Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.77K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.41K links
Download Telegram
#OnaTilimFaxrim
#OнаТилимФахрим

⚡️21-oktabr Oʻzbek tiliga Davlat tili maqomi berilgan kunning 32 yilligi munosabati bilan Chilonzor tumani hokimligi va Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi Chilonzor tumani boʻlimi bilan birgalikda “Qadring baland boʻlsin Ona tilim!” shiori ostida targʻibot tadbirlari oʻtkazilmoqda.

Siz ham bizga qoʻshiling!
Tilimizni birgalikda asraymiz!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
🔵 @chilonzor_manaviyat_bolinmasi
Сиёсий партияларнинг аъзолари сайлов комиссияларининг аъзоси бўлиши мумкинми?
Anonymous Quiz
24%
Мумкин
70%
Мумкин эмас
7%
Жавобни кўриш
#Сайлов2021
#Инфографика

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Раққос айиқполвонлар Чилонзорда ишлаб чиқарилади

Тўйларда, боғча ва мактабларнинг очилиш маросимларида катта-катта айиқполвонларнинг шўх рақсларини кўп кўрганмиз. Бу айиқпалвонлар илгари хориждан сотиб олинган.

Энди эса чилонзорлик ёш тадбиркор “Madagaskar Life” МЧЖ раҳбари Зафаржон Мирзаулуковнинг очган цехида ишлаб чиқариладиган бўлди.
Бугун Чилонзор туманининг “Шарқ” маҳалласида айни шу цехнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда маҳалла аҳли ва меҳмонлар учун дастурхон ёзилиб, ош тортилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Шавкат Мавлонов, туман фахрийлари ва шу маҳалла аҳолиси иштирок этди ва тадбиркорнинг ишларига ривож тилади.

Айтиш жоизки, бу цех очилиши билан маҳалланинг 30 нафар аёллари ва қизлари иш билан таъминланди.

Биз ҳам ёш тадбиркорнинг фаолиятига зафарлар тилаймиз.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

Одам ҳамиша бошқаларга яхшилик кўрсатиши керак.
Агар яхшилик қилиш имконига эга бўлмаса,
яхши тилаклар изҳор этсин.

Абу Райҳон Беруний

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Муаммо_ва_ечим

📩Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан очилган “Аҳоли мурожаатлари учун онлайн чат”га келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти қисқа фурсатлар ичида ҳал этилмоқда.

🔷Шу каби мурожаатлардан бири тумандаги Чорбоғ кўчасининг асфальтлаштириш ишлари якунига етмаганлиги, йўлларнинг носоз ва таъмирталаб ҳолга келганлиги бўйича билдирилган эди.

🔷Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддилари томонидан ўрганиш ўтказилиб, мурожаатда келтирилган манзилда асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2021

Туманимиздаги Низомий номли Тошкент давлат педагогика университети мажлислар залида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Қодировнинг ишончли вакили иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда иштирокчилар номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништириб ўтилди. Шунингдек, номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор вазифалар, асосий йўналишлар билан таништирилиб, сайловчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Лавҳамизда тадбир жараёнлари
#Тошкент_шаҳридаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси:
— Педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси етакчи мутахассиси;

— Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантриш бўлими етакчи мутахассис;

— Методик хизмат бўлими Табиий фанлар методисти;

— Чилонзор тумани халқ таълими бўлими Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси методисти;

— Шайхонтоҳур тумани халқ таълими бўлими Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш шўъба мудири;

— Шайхонтоҳур тумани халқ таълими бўлими кадрлар бўйича мутахассис;

— Шайхонтоҳур тумани халқ таълими бўлими Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш шўъбаси мутахассиси;

— Шайхонтоҳур тумани халқ таълими бўлими Аниқ фанлар методисти;

— Юнусобод тумани халқ таълими бўлими Маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий химояси шўъбаси мудири;

— Янгиҳаёт тумани халқ таълими бўлими бош бухгалтери;

— Мирзо Улуғбек тумани халқ таълими бўлими иқтисодчиси;

— Мирзо Улуғбек тумани халқ таълими бўлими ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича хисобчи.

🔸Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси:
— Ички аудит, пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш шўъбаси етакчи мутахассиси;

— Олмазор тумани бўлими "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси бош мутахассиси;

— Шайхонтоҳур тумани бўлими "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси етакчи инспектори;

— Учтепа тумани бўлими "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси бош мутахассиси;

— Яшнобод тумани бўлими "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси бош мутахассиси;

— Сергели тумани бўлими Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта инспектори;

— Чилонзор тумани бўлими Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси етакчи инспектори.

🔸Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси:
— Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бош иқтисодчи.

🔸Тошкент шаҳар статистика бошқармаси:
— Саноат статистикаси бўлими бошлиғи ўринбосари.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 13 октябрдан 22 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#OnaTilimFaxrim
#OнаТилимФахрим

⚡️21-oktabr Oʻzbek tiliga Davlat tili maqomi berilgan kunning 32 yilligi munosabati bilan Chilonzor tumani hokimligi va Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi Chilonzor tumani boʻlimi bilan birgalikda “Qadring baland boʻlsin Ona tilim!” shiori ostida targʻibot tadbirlari oʻtkazilmoqda.

Siz ham bizga qoʻshiling!
Tilimizni birgalikda asraymiz!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
🔵 @chilonzor_manaviyat_bolinmasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Секторлар_фаолиятидан

🔷 Чилонзор тумани ҳокимлигининг 4-сектори мутасаддилари томонидан секторга қарашли ҳудудда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва халқ розилиги йўлидаги барча ислоҳотларнинг ижроси изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда.

🔷 Жумладан, Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбарлигидаги 4-сектор вакиллари ҳам секторга қарашли 14 та маҳалла кесимида тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда.

🔷 Шу ўринда айтиш жоизки, ҳозирда секторга қарашли 5 та маҳаллада “Обод маҳалла” дастури якунига етказилмоқда. Қолган маҳаллаларда ҳам бу борадаги ишлар бошланган ва давом эттирилмоқда.

👉 Лавҳамизда сектор фаолияти жараёнлари
#Муносабат

👉 Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани 20-мавзесидаги кўчалардан бирида асфалтьлаш ишлари чала қолдириб кетилганлиги танқид қилинган эди.

👉 Айни мавзеда ички йўлларни асфальтлаш ишларини амалга ошираётган “INDIVIDUAL STORY BUYLDING” МЧЖ раҳбари М.С.Григоряннинг маълумотларига кўра, бу кўча нинг кириш жойида аҳоли томонидан якка тартибдаги тураржой қурилаётгани боис, асфальтлаш техникаларини киритиш имкони бўлмаган. Шу боис, асфальт ётқизиш ишлари бироз кечиккан.

✔️ Эндиликда бу кўчани асфальтлаш ишлари бошланиш арафасида бўлиб, 10 кунлар ичида кўчага асфальт ётқизилади.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муаммо_ва_ечим
#Инсон_қадри_учун
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда

🔷 Кўп қаватли, айниқса, 7, 9 ва яна баландроқ қаватли уйларда яшовчиларнинг аксариятида умумий дарди ва муаммоси бор. Бу ҳам бўлса, лифтларнинг носозлиги.

🔷 Ҳа, Катта Олмазор маҳалласидаги 8-кўпқаватли уйда яшовчиларни ҳам кўп йиллардан бери шу муаммо қийнаб келарди. Бундан айниқса, кексалар кўп азият чекишган. Шуни ҳисобга олиб, шу уйда яшовчи Гўзал ая Ҳамраева туман ҳокимлигига мурожаат йўллаган эди.

🔷 Бугунги кунда айни тураржойдаги бу муаммо ижобий ҳал бўлмоқда. Мурожаатига эътибор қаратилиб, амалий ишлар бошлаб юборилганидан хурсанд бўлган Гўзал ая лифт ўрнатаётган усталарга ҳар куни тушлик қилиб беради, уларни дуолар қилади.

🔷 Биз айни манзилга чиқиб, бу ерда олиб борилаётган иш жараёнлари билан танишдик. 👆
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️ #сайлов_2021
#Чилонзор_ОАВда

Тошкент давлат педагогика университетида сайловда биринчи марта иштирок этаётган ва пойтахтда овоз берадиган талабалар учун очиқ мулоқот ташкил этилди.
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

🔶 Ижтимоий тармоқлар орқали Чилонзор туманида жойлашган кўзи ожизлар ётоқхонасидаги ҳолат бўйича танқидий мақола ва видеолавҳа эълон қилинган эди.
Бу борада Чилонзор тумани ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари А.Аҳмедовнинг маълумот беришича, 27-сонли кўзи ожизлар ётоқхонаси Чилонзор тумани “Чўпонота” маҳалласида жойлашган. Бино 1964 йил қурилган бўлиб 3 та қаватдан иборат. Бинода 2 та кириш йўлаги мавжуд. Жами 66 та хонадонларда 286 нафар фуқаро истиқомат қилади.

🔶 Маскур бино хозирги вақта “Тошкент шаҳар кўзи ожизлар жамияти” тасаруфида. Туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан айни манзилга чиқиб ўрганиш жараёнида бинонинг ҳолати қониқарли эканлиги маълум бўлди.
👉 Ётоқхона биносининг конструкцияларига талофат етмаган, бинонинг ички қисмида 2019 йилда ҳомийлар хисобидан таъмирлаш ишлари тўлалигича амалга оширилган. Ҳозирги кунда бино ички қисми ҳамда кириш (подез)йўлаклари қониқарли ҳолатда.

✔️ Бинонинг ташқи фасад қисми таъмирталаб эканлигини инобатга олиб ҳозирги кунда туман ҳокимлиги томонидан бинонинг ташқи фасад қисми тамирланиши режалаштирилган. Лекин ётоқхонада яшовчилар таъмирлаш ишларига қаршилик кўрсатиб келмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi