#Обод_маҳалла_дастури_Чилонзорда
“Бектўпи” обод ва кўркам маҳаллага айлантирилмоқда
Айни кунларда Чилонзор туманидаги “Бектўпи” маҳалласида ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда. Жумладан, ноқонуний қурилмалар ва уй олдига ноқулай тарзда ўзбошимчалик билан ўрнатилган ўралмалар бартараф этилмоқда.
Болалар майдончалари ва ички йўллар таъмирланиб, қайта қурилмоқда. Кўпқаватли уйларнинг ертўлалари тозаланиб, фасад қисмларида ҳам таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.
Маҳалладаги қаровсиз ҳудудлар тозаланиб, текисланиб бу жойларга мевали дарахтлар экиш ва боғ қилиш режалаштирилмоқда.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube

Forwarded from Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан турли конфессия вакиллари иштирокида тайёрланган "Ўзбекистон - бағрикенг диёр" номли тарғибот ролиги.
✅Ушбу тарғибот ролиги "Ўзбекистон 24", "Маданият ва маърифат", "Маҳалла", "Оилавий", "Ўзбекистон", "Севимли", "Узрепорт" телеканаллари орқали намойиш этилмоқда.
Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Фармон_ва_ижро
Амалий семинар: “Менинг ҳуқуқларим ва мажбуриятларим” мавзусида бўлди
🔷 Жиноятчиликни жиловлаш... Бу термин кейинги пайтларда қулоққа тез-тез чалинмоқда. Содир этилаётган ноқонуний ишлар, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг асл сабаби суриштирилганда аксарият ҳолатларда ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий маданиятнинг етишмаслиги асосий омиллардан бири этиб кўрсатилади.
🔷 Шу боис, аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида Президентимизнинг "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинган ва бугунги кунда шу ҳуқуқий ҳужжатнинг ижроси доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
🔷 Айтиш жоизки, ҳуқуқий маданият кўникмаларини боғча ёшиданоқ шакллантириб бориш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ҳам, Чилонзор туманидаги барча мактабгача таълим ташкилотларида бу борада турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
🔷 Жумладан, бугун тумандаги 439-сонли мактабгача таълим ташкилотида ёш методистлар учун “Менинг ҳуқуқларим ва мажбуриятларим” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.
🔷Семинарда боғча тарбиячиларига ҳуқуқий тушунчаларни қандай етказиш, бу борада уларга бошланғич сабоқлар машғулотларини қандай ўтказиш ҳақида мутахассислар томонидан кўрсатмалар берилди.
🔷 Бундан ташқари, семинар машғулотига меҳмон сифатида чақирилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосият Ҳусанова ва “Катта Дўмбиробод” маҳалласининг вакиллари болажонлар билан мулоқотда бўлди. Тадбир якунида МТМнинг кичик тарбияланувчилари томонидан йиғилганларга хуш кайфият улашиш мақсадида куй ва рақслар ижро этилди.

#Чилонзор_ёшларига_ишонади
Чилонзорлик ёшлар республика биринчилигини қўлга киритди.
🏆Чилонзорлик ёшлар яна бир карра ўзларининг истеъдодларини намойиш этишди. Айни кунларда Республикамиз бўйлаб футбол бўйича 15 ёшли ўқувчилар ўртасида Наманган вилоятида бўлиб ўтган турнирда иштирок этган туманимиздаги 90-умумтаълим мактабининг ўқувчилари турнир ғолиби деб топилиб, республика биринчилигини қўлга киритишди.
🏆Шу муносабат билан турнирда фахрли 1-ўринни қўлга киритган ёшларимизни, мураббийлар ва 90-умумтаълим мактаби жамоасини Чилонзор тумани ҳокимлиги номидан ғалаба билан табриклаймиз!
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Чилонзорлик ёшлар республика биринчилигини қўлга киритди.
🏆Чилонзорлик ёшлар яна бир карра ўзларининг истеъдодларини намойиш этишди. Айни кунларда Республикамиз бўйлаб футбол бўйича 15 ёшли ўқувчилар ўртасида Наманган вилоятида бўлиб ўтган турнирда иштирок этган туманимиздаги 90-умумтаълим мактабининг ўқувчилари турнир ғолиби деб топилиб, республика биринчилигини қўлга киритишди.
🏆Шу муносабат билан турнирда фахрли 1-ўринни қўлга киритган ёшларимизни, мураббийлар ва 90-умумтаълим мактаби жамоасини Чилонзор тумани ҳокимлиги номидан ғалаба билан табриклаймиз!
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Миннатдорлик
Субсидия ажратилиб, уйли бўлган Лола Мансурованинг қувончи чексиз
Фаровон турмушнинг асосий омилларидан бири, аввало, инсоннинг муносиб тураржойга эга бўлишидир. Шу боис ҳам, давлатимиз раҳбари томонидан уй-жойга муҳтож фуқароларни тураржой билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Фуқароларга уй-жой олишда қулайлик яратиш учун давлат томонидан субсидиялар ажратилмоқда. Жумладан, Чилонзор туманида яшовчи 184 нафар фуқароларга айнан шундай тураржой сотиб олишига кўмаклашиш учун субсидиялар ажратилган эди.
Бугун туманнинг “Зарқўрғон” махалласида яшовчи Лола Мансурова ажратилган субсдия асосида кўпқаватли уйлардан хонадон сотиб олди.
Кўп йиллик орзуси ушалиб, уй-жойли бўлган Лола Мансурованинг қувончи чексиз.
-Анчадан бери уй олишга маблағимиз етмай, қийналиб келаётган эдик. Давлатимиз томонидан бизларга имтиёз берилиб, субсидия ажратилди, бугун хонадон сотиб олдик. Жудаям хурсандман ва бунинг учун давлатимиз раҳбаридан ва туманимиз ҳокимлиги масъулларидан миннатдорман, -дейди Лола Мансурова.

“Обод маҳалла” дастури ижроси “Новза” маҳалласида ҳам давом эттирилмоқда
Айни кунларда Чилонзор туманидаги “Новза” маҳалласида ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда. Жумладан, ноқонуний қурилмалар ва ўралмалар бартараф этилмоқда.
Аҳолини иссиқлик қуввати ва ичимлик суви билан узлуксиз ва сифатли таъминлашни йўлга қўйиш учун барча тармоқлар кўрикдан ўтказилиб, яроқсиз ҳолга келган қувурлар янгисига алмаштирилмоқда. Шунингдек, оқова сувлар қувурлари ҳам бирма-бир назоратдан ўтказилиб, эскирган қувурлар янгиланмоқда.
Бундан ташқари, газ қувурлари, электр қуввати етказувчи симлар ва устунлар, кўча ёритиш чироқлари барча-барчаси эътибордан четда қолмаяпти.
Уй олди ва орқа томонидага майдонлар тозаланиб, қулай жойларга болалар майдончалари, спорт майдонлари қурилиши режалаштирилмоқда. Ички йўллар таъмирланиб, қайта қурилмоқда. Кўпқаватли уйларнинг ертўлалари тозаланиб, фасад қисмлари бўялмоқда.

Туман ҳокими мактабларнинг техник ҳолатини ўрганди
Қиш фасли ҳали тугамаганлигини инобатга оладиган бўлсак, бугунги совуқ об-ҳаво ва атрофни буркаган қорлар мавсумий ҳолат ҳисобланади. Ҳарорат анча пасайиб кетганлиги боис, бугун Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов умумтаълим мактабларидаги техник ҳолат, иситиш тизимларининг ҳолатини ўрганиш мақсадида тумандаги 79- ва 114-умумтаълим мактабларига борди.
Туман ҳокими синфхоналардаги ҳарорат, иситиш ва ёритиш тизимларини кўздан кечириб, болажонлар билан суҳбатлашди. Сўнгра мактаб ошхонасига ҳам кириб у ердаги санитар ҳолат ва ўқувчиларга тавсия қилинаётган таомлар сифати билан ҳам танишди.
-“Ўқувчи ёшларнинг ҳар бири бизнинг фарзандларимиз, уларга муносиб шароитни яратиб бериш барчамизнинг вазифамиздир”, деди Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов.