Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.94K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
#Ўрганиш

Туман ҳокими Хирмонтепа ва Катта Хирмонтепа маҳаллаларида ўрганиш ўтказди

Бугун Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлянов ва туман ҳокимлиги масъуллари биргаликда туманнинг "Хирмонтепа" ва “Катта Хирмонтепа” маҳаллаларида ўрганишлар олиб борди.

Ўрганишлар жараёнида, туман ҳудудидаги ноқонуний қурилмалар, таъмир талаб бўлган ички йўллар ва яшаш уйларининг ҳолати, ижтимоий объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёрлиги ҳолатларига эътибор қаратилди ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар режаси тузиб олинди. Шунингдек, аҳоли билан мулоқот қилиниб, уларнинг талаб ва таклифлари ҳам ўрганилди.

👉🏻Каналга уланиш:
@Chilonzor_tuman_hokimligi
Вирусология илмий тадқиқот институти директори Эркин Мусабоев Газета.uz га берган интервьюсида коронавирус ва вакцинация ҳақидаги муҳим саволларга жавоб берди:

— Агар одамда касаллик белгиларсиз кечаётган бўлса, эмлашдан олдин ПЗР тестини топшириш керакми?

— Агар бемор жуда хоҳлаётган бўлса, албатта топшириши мумкин. Аммо, умуман олганда, нимага керак? Шунчаки эмланиш лозим.

— Вакцинадан кейин иситмаси кўтарилиб, тумов бўлганлар нима қилиши керак?

— «Парацетамол» ичиш керак. Бошқа ҳеч нарса керак эмас.

— Вакцинанинг биринчи ёки иккинчи дозасидан сўнг одам коронавирус билан касалланса, у учинчи дозани олиши керакми?

— Йўқ, тамом. Агар у касал бўлиб қолса, давом эттирилмаса ҳам бўлади, чунки аллақачон иммунитет етарлича ҳосил бўлган. Соғайгач, унга эмлаш керак бўлмайди. Чунки касаллик энди иммунитет тизимини рағбатлантирувчи омил сифатида ишлайди.

▶️Давоми...

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#Аҳоли_саломатлиги

Эмлаш ишлари- аҳоли орасида коронавирус тарқалишининг олдини олади

Юқумли касалликлар бир инсоннинг соғлиги учун эмас, бутун аҳолининг соғлигига хавф солади. Афсуски, айрим юртдошларимиз, нафақат ўзининг балки атрофдаги инсонларнинг ҳам соғлиги учун хавфли бўлган бу касалликнинг олдини олишга эътиборсизлик билан қарамоқда. Яъни давлатимиз томонидан аҳоли учун олиб келинган вакциналарни ўз вақтида олишга ҳам масъулият билан ёндошмаяпти.

Шу боис, Чилонзор тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокор ва ҳамширалари мобил эмлаш тизимини йўлга қўйиб, аҳолига тарғибот ишларини олиб бормоқда ва маҳаллаларга чиқиб эмлаш ишларини йўлга қўймоқда. Жумладан, тумандаги 33-сонли Оилавий поликлиника шифокорлари “Тирсакобод”, “Бешқўрғон”, маҳаллалари аҳолиси учун мобил бригада ташкил этиб, маҳалланинг ўзида аҳолини эмлаш ишларини олиб борди.

👉🏻Каналга уланиш:
@Chilonzor_tuman_hokimligi
Янги иш ўринлари яратиш учун барпо этилаётган лойиҳалар ўрганилди

Аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишнинг муҳим воситаси уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлашдир. Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган бинолар, майдонлар ўрганилиб, бу ерларда аҳоли учун иш ўринлари яратиш мақсадида янги-янги саноат объектларини қуриш лойиҳалари ҳам амалга оширилмоқда.

Бугун Чилонзор туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Ш.Атабаев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи вакиллари Марказий банк раиси ўринбосари Б.Заҳидов, Марказий банк Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Ш.Хаджизадаев ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Абдурахмановлар билан биргаликда туманда янги иш ўринларини яратиш юзасидан барпо этилаётган лойиҳалар билан танишди.
👉🏻Каналга уланиш:
@Chilonzor_tuman_hokimligi
Халқаро конференция иши учта шўъба: "Барқарор ўсишни таъминлаш йўлидаги савдо ва транспорт боғлиқлиги", "Маданий-гуманитар алоқаларни тиклаш дўстлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашга йўл сифатида", "Минтақавий хавфсизлик. Таҳдидлар ва хатарлар" мавзусидаги йиғилишларда давом этмоқда.
Сўнг иштирокчилар форум якунларини сарҳисоб қилиб, унинг якуний ҳужжатини қабул қиладилар.

Работа международной конференции продолжается в трех секциях: "Торговая и транспортная взаимосвязанность
для устойчивого роста", "Возрождение культурно-гуманитарных связей как путь к укреплению дружбы и взаимного доверия", "Региональная безопасность. Вызовы и угрозы".
Затем участники подведут итоги конференции и примут итоговый документ форума.

#konferensiya #mintaqaviybogliqlik #MarkaziyOsiyo #JanubiyOsiyo

Facebook|Instagram|Twitter