Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.67K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
#Ёшларни_қўллаб_қувватлаш_ва_аҳоли_саломатлигини_мустаҳкамлаш_йили

Ёшлар декадаси: Баскетбол бўйича мусобақалар давом этмоқда

🏀Чилонзор ёшларини эзгу мақсад йўлида жам қилиш, спорт, китобхонлик ва соғлом турмуш тарзини улар ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида туман бўйлаб йўлга қўйилган Ёшлар декадаси давом этмоқда.

🏀Айни кунларда тумандаги барча мактабларда спортнинг баскетбол тури бўйича жамоавий баҳслар бўлиб ўтмоқда. Мусобақа ғолиблари турли эсдалик совғалари, диплом ҳамда кубоклар билан тақдирланмоқда.

🏀Чилонзор тумани бўйлаб Ёшлар декадаси доирасида амалга оширилаётган қизиқарли тадбирлар давом этади.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ёшлар_учун_тадбир

🟧 Чилонзор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан “Республика иқтисодиёти тармоқлари, кўп қаватли уйлар, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги баён талабларини бажариш мақсадида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.
➡️ “Фавқулодда вазиятлар бошқармасида бир кун” мавзусида ташкил этилган тадбирга тумандаги мавжуд давлат умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари таклиф этилди.
Тадбирда ўқувчиларга, фавқулодда вазият нима ва у содир бўлганда тезкор ҳаракатланиш кўникмалари ва ёнғинларни олдини олиш борасида тушунчалар берилди. Ўт учирувчилар томонидан ёнғин чиққанда тезкор ҳаракатланиш ва уни бартараф этиш ҳамда жабирланганларни қутқариш жараёнларини акс эттирган кўргазмали чиқишлар кўрсатиб берилди.
☑️ Тадбир жараёнида ўқувчилар фавқулодда вазиятларда ва ёнғин содир бўлганда уни бартараф этишда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва махсус техникалар ва уларнинг имкониятлари билан таништирилди.
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#СОЛИҚ_ВА_СОЛИҚ_ТЎЛОВЧИЛАР

«Солиқчи тадбиркорга кўмакчи» лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди

🔲 Чилонзор тумани Давлат солиқ инспекцияси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан 2021 йилдан солиқ қонунчилигига киритилган янгиликларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида Чилонзор туманида «Солиқчи тадбиркорга кўмакчи» лойиҳаси доирасида амалий семинар ташкил этилди.

🔲 Тадбирда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси масъуллари ва Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбар ходимлари, ҳудудда фаолият юритаётган 60 дан зиёд корхона раҳбарлари, хисобчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

👉 Иштирокчиларга 2021 йилдан солиқ қонунчилигига киритилган янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Жумладан,
▪️ Қўшилган қиймат солиғи – 15 фоиз;
▪️ Фойда солиғи – 15 фоиз (айрим тоифалар учун 20 фоиз);
▪️ Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 12 фоиз;
▪️ Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи – 2 фоиз;
▪️ Қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғи – 0,95 фоиз;
▪️ Ижтимоий солиқ: хўжалик юритувчи субъектлар – 12 фоиз, бюджет ташкилотлари – 25 фоиз;
▪️ Оборот солиғи (базавий ставка) – 4 фоиз эканлиги ҳақидаги муҳим маълумотлар тадбир иштирокчиларига батафсил етказилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#ЭЪЛОН

📣 ҲУРМАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ!

⚡️ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизматининг хабарига кўра бугунги кунда пойтахт истеъмолчиларига янада қулайлик яратиш мақсадида, «Toshkent shahar ЕТК» AJ тизимидаги туман электр таъминоти корхоналари қошида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ мурожаатларга тезкорлик билан жавоб қайтариш учун алоҳида телефон рақамлари бириктирилган.

⚡️ Эндиликда Чилонзор тумани электр энергияси таъминоти, хусусан, авария ҳолатлари юзасидан ёҳуд бошқа мурожаатлар бўйича ТЭТК диспетчерлик хизматларида жорий этилган + (71) 200-01-42 телефон рақами орқали тўғридан-тўғри уланиб, вазиятга ойдинлик киритиш имконияти янада кенгайди.

⚡️ Бундан ташқари республика бўйича фаолият юритаётган 1154 қисқа рақамли Сall-марказига қўнғироқ қилиб, шикоят, мурожаат ва таклифларингизни ҳам йўллашингиз мумкин.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Ноқонуний_қурилма

“Бектўпи” маҳалласидаги ноқонуний қурилма ва ўрамалар бартараф этилмоқда

Шаҳримиз бўйлаб ноқонуний қурилма ва иншоатларни аниқлаб, уларнинг ўрнига аҳоли учун бир қатор қулайликлар яратиши мумкин бўлган биноларни барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар давом этмоқда.

Хусусан, Чилонзор туманидаги "Бектўпи" маҳалласида ҳам ана шу каби ҳудуд кўринишига салбий таъсир кўрсатиб келаётган ва ноқонуний тарзда аҳоли томонидан қурилган енгил конструкция ва ўрамалар бартараф этилди ва бу жараёнда тўпланган чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида ҳудуддан олиб чиқиб кетилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
#Ижтимоий_соҳа

Қандай оилалар фарзандлари учун нафақалар тўланмоқда?

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳар доим давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб келмоқда. Жумладан, 2020 йил 1- декабрдан эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларига ва кам таъминланган оилаларга нафақа тайинлашнинг соддалаштирилган тизими жорий этилди.

Айни шу масалада Чилонзор тумани Пенсия жамғармаси раҳбари Гулнора Муротова “Меҳржон” маҳалласида тарғибот тадбири ўтказиб, нафақалар қандай тартибда ва қандай оилаларга берилиши ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар берди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube