Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.6K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#СОЛИҚ_ВА_СОЛИҚ_ТЎЛОВЧИЛАР

«Солиқчи тадбиркорга кўмакчи» лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди

🔲 Чилонзор тумани Давлат солиқ инспекцияси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан 2021 йилдан солиқ қонунчилигига киритилган янгиликларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида Чилонзор туманида «Солиқчи тадбиркорга кўмакчи» лойиҳаси доирасида амалий семинар ташкил этилди.

🔲 Тадбирда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси масъуллари ва Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбар ходимлари, ҳудудда фаолият юритаётган 60 дан зиёд корхона раҳбарлари, хисобчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

👉 Иштирокчиларга 2021 йилдан солиқ қонунчилигига киритилган янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Жумладан,
▪️ Қўшилган қиймат солиғи – 15 фоиз;
▪️ Фойда солиғи – 15 фоиз (айрим тоифалар учун 20 фоиз);
▪️ Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 12 фоиз;
▪️ Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи – 2 фоиз;
▪️ Қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғи – 0,95 фоиз;
▪️ Ижтимоий солиқ: хўжалик юритувчи субъектлар – 12 фоиз, бюджет ташкилотлари – 25 фоиз;
▪️ Оборот солиғи (базавий ставка) – 4 фоиз эканлиги ҳақидаги муҳим маълумотлар тадбир иштирокчиларига батафсил етказилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#ЭЪЛОН

📣 ҲУРМАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ!

⚡️ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизматининг хабарига кўра бугунги кунда пойтахт истеъмолчиларига янада қулайлик яратиш мақсадида, «Toshkent shahar ЕТК» AJ тизимидаги туман электр таъминоти корхоналари қошида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ мурожаатларга тезкорлик билан жавоб қайтариш учун алоҳида телефон рақамлари бириктирилган.

⚡️ Эндиликда Чилонзор тумани электр энергияси таъминоти, хусусан, авария ҳолатлари юзасидан ёҳуд бошқа мурожаатлар бўйича ТЭТК диспетчерлик хизматларида жорий этилган + (71) 200-01-42 телефон рақами орқали тўғридан-тўғри уланиб, вазиятга ойдинлик киритиш имконияти янада кенгайди.

⚡️ Бундан ташқари республика бўйича фаолият юритаётган 1154 қисқа рақамли Сall-марказига қўнғироқ қилиб, шикоят, мурожаат ва таклифларингизни ҳам йўллашингиз мумкин.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Ноқонуний_қурилма

“Бектўпи” маҳалласидаги ноқонуний қурилма ва ўрамалар бартараф этилмоқда

Шаҳримиз бўйлаб ноқонуний қурилма ва иншоатларни аниқлаб, уларнинг ўрнига аҳоли учун бир қатор қулайликлар яратиши мумкин бўлган биноларни барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар давом этмоқда.

Хусусан, Чилонзор туманидаги "Бектўпи" маҳалласида ҳам ана шу каби ҳудуд кўринишига салбий таъсир кўрсатиб келаётган ва ноқонуний тарзда аҳоли томонидан қурилган енгил конструкция ва ўрамалар бартараф этилди ва бу жараёнда тўпланган чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида ҳудуддан олиб чиқиб кетилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Ижтимоий_соҳа

Қандай оилалар фарзандлари учун нафақалар тўланмоқда?

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳар доим давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб келмоқда. Жумладан, 2020 йил 1- декабрдан эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларига ва кам таъминланган оилаларга нафақа тайинлашнинг соддалаштирилган тизими жорий этилди.

Айни шу масалада Чилонзор тумани Пенсия жамғармаси раҳбари Гулнора Муротова “Меҳржон” маҳалласида тарғибот тадбири ўтказиб, нафақалар қандай тартибда ва қандай оилаларга берилиши ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар берди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#МУНОСАБАТ
Мурожаатчилар муҳокамага келмади
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.12.2018 йилдаги ПҚ-4067 сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2019 йилдаги 670-сонли фармойишига асосан, Тошкент шаҳар ҳокимининг 15.08.2019 йилдаги 1126-сонли қарори қабул қилиниб, унга кўра Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 21-манзилида жойлашган Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғини 49 йилга BMP Smart Decision Private Limited хориж компаниясига – уни модернизация қилиш ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий паркни барпо қилишга оид инвестицион мажбурият билан берилган.
👉 Лекин, мазкур боғда фаолият юритиб келган айрим тадбиркорлар томонидан истироҳат боғини олдинги ҳолида қолдириш ва тадбиркорлар фаолиятларини давом эттиришини таъминлаш бўйича масъулларга мурожаатлар давом этмоқда.
✔️Бугун ҳам Чилонзор тумани ҳокимлигига айни шу масалада келган мурожаатчилар билан туман ҳокимининг Архитектура, капитал қурулиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари А.Усмонов ва тегишли масъуллар мулоқот ўтказди.
👉 Мулоқот жараёнида А.Усмонов мурожаатчиларга юқорида келтирилган ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтирди ва куннинг 2-ярмида Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғига бориб, инвесторлар ва туман ҳокимлигининг ўринбосари-туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ҳамда бошқа масъуллар билан бирга мурожаатчиларнинг эътирозлари муҳокама қилинишини маълум қилди.
👉 Бугун соат 15-00ларда туман ҳокимининг Архитектура, капитал қурулиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари А.Усмонов, туман ҳокимлигининг ўринбосари-туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи И.Мамараимов ва бошқа масъуллар Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғига боришди.
➡️ Боғнинг ҳозирги пайтдаги директори Отабек Мирзажонов билан мулоқотда бўлиб, соат 15-30 гача мурожаатчилар келишини кутиб туришди.
✔️ Лекин, мурожаатчилар боғга келмади. Инвестор эса барча ишларни қонун доирасида олиб бораётганлигини, истироҳат боғининг олдингидан анча файзли ва чиройли боғ бўлишини, қурилиш ишларини тезлатиш учун олдин ишлаган тадбиркорлар боғ ҳудудидан ортиқча буюмларини тезроқ олиб чиқиб кетишлари кераклигини, боғда тадбиркорлик қиламан деган фуқаролар бемалол у билан шартнома тузиб ишлаши мумкинлигини айтди.
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот чоғида партияларнинг жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш масалалари, бугунги кунда улар олдида турган асосий вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Партиялар ўз депутатлари орқали жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиши, уларнинг ечими бўйича таклифлар бериши, айниқса, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориши муҳимлиги қайд этилди.

Состоялась встреча с лидерами политических партий. В ходе открытого диалога состоялся обстоятельный обмен мнениями по вопросам повышении роли и места партий в общественно-политической жизни общества, основных задачах, стоящих перед ними сегодня.
Отмечалась важность того, чтобы политические партии через свой депутатский корпус изучали социально-экономические проблемы на местах, предлагали решения, а также осуществляли действенный парламентский и общественный контроль.

#Mirziyoyev #uchrashuv #partiyalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter