Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.86K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
#Кун_ҳикмати


👉 Кечаги кундан ўрган,

👆 бугун учун яша,

🙏 эртанги кунга умид қил.

👍 Муҳими, ҳеч қачон тўхтама.



А.Эйнштейн
#Обод_маҳалла_дастури

⚡️Фидокор маҳаласида ҳам замонавий спорт майдончасининг қурилиш ишлари якунланмоқда

👫Анча вақтдан буён туманимиздаги Фидокор маҳалласи аҳолиси томонидан кўпқаватли уйлар олдида спорт майдончаси қуриб бериш юзасидан мурожаат қилиб келар эди.

👫Бугун уларнинг ушбу истаклари амалга оширилмоқда. Маҳалла ҳудудига янги спорт анжомлари олиб келиниб, курилиш ишлари бошлаб юборилди.

👫Ҳозирга келиб ушбу замонавий “Street workout” майдончасининг барча спорт анжомлари ўз ўрнига жойлаштирилган бўлиб, айни пайтда ҳудудда бетонлаш ва брусчатка териш ишлари бошланмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Иш_керакми
#Чилонзорда_бўш_иш_ўринлари

⚡️Чилонзор туманидаги шаҳар 7-сон туғруқ комплексида мавжуд бўш иш ўринлари:

▪️Шифокор мутахассис
▪️Боғбон
▪️Иқтисодчи
▪️Фаррош
▪️Электрик

Манзил: Чилонзор тумани, Х.Турсунқулов кўчаси, 3 уй
Телефон: (71) 273-02-91; (71) 273-10-07

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
Юртни босқинчилардан асраш, элнинг осойишта турмушини таъминлаш кўп омилларга боғлиқ. Жумладан, иккинчи жаҳон уруши ҳам кўпгина мамлакатларнинг тинч ҳаётига хавф солди. Шунда барча халқлар, шунингдек, ўзбек халқи ҳам бир жону бир тан бўлиб жангга отланди. Бу урушдаги ғалабага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш баробарида жуда кўплаб ватандошларимиз уруш қурбонига айланди.

Шу боис, иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонилган кун 9-май юртимизда хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар ҳолидан хабар олинади. Ёшларимизга тинчликнинг қадрини англатиш, уларни бугунги осойишталик ва фаровонликни эъзозлашга ундаш учун мудофаа бўлимлари ходимлари билан бирга турли мулоқотлар ва байрам концертлари уюштирилмоқда.

Чилонзор туманида ҳам Миллий гвардия ҳарбий оркестри ва Миллий гвардия қошидаги Ёшлар ҳарбий оркестри иштирокида туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан уюштирилган байрам тадбирида ҳарбийлар томонидан ижро этилган мусиқий чиқишлар йиғилганларга байрамона кайфият бахш этди.

Лавҳамизда тадбир жараёнлари
⚡️⚡️⚡️“Снос”, ерни “олиб қўйиш” ва компенсация ажратиш бўйича яхши янгилик!

“Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси (мана бу ерда) муҳокамага қўйилган.

Унга кўра, ер участкаларини компенсация эвазига олиб қўйишда барча жараён очиқ бўлиши таъминланади, яъни:
ташаббускор томонидан очиқ муҳокама ўтказилиши жараёнининг мажбурий тартибда аудио ва видео қайд қилиниши таъминланиши;
очиқ муҳокама оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказилиши
ва уларнинг иштироки ташаббускор томонидан таъминланиши шартлиги;
очиқ муҳокамани ўтказиш жойи кўпчилик ҳуқуқ эгаларининг яшаш жойига яқин бўлиши кераклиги;
очиқ муҳокамада ҳуқуқ эгаларининг учдан икки қисми қатнашганда очиқ муҳокама ўтказилган ҳисобланиши;
ташаббускор ҳуқуқ эгаларига очиқ муҳокамада онлайн қатнашиш имкониятини яратиши шарт!

❗️ Келишув бўлмаган тақдирда ҳуқуқ эгасини келишувни имзолашга мажбур қилиш мақсадида унга тегишли бўлган мулкни эркин тасарруф этишига тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатларга, шу жумладан, турар жойни коммуникация воситаларидан узиб қўйиш, кўчмас мулк объектига кириш ва чиқиш йўлларини тўсиб қўйиш, муносиб ҳаёт кечиришига тўсқинлик қилувчи шароит яратишга йўл қўйилмайди.

❗️ Бундан ташқари, қонун лойиҳасида ернинг қайси мақсадларда олиб қўйилиши мумкинлиги рўйхати ҳам келтирилган.

Муҳокамалар 2021 йил 6 майга қадар давом этади. Сиз ҳам фаол бўлинг.
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Бизнинг_маҳаллада_қачон_таъмирлаш_ишлари_бошланади?

Чилонзор туманида барча маҳаллалар ҳудудлари босқичма-босқич обод қилинади

Чилонзор туманида “Обод кўча”, “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича маҳаллалар ўрганилиб, таъмирлашга муҳтож маҳаллалар танлаб олинди ва босқичма-босқич дастур доирасидаги:
👉Маҳалла ҳудудларидаги ноқонуний қурилма ва ўралмалар олиб ташланмоқда; 👉Ички кўчалар асфальт қилинмоқда;
👉Иссиқлик қуввати, ичимлик суви ва канализация қувурлари тизими, газ ва электр етказиб бериш тармоқлари, кўча ёритиш тизими ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда;
👉Кўп қаватли уйларнинг ертўлалари ва том қисми таъмирланиб, фасадлари бўялмоқда;
👉Уй олдиларидаги майдонларга болалар ўйингоҳлари ва спорт майдончалари қурилмоқда. Ва шу каби бошқа ободлаштириш ишлари олиб борилади.

Жумладан, биринчи босқичда 9 та маҳалла яъни

1) Шараф
2) Шарқ
3)Новза
4)Катта Қозиробод
5)Лутфий
6)Оқтепа
7)Бўрижар
8)Зарқўрғон
9)Дилобод

Иккинчи босқичда 10 та маҳалла яъни

1)Бектўпи
2)Баҳористон
3)Гулистон
4)Ал-Хоразмий
5)Хонтўпи
6)2-Чарх Камолон
7)Чўпонота
8)Қатортол
9)Гавҳар 10) Фидокор
маҳаллалари киритилган бўлиб, ҳозирда бу маҳаллаларда таъмирлаш ва ободлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Тумандаги бошқа маҳаллалар ўрганилиб, кейинги босқичларга киритиш бўйича рўйхат шакллантирилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
👆ТЕМИР ДАФТАР, АЁЛЛАР ДАФТАРИ ЁКИ ЁШЛАР ДАФТАРИДА ТУРУВЧИЛАРГА ҚАНДАЙ КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"
ги 2021 йил 28 апрель, 250-сонли қарори тасдиқланди.

Унга кўра,

▪️«Темир дафтар»нинг юритилиши бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги;

▪️«Аёллар дафтари» юритилиши бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги;

▪️«Ёшлар дафтари» юритилиши бўйича Ёшлар ишлари агентлиги масъул ҳисобланади.

☑️«Темир дафтар»
«Темир дафтар»га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чоралари:

томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланишга кўмаклашиш — Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, тижорат банклари кредитлари;

тадбиркорликни йўлга қўйиш ва кредит олишга кўмаклашиш — Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, тижорат банклари, халқаро молия институтларидан жалб этиладиган кредит ва грантлар ҳисобидан молиялаштирилади.

☑️«Аёллар дафтари»
▪️Халқ банки «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларга кредит олишда кўмаклашиш, бу масалада республикада ажратилган кредитларнинг статистик ҳисоботини юритиш ва кредит ажратилгандан сўнг уларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш учун доимий қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишларни мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланади.

▪️Кредитлар «Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтирилади.

▪️Бунда кредитлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда ажратилади.

▪️Кредитларнинг фоиз ставкаси бўйича, истисно тариқасида, 2022 йил 1 январга қадар Марказий банкнинг асосий ставкаси белгиланади.

▪️Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

▪️Кредитлар қарз олувчининг ссуда ҳисобварағидан кредит шартномасида белгиланган мақсадлар учун тегишли ташкилотларнинг банкдаги ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан ажратилади.

▪️Кредитлар Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан «Аёллар дафтари»да ҳисобда турган хотин-қизларнинг фамилияси, исми, отасининг исми бўйича алфавит тартибида шакллантирилган қатъий навбат асосида ажратилади.

☑️«Ёшлар дафтари»
Президентнинг 2020 йил 13 ноябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига кўра, махсус сертификат олган ёшларга «Микрокредитбанк» томонидан микрокредит ажратилади:

▪️тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан ёшларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги кредитлар таъминотсиз ажратилади;

▪️микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Жамғарма кафиллиги ва бошқа таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.

▪️Кредитларнинг фоиз ставкаси МБнинг асосий ставкасида белгиланади.

▪️Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

▪️Тижорат банклари томонидан ёшларга балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда фаолиятларини ташкил этиш учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратилади.

☑️ Кредитларни илгари олинган кредитлар ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтаришга, шахсий эҳтиёж учун автотранспорт сотиб олишга, маъмурий харажатларни тўлашга, жумладан, автотранспорт воситасининг таъминоти, мебель, алоқа хизматлари тўлови ва уяли телефон сотиб олишга ҳамда қонун ҳужжатлари ва Марказий банкнинг қоидаларига кўра тақиқланган фаолиятларга ажратишга йўл қўйилмайди.