Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.31K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг видеоанжуман шаклидаги саммити бўлиб ўтди.
Мажлисда МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди, шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги режалар белгилаб олинди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга доир қатор таклифларни илгари сурди.

Под председательством Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева состоялся саммит СНГ в формате видеоконференции.
На заседании рассмотрено состояние сотрудничества в рамках Содружества, обсуждены приоритеты взаимодействия и определены совместные планы по укреплению партнерства.
В своем выступлении глава нашего государства озвучил ряд предложений по расширению многопланового сотрудничества в рамках СНГ.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Ёш китобхон” танловининг ҳудудий босқичлари старт олди
🔰Мамлакатимиз раҳбарининг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини яхшилаш тўғрисида куюниб гапираётганликларида ўзига хос чуқур фалсафа бор. Энг аввало, китоб инсонни ердан кўкка кўтарувчи, унинг маънавий қувватини оширувчи буюк, мўъжизакор кучдир.
🔰Ҳар йили анъанавий тарзда юртимиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилиб, кўплаб ёшларнинг қизиқиш ва иштиёқларига сабаб бўлаётган “Ёш китобхон” Республика танловининг ҳудудий саралаш босқичлари бошланди.
🔰Айни вақтда танловнинг Чилонзор туман босқичи Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтмоқда. Шу ўринда танловда иштирок этаётган барча ёшларимизга омад тилаймиз!
(Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш истагида бўлган ёшларимизни эртага соат 10:00 да 20-30 ёш тоифаси бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтадиган танловга таклиф этамиз)

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
“Спортга меҳр” шиори остида турли мусобақалар ўтказилмоқда

👉 Спорт билан мунтазам шуғулланиш саломатликнинг асосий устунларидан биридир. Айниқса, уни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиб, ёшларнинг спорт билан профессионал равишда шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиб бериш асосий вазифалардан бири.
👉 Айни кунларда ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ва самарали ташкиллаштириш борасида тумандаги барча мактабларда спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Хусусан, куни кеча 188-умумиаълим мактабида “Спортга меҳр” шиори остида стол тенниси мусобақалари ўтказилди.
👉 Чилонзор туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи ва Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими ҳамда туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар кўпчилик ёшларнинг қизиқишига сабаб бўлди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзор тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари 2-жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олишди

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Туман бўйлаб ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда
🌿Эрта тонгдан Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ва кўнгилли фуқаролар иштирокида ҳудудлар бўйлаб тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
🌿Жумладан, бугун ҳам тумандаги Новза округи, "Гулистон", "Яккатут" маҳаллалари ҳамда Олмазор ва Бунёдкор кўчалари бўйлаб ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
🌿 Кўчалар ва кўп қаватли уйларнинг атрофидаги ҳудудлар хазонлар ва бошқа турли хилдаги чиқиндилардан тозаланди. Болалар майдончалари, йўлаклар супурилиб саранжом ҳолатга келтирилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Бугунги кунда давлат ташкилотларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизими янги босқичга кўтарилган. Аҳолини қийнаётган масала ва муаммоларга кисқа фурсатларда ечим топиш эса ҳукуматимиз олдида турган асосий вазифалардан бири. Шу каби жиҳатларини инобатга олган ҳолда бугун 24 декабрь куни Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддилари, тўртта сектор раҳбарлари, шунингдек, ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар масъуллари иштирокида оммавий қабул ташкил этилди.
🔰Қабул давомида туманнинг кўплаб фуқаролари ўз мурожаатлари билан иштирок этди. Мурожаатчиларнинг айрим муаммолари жойида баратараф этилган бўлса, қолган масалалар юзасидан маълум муддат белгиланиб, тез фурсатларда бартараф этиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

Лавҳамизда қабул жараёнлари
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.
Ушбу йирик тадбирни ташкил этиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 20 ноябрь куни илгари сурилган эди.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в Форуме молодежи Узбекистана.
Глава государства выступит с речью и пообщается с молодежью. Ожидается, что на мероприятии будут присутствовать более 3,3 тысячи юношей и девушек, еще 26 тысяч молодых людей подключатся из студий на местах.
Инициатива проведения крупного молодежного события была выдвинута главой государства 20 ноября этого года.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ноқонуний қурилмалар буздирилиб, кўчалар тартибга келтирилмоқда
🏛Юртимизда қадимдан шаҳарсозликка алоҳида эътибор қаратиб келинган. Нимаики қурилса, аввало, аҳоли фойдаланиши учун қулай бўлиши ва албатта, белгиланган меъёрлар ва ушбу йўналишдаги қонун мезонларига қатъий амал қилинган ҳолда қурилиши лозим.
Шу боис ҳам, мамлакатимизда давлатимиз раҳбарияти томонидан қабул қилинган “Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижроси бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бу борада Чилонзор туманида ҳам тизимли ишлар изчиллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, бугун “Бешёғоч” маҳалласидаги Фурқат кўчасидаги 165-уйнинг ён томонидаги ноқонуний қурилма буздирилиб, кўчалар тартибга келтирилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
☀️ #КУН_ҲИКМАТИ

Ҳаёт тасодифий ўзгаришлар ва узлуксиз ҳаракат демакдир. Ўзгаришларни қабул қил ва мослаш. Ҳаётий жараёнларга қаршилик қилсанг бу яхшиликка олиб келмайди. Энг яхши йўл ҳаётни табиий кечишига қўйиб бермоқдир.

☀️Лао Цзи.
Бош прокурор Тошкент бозорларини айланди

👉 https://xabar.uz/1me

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашининг ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди
🇺🇿 Сессияда Чилонзор тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил 9 ойлик ижроси, 2020 йил 9 ойликда бюджет даромадлари базасини ошириш буйича амалга оширилган ишлар, туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил қўшимча манбаларининг белгиланган миқдорини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашга йўналтириш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.
👉 Бундан ташқари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чилонзор тумани кенгашининг 2020 йилдаги фаолияти ва 2021 йилдаги режалари тўғрисида, Чилонзор туманида 2020 йил иккинчи ярми бўйича “Обод маҳалла” дастури юзасидан амалга оширилган ишлар хусусида ҳам масъулларнинг ҳисоботи тингланиб, бу масалалар ҳам депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

👉 Сессияда яна Чилонзор туманида кўп қаватли уй-жой фонди, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига барқарор тайёрлаш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот, Чилонзор туманида Республика ишчи гуруҳи томонидан аниқланган долзарб муаммоларни бартараф этиш ҳамда секторлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича вазифалар ижроси юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш чоралари тўғрисидаги ва бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

✔️Сессия муҳокамасига қўйилган барча масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Чилонзор деҳқон бозори" да ташкил этилган байрамолди савдо ярмаркаси фаолияти "Тошкент" телеканали эфирларида ҳам ёритилди.