Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.94K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маҳаллабай_тизим

Туман бўйлаб маҳаллабай ўрганиш ўтказилмоқда

Хабарингиз бор, Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги бир қанча маҳаллалар бўйлаб “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар бошлаб юборилган. Бугун ҳам тумандаги “Зарқўрғон”, “Фидокор”, “Ботирма” ва “Бўрижар” маҳаллаларида амалга оширилаётган ишларнинг сифати ва самарадорлигини кўзда кечириш мақсадида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Абдураҳмонов, 4-сектор масъуллари ва ҳокимлик мутасаддилари маҳаллаларга борди.

“Зарқўрғон” маҳалласидаги ўрганишлар жараёнида маҳалла идорасининг биносидаги камчиликлар, симёғочлар, маҳалладаги 195- ва 164- мактаблар ўртасидаги ички йўлларда камчиликлар кузатилиб уларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар бериб ўтилди.

“Фидокор” маҳалласидаги ўрганишларда эса аҳолининг фикр ва таклифлари ўрганилган ҳолда болалар майдончасини қуриш бўйича кўрсатмалар берилди.

“Бўрижар” ва “Ботирма” маҳаллаларида маҳалла идораси биносида бирқанча камчиликлар кузатилганлиги боис уларни ҳам қисқа фурсатларда бартараф этиш юзасидан йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Чилонзор_тажрибаси
#Маҳаллабай_тизим

Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддилари Ангрен шаҳрида маҳаллабай ўрганиш ўтказмоқда

Хабарингиз бор, айни пайтда давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.Ҳидоятов, туманимиз ҳокими Сарвар Махаметов ва ҳокимлик мутасаддиларидан ташкил топган жамоа Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига тажриба алмашиш учун бўлиб турибди.

Айни пайтда туманимиз ҳокими Сарвар Махаметов ва бошқа масъуллар эрта тонгдан ўзларига бириктирилган ҳудуддаги “Кимёгар”, “Грум” ва “Гулбоғ” маҳаллалари, 28-15-сонли умумтаълим мактаблари, Ангрен шаҳар 4-оилавий поликлиникаси ҳамда “Sunny baby” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганишлар ўтказиб, аҳоли қвкиллари билан суҳбатлашилмоқда.

Ўрганишлар жараёнида юқоридаги маҳаллаларда мчкм кўча ва йўлларнинг таъмирталаблиги, болалар майдончалари, пиёдалар ва саломатлик йўлакчаларининг деярли йўқлиги, 28-15-сонли мактаблардаги иситиш тизими ва қозонхоналарнинг носоз аҳволдалиги ва бошқа бирқанча камчиликлар юзасидан кўрсатмалар бериб ўтилди.

Бундан ташқари Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов 28-15-сонли мактаблардаги ўрганишлар жараёнида дарс жараёнларида ҳам иштирок этиб, ўқувчилар билан ҳам суҳбатлашди.

Чилонзор тумани ҳокими ва ҳокимлик мутасаддилари томонидан Ангрен шаҳри бўйлаб ўтказилаётган ўрганиш ва тажриба алмашиш тадбирлари давом этади.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Қатортол кўчаси намунавий кўча бўлади

Чилонзор туманда намунавий кўчаларга айлнтирилиши кўзда тутилган кўчалар орасида Қатортол кўчаси ҳам бор. Аввал хабар берганимиздек айни пайтда мазкур кўчада таъмирлаш, уни замонавий ва аҳоли дам олиши мумкин бўлган сайлгоҳ кўчага айлантириш юзасидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Бугун туман ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари А.Усмонов ва бошқа тегишли масъуллар намунавий кўчага айлантирилиши режалаштирилган Қатортол кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш жараёнларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида масъулларга тегишли таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Аёллар_дафтари

Чилонзор туман ҳокимлиги тумандаги барча хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга тайёр

Аёл бахтли бўлса, жамият хотиржам ва фаровон бўлади. Бугун мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб замирида ҳам аёлларнинг мушкулларини осон қилиш, муаммоларини жойида ҳал этиш каби масалалар ётади.

Бу борада Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ҳам туманда истиқомат қилувчи аёлларни ҳар томонлама қўлаб-қувватлаш ва уларни қийнаётган масалаларни жойида бартараф этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугун ҳам Чилонзор тумани ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Мирсаидова томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган, ишлаш истагида бўлган бироқ ўз мутахассислиги бўйияа иш топишда муаммоларга дуч келаётган аёлларга кўмак бериш мақсадида хотин-қизлар масалалари бўйича маҳалла раиси ўринбосарлари ва “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан мулоқот ўтказилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддилари Ангрен шаҳрида маҳаллабай ўрганишлар ўтказмоқда.