Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.3K photos
5.42K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қуришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда давлатимиз раҳбари Транспорт вазирилиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по совершенствованию дорожно-транспортной системы и строительству новых дорог в Ташкенте.
В ходе презентации Президент поручил министерствам транспорта и внутренних дел, а также хокимияту Ташкента в короткие сроки организовать дополнительные проезды на более чем 10 улицах города.

#Mirziyoyev #taqdimot #yul #transport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент экинлардан олинадиган даромадни кескин кўпайтириш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳадаги энг устувор вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.
Сувни тежаш, 430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда чорвачиликни ривожлантириш чора-тадбирларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению приоритетных задач в сельском и водном хозяйстве.
Президент отметил, что резкое увеличение доходности культур и рациональное использование воды должны стать приоритетом в сельском хозяйстве.
Поставлена задача внедрить водосберегающие технологии на 430 тысячах гектарах земель.
На совещании затронуты и меры развития животноводства.

#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #suvxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Йўловчилар_хавфсизлиги
Туман ҳокими автомобиль йўлларидаги хавфсизлик ҳолатларини ўрганди
Совуқ об-ҳаво шароитида автомобил йўлларида пайдо бўладиган музламалар йўловчилар ва ҳайдовчилар учун ноқулайликлар келтириб чиқаради. Хабар берганимиздек, бу борада Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан автомобиль йўлларида ҳаракатланишда ноқулайликларнинг олдини олиш учун қум сепилмоқда.
Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов тумандаги асосий автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган мазкур чора-тадбирларни кўздан кечирди. Масъулларга ноқулай об-ҳаво шароитида ҳайдовчи ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш борасида кўрсатмалар берди.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Музламалар йўл ҳаракатига хавф солмаслиги керак Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши йўлларда музламалар ҳосил бўлишига ва турли ноқулайликлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Шу боис, барча автомобил йўлларига туз ва тупроқ сепиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозир тун ярмидан оққан бўлса-да, йўллардаги музлама туфайли келиб чиқадиган ноқулайликларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, шаҳримиз аҳолиси осойишталиги учун амалга оширилаётган ишлар шаҳар ҳокими ва туман ҳокимлари томонидан бевосита назоратга олинмоқда. Айни пайтда шаҳар ҳокими ва Чилонзор туман ҳокими тумандаги йўлларда олиб борилаётган ишларни кузатмоқда ва масъулларга тегишли бу борада амалга оширилиши керак бўлган ишлар юзасидан қўшимча топшириқлар бермоқда. Чилонзор тумани ҳокими Матбуот хизмати