Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.14K subscribers
51.7K photos
5.69K videos
25 files
8.55K links
Download Telegram
Темир дафтар”га киритилган оилаларга пластик карталар тарқатилди

🔷 Бугунги кунда давлатимиз томонидан пандемия шароитида қийналиб қолган кам таъминланган, "Темир дафтар"га киритилган 16 ёшгача болалари бор оилаларга пластик карталарда моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.
Чилонзор туманининг “Зарқўрғон" маҳалласидаги худди шундай тоифага кирувчи оилаларга ҳам “Ипак йули" банки томонидан оиладаги ҳар бир фарзанд учун 500 минг сўмдан маблағи бўлган пластик карталар таркатилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
‼️ ДИҚҚАТ! ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

♦️ 2020 йил 21 сентябрь куни “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ "Чилонзортумангаз" таъминоти бўлими томонидан тумандаги "Чилонзор" кўчасидаги Миллий архив биносининг олди қисмидан ўтказилган ўрта босимли ер усти газ қувурини бошқа хавфсиз жойга ўтказиш ишлари амалга оширилади.
♦️ Шу муносабат билан, тумандаги
-"Чилонзор 1-берк кўчасидаги 41 та ерли аҳоли хонадонлари ва 6 та улгуржи истеъмолчилари Соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишларидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
⚠️“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ишида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини тақдим этади.

Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентября примет участие в работе 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН, которая пройдет в формате видеоконференции.
В выступлении на пленарной части сессии глава нашего государства представит международному сообществу свое видение актуальных вопросов региональной и глобальной повестки, а также обозначит приоритеты политической, социальной и экономической модернизации Узбекистана.

#Mirziyoyev #BMT #sessiya #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик давом этмоқда

Мамлакатимиз бўйлаб куз-қиш мавсумига бўлган тайёргарлик ишлари пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ҳам изчиллик билан олиб борилмоқда.

👉 Хусусан, “Греат сильк роад сервис” бошқарув компанияси билан ҳамкорликда тумандаги 17- мавзе 46- уйнинг ертўла қисмидаги муҳандислик тармоқлари ҳамда 16- мавзе 9- уйнинг 4- ва 6 - кириш йўлаклари ҳам таъмирдан чиқарилди.

Бундан ташқари “Моҳи Нур коммунал” бошқарув компанияси мутахассислари томонидан туманнинг 19- мавзесидаги 46- ва 8- кўп қаватли уйларнинг 36-46-7 - хонадонлари том қисми жорий таъмирланди.


Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Toshkent | Kun.uz
#Биласизми?

21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни

📌 БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1981 йил Халқаро тинчлик куни таъсис этилган ва 2001 йил 7 сентябрдаги тегишли резолюциясига кўра 21 сентябрь Халқаро тинчлик куни сифатида ҳар йили нишонлана бошланган.

Шу куни дунёдаги барча халқлар ва давлатларга ўт очиш ва зўравонликни тўхтатиш, кун давомида қуролли ҳаракатларга йўл қўймаслик, инсонларга тинчлик ва барқарорликнинг аҳамиятини турли маърифий тадбирлар воситасида тушунтириш тавсия этилади.

👉 Пойтахт хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
♻️ Бугунги кунда ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, Чилонзор тумани ҳокимлиги секторларида ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.

👉 Жумладан, туманнинг 1-сектор ҳудудидаги "Темир дафтар"га киритилган оила вакилларининг жами 61 нафари ишсиз ҳисобланади. Ярмаркада 1-секторга қарашли бўлган 14 та маҳалладан жами 60 га яқин фуқаролар иштирок этди ҳамда уларга ўзларининг мутахассисликлари доирасида иш берувчи ташкилотлар томонидан таклифлар бериб ўтилди.

👉 Тафсилотлар лавҳамизда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
♻️ Давлатимиз раҳбарининг «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида Чилозор туманида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига ўтиш, замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиш, истеъмолчиларни ушбу тизимга тўлиқ улаш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

👉 Батафсил лавҳамизда
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
“Ёшлар дафтари” бўйича ишлар бошлаб юборилди


♻️ Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Чилонзор туманида ҳам вақтинча ишсиз бўлган 18 ёшдан 30 ёш оралиғидаги ёшларни "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олиш ва кейинчалик уларни доимий иш билан таъминлаш жараёнлари фаол тарзда олиб борилмоқда.
Хусусан, мазкур жараёнлар самарадорлигини ошириш
мақсадида туман, сектор ва маҳаллалар кесимида махсус ишчи гуруҳлари тузилган. Бугун айни шу масалалар юзасидан 4-секторда йиғилишлар ўтказилди ҳамда муаммоларни ҳал қилиш мақсадида барча масъуллар ўзларига бириктирилган маҳаллалар томонга йўл олди.

♻️ Президент Фармонига асосан тумандаги собиқ Радиотехника коллежи бугунги кунда республикадаги 1-сонли касб-ҳунар мактабига айлантирилган. Ушбу мактабда ёшлар 7 та йўналиш бўйича бепул ўқитилиб, уларга стипендиялар тўланади. Ўқув курслари ўз ниҳоясига етгач, барча ёшлар иш билан таъминланади. Бугунги кунда мазкур курсларда ўқиш истагини билдириб рўйхатдан ўтган ёшлар сони 98 нафарни ташкил қилади.

👉 Ишсиз ёшларни "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олиш тузилмаси 4 босқичда амалга оширилади. У бир неча амалга ошириш механизмларини ўз ичига олади.
👉 "Ёшлар дафтари"га киритилган ва шу орқали доимий иш ўрнига эга бўлган ёшлар 6 ой давомида назоратда бўлади. Улар ўз ишини бир маромда йўлга қўйиб олганларидан сўнг рўйхатдан чиқарилади ва янги рўйхат шакллантирилиб шу асосда ёшлар иш ўринлари билан таъминлаб борилади.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Томлар сифатли таъмирланяптими?


⚙️ Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилади.
Жумладан, Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида кўп қаватли уйлар том қисмининг 4 минг 40 метр квадрат қисми мукаммал, 6минг 197 квадрат метр қисми жорий таъмирдан чиқарилди.

Албатта, туман ҳудудидаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари мутасаддиларнинг доимий эътиборида. Шунингдек, бугун туман ҳокими Сарвар Махаметов “Шарқ” маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг том қисмида амалга оширилган таъмирлаш ишлари сифатини кўриб чиқди.

👉 Айтиш жоизки, бу борада бошқа маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар ҳам жойларга чиқиб ўрганилиши режалаштирилган.


Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Бугун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирманчи сессияси иш бошлади

Онлайн тарзда ўтказилаётган йиғилишда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги халқ қабулхонасининг 2020 йилнинг биринчи ярмида секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан киритган ахбороти эшитилиб, муҳокама қилинди.

Сессия давомида Тошкент шаҳридаги каналлар атрофини ободонлаштириш бўйича 2020 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар, шунингдек, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2020 йилнинг иккинчи чорагида амалга оширилган ишлар каби қатор масалаларни муҳокама этиш режалаштирилган.

Сессия тафсилотларига яна тўхталамиз.

🌐 Web-site 🌏 Facebook