Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.17K subscribers
49.9K photos
5.51K videos
25 files
8.36K links
Download Telegram
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими
Сарвар Махаметовнинг
ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш - бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланган.
Бугунги кунда юртимизда, қолверса шаҳримизда тадбиркорларга сезиларли даражада енгилликлар яратилди ва бу ишлар ҳали давом этмоқда.
Шиддат билан ўзгараётган ва янгиланаётган бугунги жараёнларда туманимиз тадбиркорлари сони ҳам ортиб бораяпти.
Бугунги кунда Чилонзор туманида 2,2 мингдан зиёд кичик бизнес субъектлари ташкил этилди ва йил якунига қадар 3 мингга яқин янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши кутилмоқда.
Фаолиятини тўхтатган тадбиркорларнинг 397 таси ўз фаолиятини 10 ой ичида қайта тиклади.
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида фаолият юритаётган жами корхона ва ташкилотларнинг 88 фоизи кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади.
Туманада ташкил этилган тадбиркорликнинг 864 таси савдо соҳаси, 265 таси саноат соҳаси, 215 таси қурилиш соҳаси, 80 таси ахборотлаштириш ва алоқа соҳаси ва 772 таси бошқа соҳаларга тўғри келади.
Чилонзор туманининг ҳар 1000 нафар аҳолисига 38 та кичик корхона тўғри келмоқда ва уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 72 фоизга етди.
Туманда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 66 фоизи кичик бизнес томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

Қадрли, тадбиркорлар!
Шу билан бирга, тан олиб айтишимиз керак, ишбилармон ва тадбиркорлар дардига қулоқ солиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, улар фаолиятига кенг йўл очиш ва уларга яқиндан ёрдам бериш бўйича олдимизда турган вазифалар ҳали жуда ҳам кўп.
«Бизнес юритиш - 2020» (Doing Business) ҳисоботида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш, жумладан, ер ажратиш, қурилиш ва мол-мулкни рўйхатга олиш борасида қулайликлар яратиш борасида ишларимизни жадаллаштиришимиз керак.
Муҳтарам Президентимиз айтганларидек, биз-раҳбарлар тинмай изланишимиз, муаммоларнинг оқибати билан эмас, балки уларнинг туб негизига етиб бориб, ақл билан, илм билан ечимини излашимиз лозим деб ҳисоблайман.
Шундан келиб чиқиб, туманимиз иқтисодиёт кўрсаткичларининг жорий ҳолатини баҳолаш ҳамда ривожланган ҳорижий давлатлар илғор тажрибаларини ўрганган ҳолда, қисқа ва узоқ муддатли ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишни режалаштирганмиз.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, туманимида тадбиркорликни йўлга қўйишдаги муаммоларнинг 30-40 фоизи ер ёки бино ажратиш масаласи билан боғлиқ.
Бу масала аввало, бизнинг - ҳокимият вакилларининг тадбиркорларни рози қилишдаги энг оғриқ муаммоларимиздан бирига айланган десак муболаға бўлмайди.
Бу йўналишда биз албатта Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда очиқ, шаффоф ва адолатли янги тизим яратамиз.
Туманимизда бўш ёки самарасиз фойдаланилаётган ер майдонлари ва бинолар негизида замонавий бизнес учун биноларни жойлаштириш концепциясини ишлаб чиқиб, концепция асосида тадбиркорлар учун биноларни тайёр ҳолда қуриб беришни режалаштирганмиз.
Туман ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё ва каналларимиз атрофидаги ерлардан оқилона фойдаланиш мақсадида, лойиҳалар асосида тадбиркорлар учун таклифлар берамиз.
Энг асосийси, юридик ва жисмоний шахслар хусусий мулкларининг даҳлсизлигини кафолатлаш борасида, Муҳтарам Президентимизнинг қатъий топшириқларига биз оғишмай риоя қиламиз.

Азиз дўстлар!
Яна бир масала, тадбиркорликка оид қонунчиликни соддалаштириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қисқартириш, солиқ юкини камайтириш йўналишидаги ислоҳотлар муҳокамаларида фаол иштирок этамиз.
Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш ва бизнес учун адолатли муҳит яратишда “чеклов” ва “таъқиқ” механизмларидан воз кечиб, тадбиркор бўладими ёки оддий фуқаро, солиқ тўлашдан манфаатдор бўлиши учун янги ғояларни ишлаб чиқамиз.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Жадал суръатларда ривожланиб бораётган бугунги бизнес жараёнларида малакали мутахассисларга талаб тобора ортиб бормоқда.
Бизнеснинг турли соҳа, тармоқ ва йўналишларида илғор тажрибаларни қўллаш, замонавий техника ва технологияларни тадбиқ этиш ва уларни бошқариш кўникмаларига эга ёшларимизни мутахассис сифатида етиштириш борасида иқтидорли фарзандларимизни ўқитиш ҳамда тажриба орттиришлари учун шароит яратиш борасида ишлаймиз.
Шунингдек, тадбиркор бўлиш истагида бўлган ёшлармизни қўллаб-қувватлаш, уларга ўз йўлларини топишга кўмаклашиш мақсадида, қўшимча имкониятлар яратиб берамиз.
Ҳулоса қилиб айтганда, туманимизда тадбиркорлик мавқеини янги босқичга кўтариш устида тинмай изланишларни олиб борамиз.

Азиз, ишбилармонлар!
Ушбу мурожаатимнинг асосий мақсади, бундан кейин тадбиркорлар учун ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида халқ депутатлари, туман ҳокими, барча раҳбарлар Сизларга яқиндан кўмакчи бўлишимиз, доимий равишда тадбиркорлар оғирини енгил қилиш билан шуғулланиб, тадбиркор учун барча йўллар очиқлигини Сизларга етказишдан иборат.
Секторлар ва мутасадди идоралар раҳбарларига мурожаат қилиш учун тўғридан-тўғри алоқа воситаларини Сизларга эълон қиламиз. Исталган вақтда уларга бевосита мурожаат қилиб, тадбиркорлик соҳасида учраётган тўсиқлар, муаммолар ва таклифларингизни мутасадди раҳбарларга етказиш шароитларини яратамиз.
Ҳудудий ишчи гуруҳлар жойларда юриб, секторлар раҳбарлари билан бирга тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишларни самарали ташкил этиш билан шуғулланишади.

Ҳурматли тадбиркорлар!
Бир нарсани ёдда тутинг, ўз бизнесини ҳалол ва пок юритаётган, қонунга итоаткор тадбиркорларимиз кафолат билан айтишимиз мумкинки, албатта туман ҳокимлиги томонидан юксак қадрланади.
Тадбиркор сифатида Ватанимиз равнақи, ҳалқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган машаққатли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!
Омад Сизга ёр бўлсин, азиз тадбиркорлар!

Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов
.
Ҳурматли Чилонзор тумани аҳолиси!
16 декабр куни соат 16:00 га қадар “Чилонзор” тумани “Жилон ота”, “2-тор Нурхон” кўчаси ва “Дўмбраобод” кўчасидаги газ қувурларини таъмирлаш ишлари муносабати билан қуйидаги истеъмолчиларга газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
-Дўмбраобод кўчасидаги 2 қаватли 90-коттедж;
- 2-тор Нурхон кўчаси.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сайловда ҳар биримиз фаол бўлайлик!
Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш муҳим!
Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари, хусусан, ижтимоий тармоқларда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ ҳодисалар ҳақидаги хабарлар кўп тарқалмоқда.
Дарҳақиқат, совуқ кунлар бошланди, дегунча аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжи ҳар доимгидан ҳам ортади. Хонадонларни иситиш муаммоси туфайли газдан мақсадсиз фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари кўпаяди. Бу эса, ўз навбатида, газдан заҳарланиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар кўпайишига олиб келади.
Шу боис, Чилонзор туманида аҳолининг ис газидан заҳарланишининг олдини олиш мақсадида мутахассислар томонидан кенг кўламли профилактика ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Бундай тадбирларда ис газидан заҳарланишининг олдини олиш, бу борада маҳаллаларда олиб борилаётган профилактика, тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш, ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган семинарлар ўтказилишига келишиб олинди.
ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН
Чилонзор тумани "Нафосат" ва "Қатортол" маҳаллаларида бугун 17.12.2019 йил куни Гидравлик режимни яхшилаш учун вақтинча иссиқлик тизими ва иссиқлик сув таъминоти 18:00 га қадар ўчирилади.
Ноқулайлик учун аҳолидан узр сўраймиз.
Чилонзор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
“Обод маҳалла” дастури: 152 та кўпқаватли уйларнинг томи таъмирланди.
Куз-қиш мавсуми бошланиши билан аксарият кўпқаватли уйларда яшовчи аҳоли ва ижтимоий объектлар томдан чакки ўтишидан хавотирда яшарди. Аҳоли томонидан бундай мурожаатларнинг кўпайиб кетганлиги сабабли давлатимиз раҳбари 2018 йил 27 июнда
“Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги фармонни эълон қилди. Бугунги кунда айни шу фармон ижроси юзасидан кўпгина маҳаллалар обод ва шинам гўшаларга айлантирилди. Худди шунингдек, пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ҳам “Обод маҳалла” дастури доирасида “Шухрат”, “3-Катта Чилонзор, “Нафосат”, “Мехржон” маҳаллаларида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Жумладан, ушбу маҳаллаларда жойлашган 152 та кўп қаватли уйларнинг 8 минг 206 метр квадрат том қисми капитал таъмирдан чиқарилди. 1000 метр квадрат қисми эса жорий таъмирланди. Бундан ташқари, ушбу кўпқаватли уйларнинг 108 та кириш йўлаклари, 72 та фасадлари ҳам таъмирланди ва чиройли рангларга бўялди.
Бугун Чилонзор тумани 9-мавзесида янги ўрнатилган иссиқлик тармоғи қувурларини магистрал қувурга улаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу боис Чилонзор 8,9-мавзеларда жойлашган 63 та кўп қаватли уй , 6 та МТТ, 2 та мактаб ва 4 та корхона ва ташкилот биноларида вақтинча иссиқлиқ таъминотида узилиш кузатилади.

Ҳозирда мазкур ишларни тезкорлик билан бажариш учун зарур техника ва мутахассислар жалб этилган ва белгиланган тадбирлар жадал олиб борилмоқда.
Бугун соат 18:00 га қадар иссиқлик таъминоти тўлиқ тикланади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!