Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.95K subscribers
50.1K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда

Президентимизнинг 91-сонли қарори ижроси доирасида туманимизнинг “Диёр” маҳалласида жойлашган 964-сонли трансформатор пунктидан 8- ва 9- сонли кўпқаватли уйларга электр қуввати етказувчи янги кабелларни ўрнатиш ишлари бошланди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Сўраган_эдингиз

‼️"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ УЙ-ЖОЙИНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН ҚАНЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

🔼Вазирлар Маҳкамасининг 145-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра,

"Аёллар дафтари" рўйхатида бўлган, боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўрсатилган.

Қарорда хар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдори (Ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг 30 баравари (11 250 000 сўм)гача миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Абу-Даби шаҳридаги "Қаср аш-Шати" қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён тор доирада ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказдилар.

В резиденции «Каср аш-Шати» в городе Абу-Даби Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Объединенных Арабских Эмиратов Шейх Мухаммад Аль Нахайян провели переговоры в узком составе и с участием членов официальных делегаций.

#Mirziyoyev #tashrif #BAA #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Сарҳисоб

"Махсустранс" ИЧБ ДУК Чилонзор тумани автотранспорт филиали томонидан ўтган йилда амалга оширилган ишлар:


Махсустранс ИЧБ ДУК бошқармаси томонидан туман автотранспорт филиалига 4 та янги махсус чиқинди ташувчи техникалар 3 та Исузу, 1 та Камаз техникалари ажратиб берилди;

218 та "Боғзор", "Оқтепа", "Диёр", "Нафосат", "Бешчинор", "Кўркам", "1-Катта Чилонзор", "2-Катта Чилонзор", "Фидокор", "Зарқўрғон", "Ботирма" МФЙ ларидаги чиқинди йиғиш майдончаларига 218 та замонавий янги контейнерлар ўрнатилди;

Замонавий кўринишдаги 4 та янги модуллар ўрнатилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⛔️ Тиланчилик билан шуғулланаётган сохта Ободонлаштириш ходимлари кечирим сўрашди

Ободонлаштириш ходимларининг махсус кийимини кийиб олган сохта Ободонлаштириш ходимлари тиланчилик билан шуғулланаётгани ҳақида илгари ҳам хабар бергандик. Куни кеча ИИОФМБ ходимлари томонидан айнан шу иш билан машғул бўлаётган аёллар Ички ишлар бўлимига олиб келинди.

Ўз яшаш жойида иш тополмагани, боқувчиси йўқлиги учун шу ишни қилишга мажбур бўлдик, дея изоҳ берган аёлларга бу қилмиши жиддий ҳуқуқбузарлик эканлиги тушунтирилгандан сўнг, сохта Ободонлаштириш ходимлари қилмишларига пушаймонлигини айтиб, кечирим сўради.

Шу ўринда, айтиб ўтишимиз керакки туманимизда фаолият олиб бораётган Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига ўз вақтида ойлик иш ҳақлари берилади ва улар йўлда тиланчилик қилмайди. Ҳалол меҳнати билан топган пулига қаноат қилиб турмуш кечиради.

Агар Сизнинг йўлингиздан ҳам шундай сохта Ободонлаштириш ходимлари чиқиб пул сўраса, албатта тегишли ташкилотларга хабар беришни унитманг.

👉👉👉 Лавҳамизда сохта Ободонлаштириш ходимларининг иқрор ва изоҳлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Chilonzor tumanida jamoatchilik fikri asosida shakllangan tadbirlar bo’yicha 2024-yil yakuni hisoboti

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👉@t.iss.one/chilonzor_imb