмуа қурилишида бир вақтнинг ўзида 13 мингдан ортиқ муҳандис ва ишчи-қурувчилар қатнашган;
- заводда Япония, Корея, Сингапур, АҚШ, Германия, Италия, Буюк Британия, Россия, Хитой каби 24 та давлатдаги 130 га яқин етакчи корхоналарда ишлаб чиқарилган 10 мингдан зиёд ускуналар ўрнатилди;
- ишлаб чиқаришга доир технологик ечимлар, ускуна ва жараёнларни қўллаш учун 140 та халқаро лицензия ва патент олинди.
Бир сўз билан айтганда, ушбу завод мамлакатимизда ва умуман минтақамизда нефть-газ-кимё саноати соҳасидаги энг йирик корхонадир.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Беш_ташаббус_амалда
#Ахборот_технологиялари_ўқув_курси_очилди
💻 Чилонзор тумани ҳокимлиги қошида Ахборот технологияларини ўргатиш бўйича ўқув марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
🖥 Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 ташаббуснинг 3- йўналиши ижроси доирасида амалга оширилаётган ушбу тадбирда Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов, Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари Сардор Абдуллаев ва бошқа масъул ва мутасаддилар иштирок этди.
🖥 Тантанали тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Шавкат Мавлонов чилонзорлик ёшларни ўқув марказининг очилиши билан қутлади ва ёшларга ахборот технологияларини ўрганишнинг мамлакатимиз тараққиётида қанчалик аҳамиятли эканлигини айтиб ўтди.
💻🖥 Энг сўнгги русумдаги илғор технологиялар билан жиҳозланган ўқув марказини кириб кўрган ёшларимиз ўзлари учун яратилаётган шарт-шароитлардан мамнун эканлигини қувонч билан таъкидлади.
👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари

#Спорт
Спортчи ёшларимиз яна ғолиб бўлди
Ўзбекистон Республикаси Функционал кўпкураш федерацияси ва Тошкент шаҳар Туризм ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Функционал кўпкураш федерацияси кубогининг Тошкент шаҳар босқичида чилонзорлик ёшлар ҳам фаол иштирок этди.
Тумандаги 168-сонли мактабнинг ўқувчилари Зуҳриддин Чориев, Искандар Ҳакимов, Диана Ҳамидова, Азиза Санъатбековалардан иборат жамоа кубокнинг 3-ўрнига сазовор бўлди.
Ушбу ғалаба билан спортчи ёшларимизни ва уларнинг мураббийи Санжар Тешабоевни табриклаймиз ва кейинги фаолияларига омадлар тилаб қоламиз.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Спортчи ёшларимиз яна ғолиб бўлди
Ўзбекистон Республикаси Функционал кўпкураш федерацияси ва Тошкент шаҳар Туризм ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Функционал кўпкураш федерацияси кубогининг Тошкент шаҳар босқичида чилонзорлик ёшлар ҳам фаол иштирок этди.
Тумандаги 168-сонли мактабнинг ўқувчилари Зуҳриддин Чориев, Искандар Ҳакимов, Диана Ҳамидова, Азиза Санъатбековалардан иборат жамоа кубокнинг 3-ўрнига сазовор бўлди.
Ушбу ғалаба билан спортчи ёшларимизни ва уларнинг мураббийи Санжар Тешабоевни табриклаймиз ва кейинги фаолияларига омадлар тилаб қоламиз.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
"Мени қувонтирадиган яна бир жиҳат – завод қурилишида қатнашган мутахассисларнинг қарийб 80 фоизи ўзимизнинг маҳаллий кадрлар, хусусан, янгича ишлашга чанқоқ, азму шижоатли ёшларимиздир.
Бу ёшлар – Янги Ўзбекистон ёшлари. Улар миллий саноатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб, бу йўлда “олтин фонд”имизга айланади, деб ишонаман" - деди Президентимиз.
Бунинг учун барча шароитлар яратилиши, аввало, Қашқадарёда ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш янгича ёндашув асосида ташкил этилиши таъкидланди.
Ҳудуддаги барча касб-ҳунар марказлари Шўртан газ-кимё мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш ва янги GTL заводларига бириктирилади.
Бу ёшлар – Янги Ўзбекистон ёшлари. Улар миллий саноатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб, бу йўлда “олтин фонд”имизга айланади, деб ишонаман" - деди Президентимиз.
Бунинг учун барча шароитлар яратилиши, аввало, Қашқадарёда ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш янгича ёндашув асосида ташкил этилиши таъкидланди.
Ҳудуддаги барча касб-ҳунар марказлари Шўртан газ-кимё мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш ва янги GTL заводларига бириктирилади.
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президентимиз Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини 3 баробарга кенгайтириш бўйича яна бир янги мажмуа қурилиши таъкидлади.
Янги қуриладиган ушбу корхонада GTL заводида ишлаб чиқариладиган 430 минг тонна нафтани қайта ишлаш ҳисобига, йилига 380 минг тонна полиэтилен ва полипропилен тайёрланади. Яна мингга яқин янги иш ўринлари яратилади.
Натижада қўшимча 550 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Ўз навбатида, ана шу маҳсулотларни янада чуқур қайта ишлаш орқали, 2 баробаргача кўп истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш мумкин бўлади.
Ушбу янги лойиҳанинг қиймати 1,8 миллиард долларга тенг.
Ана шу иккита янги завод ҳисобидан Шўртан мажмуасида республикамизнинг биринчи йирик газ-кимё кластерига асос солинади.

"Ҳақиқий қаҳрамонлик намунаси" - Президент янги завод қурилиши ҳақида.
"Тўғриси, биз GTL лойиҳасини бошлаганимизда, кўпчилик буни уддалашимизга шубҳа билан қараган эди.
Лекин, биз қатъий интилиш ва машаққатли меҳнатимиз билан, барчамиз биргаликда мураккаб синов ва қийинчиликларни енгиб ўтиб, мана шундай янги ва замонавий, юқори технологик мажмуани барпо этишга эришдик. Бу билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди.
Айниқса, коронавирус пандемияси даврида хориждан мутахассис ва ускуналар келтириш, қурилиш майдонида 10 мингдан ортиқ ишчининг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш, албатта осон бўлгани йўқ.
Аммо, ҳамжиҳатлик билан ўз вақтида амалга оширган зарур чора-тадбирларимиз натижасида, ушбу муҳим лойиҳа бўйича иш пандемия даврида ҳам бирор кун тўхтамади.
Меҳнаткаш, серғайрат ва фидойи қурувчи ва муҳандислар, тажрибали мутахассислар, минглаб матонатли ишчилар карантин талабларига қатъий амал қилиб, узоқ вақт оиласи, яқинларидан олисда ишлаб, ҳақиқий қаҳрамонлик намунасини кўрсатди", деди давлатимиз раҳбари.

Президентимиз завод қурилишида иштирок этган барча муҳандис ва қурувчиларга, лойиҳани амалга оширишга кўмаклашган хорижий ҳамкорларга миннатдорлик билдирди.
"GTL заводи ва Шўртан газ-кимё мажмуасини кенгайтириш бўйича лойиҳалар Янги Ўзбекистонда янги саноат даврини яратиш йўлидаги илк йирик қадамларимиздан биридир.
Биз қанча оғир бўлмасин, мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш ва халқимиз учун муносиб турмуш даражасини яратиш йўлида маррани баланд олиб ишлаш ва яшашга ўргандик.
Янги йил остонамизда эшик қоқиб турган ушбу қувончли лаҳзаларда, барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизга, саноат соҳасининг жонкуяр ва фидойи ишчи-ходимларига чуқур эҳтиром билан таъзим қиламан", деди давлатимиз раҳбари ва барчани кириб келаётган янги – 2022 йил билан муборакбод этди.